Блок 6 Мавзу: Шифобахш ичимликлар ва уларни тавсия этиш


Download 36.96 Kb.
bet5/9
Sana25.10.2023
Hajmi36.96 Kb.
#1719364
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3.6 блок

Маҳсулот тайёрлаш. Маҳсулот ўсимлик қийғос гуллаганида тайёрланади. Саватчалардаги гуллар гуллай бошлаганида тилсимон гуллар юқорига қараган бўлиб, тўлиқ гуллаган даврида горизантал ҳолатга ўтади. Саватчалардаги гуллар горизантал ҳолатга ўтган вақтида саватчалар таркибида эфир мойи кўп йиғлади. Маҳсулотни шу даврда тайёрлаш тавсия этилади. Йиг`илган саватчалар аралашмадан тозалангандан сўнг салқин жойда ёки сушилкаларда 40 градусдан ошиқ бўлмаган температурада қуритилади.
Ишлатилиши. Мойчечак препаратлари меъда-ичак ва генекологик касаллиларни даволашда ҳамда ел ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади. Бундан ташқари, мойчечак гули юмшатувчи,антисептик ва яллиғланишга қарши (чайқашда,ванналард ҳамда клизмада) қўлланилади.
Мойчечак гули таркибида кимёвий бирикмалар комплекси ( хамазулен, матресен, апегенин ва бошқалар таъсир этувчи қисми ҳисобланади.
Хамазулен тинчлантирувчи хоссага эга
Доривор препаратлари Мойчечак саватчаларидан дамлама-Инфузум Флорес Чамомиллае тайёрланади. Саватчалар меъда касаллиларида,томоқ чайқашда ишлатиладиган ва юмшатувчи йиғмалар таркибига киради.
Андиз илдизпояси ва илидизи Рҳизома эт радиcес инулае
Маҳсулот тайёрлаш. Қора андизнинг илдиз ва илдизпояси кузда ёки эрта баҳорда ковлаб олинади. Улар тупроқдан тозаланиб сув билан ювилади ва очиқ ҳавода қуритилади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот турли шаклдаги узун, ёғон илдиз ва қисқа кўп бошли илдизпоялардан иборат. Маҳсулотнинг ичи сарғиш оқ. Маҳсулот мурт бўлади.
Кундалангига текис синмайди. Илдиз ва илдизпоя ўзига хос хушбўй, кучли ҳид ҳамда аччиқроқ ва ўткир мазага эга.
Ишлатилиши. Қора андиз препарати балғам кўчирувчи дори сифатида ҳамда меъда ва ичак касалликларида ишлатилади.
Ефир мойи антисептиc, гижжа ҳайдаш хусусиятига ва яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Унинг гижжа ҳайдаш хусусияти таркибида сантонинга ўхшаш таъсир этувчи моддалар-алонталоктонлар борлигига боғлиқ.
Доривор препарати Қайнатма,аллонтон (таблетка холида) илдиз ва илдизпоя йўталга қарши ҳамда балғам кўчириш учун ишлатиладиган йиғмалар-чойлар таркибига киради.

Download 36.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling