Бўлиш мумкин э уўК
Download 6.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Гейж Ренди Қандай қилиб ақлли, соғлом
Р
ен ди Г ей ж Р е н д и Г е й ж ҳамда бу ўз навбатида янги машина, яхши иш ва янги уйга айланади. Равнаққа эришиш учун - бу ҳавас қилишга арзигулик соғлиқми, улкан бойликми, умр йўлдошингизни топишми - ҳис-туйғуларингизни ҳақиқий табиатингизга жойлаштирилган равнақ томон йўналтиришингиз зарур. Бу куч эҳтиёжларингизни қондиришга шай, уни ўз ўрнида фойдаланишни ўрганганингиз заҳоти хоҳлаган нарсаларингизга эгалик қилишингиз мумкин. Бу куч барча одамларда бор. Лекин одам онги етарли даражага кўтарилмагунича у ўзини намоён қилмайди. Бу куч унга қачон талаб пайдо бўлишини кутиб мудраб ётади, эҳтиёж туғилди дегунча, уни қондиришга киришади. Фаровонлик йўлига кириш - қандайдир шароитлар, омад, ҳатто маълумотга ҳам боғлиқ эмас. Ҳаммаси асосан онгингизнинг маълум даражада ўсиши ва уни ҳақиқий табиатингиз билан бирлашишига эришишга боғлиқ. Оддий инсон қиёфасига эга бўла туриб ўзларида беқиёс руҳий кучни намоён қилган инсонлар ҳақида дунё тарихидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Будда, Ганди, Сатья Саи Баба, Исо Пайғамбар ва бошқа шу каби даҳолар биз бой, соғлом ва бахтли- саодатли бўлиш учун туғилганлигимизни исботлаб беришган. Балки сиз ҳозир қийинчиликлар гирдобига тушгандирсиз, бой бўлиш учун туғилганлигингиз ҳақидаги фикр сизга ғайртабиий туюлар, аммо бойлик ва бахт-саодатга эришиш барча инсонларнинг асл вазифаси ҳисобланади. Камбағал бўлиш - гуноҳ. Инжилни ўқиганлар билиши керак, гуноҳ сўзи арамей тилида «Нишонга ура олмади» маъносини билдиради ёки «Ажойиботлар фани» китобини ўқиган бўлсангиз, унда гуноҳ сўзининг маъноси «муҳаббат, меҳр танқислиги» сифатида изоҳланади. Ишончим 56 к о м и л ки , агар сиз ўз м у ваф ф ақ и яти н ги з сари интилмасангиз, ўз мақсадингизни четлаб ўтасиз, яъни ўқни нишонга теккизолмайсиз, шу билан бирга, Чексиз Куч сизга инъом этган меҳр-муҳаббатнинг ёнгинасидан ўтиб кетас.из. Кўп одамлар етиш мовчиликлардан азоб чекиб яшашади. Чунки уларда ҳукмрон Кучлар ҳақида нотўғри ишонч шаклланган. Улар Санта-Клаус ва худо тепада туриб рўйхат тузади ва рўйхат бўйича ким яхши ёки ким ёмонлигини аниқлайди, деб нотўғри ўйлашади. Наҳотки, сиз худо ўз арши аълосида ўтириб: «Хўш, Жой яхши йигит, унга «ламборжини» автомобилини туҳфа қиламан. Дэвид ёмон эмас, лекин унга янги «тойота» ҳам бўлаверади. Бекки эса чапга юради, унга урилган ва пачоқланган «форд» берсам ҳам бўлаверади» дейишига ишонсангиз? Уқни нишонга теккизолмай, ўз мақсадингизни четлаб ўтганингизда Чексиз Куч сизни керакли нарсалардан жудо қилмайди. Беккининг пачоқ «форд»да юриши гуноҳлари учун жазоланганидан эмас, балки у ўзини ўзи жазоламоқда, чунки айб иш қилгани учун ўзини гуноҳкор сезади, қадр-қиймати пасайганини ҳис қилади, ҳаётдан кутаётган даражаси пасаяди, бу эса нохушликлар кетма-кетлигига олиб келади. Ҳеч ким Беккидан унинг фаровонлигини тортиб олмаяпти, унинг ўзи равнақдан юз ўгирмоқца, чунки шунга лойиқ эканлигига ишонмайди. Маълум руҳий қонун-қоидаларга бўйсуниб яшаса, ўз фаровонлигини таъминлаш кучига эга бўлишини Бекки бошқа кўплаб одамлар каби билмайди. Узининг машҳур «Фаровонлик» китобида Чарльз Филлмор қуйидаги ғояларни илгари суради: 57 Download 6.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling