Блок 6 Мавзу: Шифобахш ичимликлар ва уларни тавсия этиш


Download 36.96 Kb.
bet3/9
Sana25.10.2023
Hajmi36.96 Kb.
#1719364
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3.6 блок

Хомашё тайёрлаш. О`симликнинг меваси август ойи охиридан кеч кузгача йиг`лади. Бу вақт мева таркибида C витамини кўп бўлади. Совуқ тушганда мевада C витаминни камайиб кетади.Мевани йиғаётган вақтда қўлга тикон кирмаслиги учун брезент қўлқоп кийилади. Мева қуёшда ёки печларда 80-90 градусда қуритилади, қуритилган меваларни ишқалаб, косачабарг қолдиқлари тушириб юборилади
Мева эпидермиси бир-бири билан туташган қалин деворли ҳужайралардан иборат. Меванинг юмшоқ қисмипаренхима ҳужайраларидан ташкил топган бўлиб, бу ҳужайралар ичида қизил томчилар-пигментлар ва друзлар учрайди
Кимёвий таркиби. Махсулот таркибида 4-6,ба`зан18% гача C витамини,0,03мгБ2, К ва П витаминлари, 18% атрофида қандлар, 4,5%ошловчи моддалар, лимон кислота ва бошқалар бўлади.
Қўлланилиши.Халқ табобатида мева қайнатмаси ёки дамламаси бачадондан қон кетишини тўхтатувчи, иситма қолдирувчи дори сифатида ҳамда меъда ичак(ич кетганда касалликларини даволаш, оғиз бўшлиғи касалликларида(милк яраланганда ва қонаганда) оғизни чайиш учун ишлатилади. Махсулотдан тайёрланган препарат- холосос жигар касалилларини (холесистит ва гепатит) даволашда ишлатилади. Наъматак мевасидан тайёрланган чой-наъматак мойи тиббиётда яраларни, куйган тери ва тери касалликлари (дерматит ва бошқаларни даволашда қўлланилади. Мой яралар битишини тезлаштириш таъсирига эга.
Доривор препарати. Заводларда маҳсулотдан экстракт-холосос(чолосос) тайёрланади. Аскорбин кислота-витамин C (кукун,држе,таблетка, ва ампулада эритма ҳолида чиқарилади. Мева витаминли ва поливитаминли чойлар-йиғмалар таркибига киради. Уруғнинг мойи.
Чаканда меваси ва мойи –Ҳиппопҳоесрҳамноидис. Жийдалар оиласига киради.
Меваси-думолоқ ёки чузиқсимон, тўқ сариқ ёки қизғиш рангли, сер сув данакли мева. Апрел-май ойларида гуллайди, меваси августдан бошлаб пишади. Меваси тўкилмасидан келаси йил баҳоригача сақланиб қолади.
Хомашё тайёрлаш. Чаканда ўсимлиги меваси одатда кузда ёки қишда йиғилади.Мева совуқ таъсирида ўзининг аччиқ ва тахир таъмини ёъқатиб, нордон- ширин маза ҳосил қилади. Мева пишганда сўнг қирқиб олинади ва очиқ ерда ,шохлар устида, устини арча шохлари билан беркитилиб, қишгача сақланади. Қишда эса музлаган мевалар, шохлардан тоза муз устига ёғоч билан қоқиб олинади. Музлаган мева узоқ вақт бузилмай сақланади.
Ишлатилиши. Чаканда мойи нур таъсиридан зарарланган тери, шиллиқ қаватлар, яралар ва куйган қизилўнгач ва ошқозон шиллиқ қаватлари касалликларини ва баъзи генекологик касалликларни даволашда ишлатилади.

Download 36.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling