Боб. Жамиятчилик билан алоқадорликни ривожлантиришда матбуот хизматининг ўрни


Download 169.5 Kb.
bet2/2
Sana26.02.2023
Hajmi169.5 Kb.
#1232370
1   2
Bog'liq
Diplomfor Sohiba

Пиар ахлоқининг тавсифига ўтамиз.
Бир қатор PRхизматларининг ахлоқий қарашларини асосини қуйидаги тамоил белгилаб бериши мумкин: “мендан кўра пастроқ одам йўқ, мендан кўра юксакроқ одам йўқ. Бу тамоил хар биримизни хар қандай кишининг қадр қимматини ўз қадр қимматимиздек бинобарин қўз қорачиғидек асрашга ундайди.”2
Ахлоқий ва хуқуқий меёрларни каспий тамоиллар даражасига кўтариш зарурати PR “хизмати фаолиятининг предмети - ахборот айрибошлашнинг уйғунлашуви - бевосита ўз ичига инсонга хос ахлоқий ва хуқуқий муносабатларни қамраб олишни билдиради”.3 Демак PR даги этика бошқа сохадаги этикадан маълум даражада фарқланади. Яъни жамоатчилик билан алоқалар сохаси ходими жамоатчилик фикрини шакллантириш пайтида муайян турдаги ахборотни бошқариш жараёнида намоён бўладиган ахлоқий фаолият ва муносабатлар PR этикасида кузатилади. Бу уринда маълумотлар тўплаш уларни саралаш ва ишлов бериш жамоатчиликка етказиш усулларини танлаш жараёнлари тахлил этилганда одамларнинг хаққоний ижтимоий тенглиги бир бирига этиборли муносабатлари жамоатчилик билан алоқалар соҳаси ходими фаолиятининг асосий принсипларидан хисобланади. Зеро Босман ОАВ ва ахборот агентликлари журналисларининг “ахлоқ одоб кодекси” да белгилаб қўйилган. “... жамият манфаати йўлида хизмат қилиши уша жамият фикрлар хилма хиллигини акс эттириш асносида воқия ва масалаларни ёритиб жўн ва юзаки ёндашувларга йўл қўймасликни тақазо этишни тан олиши” керак1.
Дейлик пиар ходимига бошлиғи махфий бўлмаган ахборотни матбуотдан яширилишини буюрса матбуот котиби сифатида нима қилиши керак? Бошлиғингиз журналистларга ёлғон гапираётган бўлса ва сиз бу хақда билсангиз қандай иш тутасиз. Бунинг учун эса масул вакиллар жамоатчилик манфаатларини хамда уларнинг иш берувчиларининг манфаатларини қондира оладиган уларнинг шахсий қадирятларига ва профессионал стандартларига жавоб берадиган қарорлар қабул қилишлари керак. Уш бу қарорлар PR ходими фаолиятини тартибга солувчи ахлоқ кодекси бўла олиши зарур1.
Масалан АҚШ даги давлат матбуот хизматлар ходимлари миллий ассотциатсияси (ДМХМА) хам ўз ахлоқ кодексга хокимят органлари матбуот котиблари ёлғонлигши олдиндан маълум бўлган ёки чалғитадиган ахборотни тарқатиш хуқуқига эга эмаслимклари хамда “ёлғон ёки чалғитадиган ахборотни ёхуд миш – мишларни тузатиш учун джархол чора кўришлари учун таъкидланади.”2
Шунингдек халқаро Европа Висабон кодексининг 3 моддасида такидланганидек ўзининг касбий фаолиятида PR амалётчиси хақиқатгўйлик ақлий шаффофлик хамда бетарафлиликни номойиш қилиши керак. Шундан келиб чиқиб у ёлғон аралашган ёки қинғир томонга оғдирувчи ахборотни ўзида мужассам қилган хабарлардан фойдаланмаслик мажбурятини бўйнига олади.”3
Шу асосида айтиш мумкинки журналис ўзи танлаган мавзу доирасида тўплаган маълумотларни муносиб ва самарали равшан тўғри кетма – кетликда қўйиши касбий ахлоқнинг зарурий талаблари асосида факт “далил” лар устида ишлаши ўз асаридаги фикр ва

1.2 Матбуот ҳизматларига қўйиладиган талаблар


Юртбошимиз И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисидаги марузасида ҳалқимиз ОАВдан биринчи ўринда ҳокимият органлари ва бошқарув тузилмалари фаолияти ҳақидаги танқидий фикирларни ислоҳотлар ва янгиланишлар йўлидан илғор боришига тўсиқ бўлиб турган нуқсонлар ҳаётдаги долзарб муаммолар ҳусусида ошкора профессионал таҳлилий материалларни1 кутишини алоҳида такидлади.
Бугун ОАВ ҳодимларининг воқеликни акс эттириш баҳоли қудрат ёритиш таҳлил этиш журналистик текширувлар ўтказувлар ўтказиши билан қолиши камлик қилаётгани сезилмоқда. Бугун “Тўртинчи ҳокимият” вакили шак шубҳасиз ўша қонун чиқарувчи ижро этувчи ва суд билан ёнма ён ҳамдам бўлган ҳолда фаолият кўрсатиш имкониятига эга. Буни ҳар бир вазирлик ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган матбуот ҳизмати мисолида яққол кўришимиз мумкин2.
Бизга малумки сўнги йилларда Публик Рилейшнз фани воқеликка айланмоқда. Уни матбуот ҳизматининг назарияси дейиш қай даражада тўғри бўлади? Назоратчи Георгий Поченсов унга шундай ойдинлик киритган: ”Бизда пиар ҳизмати эмас матбуот ҳизмати деб номланиши мақсадга муофиқ ”3. “Матбуот ҳизмати” деган атаманинг мазмунидан кўриниб турибдики у журналистика соҳасида битта йўналиш. Матбуот ҳизматида матбуот фаолиятидан бехабар муайян билим ва тажрибага қалам тебратиш маҳоратига эга бўлган шунингдек радио ва телевидения билан ҳамкорлик қила оладиган йетук жоурналист фаолият кўрсатиши мумкин. Айрим назариётчилиа фикрича жамиятда сиёсатчининг матбуот котиби эл юрт этиборини қозонган таниқли жоурналист атоқли адиб иқтидорли телерепортёр ва ҳатто жозибали телеюлдуз бўлиши мақсадга муофиқ.1 Демак матбуот котибининг касби аслида журналистикага яқин. Шунинг учун унинг фаолиятида энг аввало нималар акс этиши лозим. Шу ерда ҳўш “Матбуот ҳизмати” нима ?
У нима билан шуғулланади? Матбуот котибининг вазифалари нималардан иборат? Бирор вазирлик ва ташкилотнинг “Матбуот ҳизмати”да фаолият кўрсатувчи кадрлар қайерда тайёрланади? – деган саволлар туғилиши табий. Бу саволларга эндиликда назарий жиҳатдан ҳам муҳтасар жавоб бера оламиз. Демак у ҳолда матбуот ҳизмати институте нима учун керак?
Ҳокимият институтлари ёки нодавлат ташкилотларнинг жамият ҳаётидаги ўрни роли мақсади турклича бўлиши мумкин. Аммо демократик ҳуқуқий давлатда унинг вазифалари қонунлар билан қатий белгиланган ва улар бу қонунларга амал қилади. Юқорида айтилган тузилмаларнинг бирортаси алоҳида ёки имтиёзли мақомга давогарлик қила олмайди.
Бу ғояларни ҳаётга тадбиқ этиш ўз режаларини амалга ошириш учун уларнинг ҳаммаси жамиятни ўз ниятлари нима қилмоқчи эканликлари тўғрисида ҳабардор қилиши зарур. Бироқ ҳозирги шароитда фармон ва қарорларни элон қилишнинг ўзи кифоя қилмайди. У бу қарорларни моҳиятини ҳам очиб бериши керак. Бу мақсадларга қай ёсинда ва қандай воситалар асосида эришиши мўлжалланаётганлидини одамлар билиши керак. Бунинг учун жамоатчилик билан алоқалар зарурдир. У ошкора икки томонлама мулоқот асосига қурилади. Матбуот ҳизматлари институте бу вазифаларни амалга оширувчи муҳим бўгин ҳисобланади. Матбуот ҳизматининг мақсад ва ҳизмат вазифалари давлат ёки жамоат институтлари тизимида эгаллаган ўрин билан белгиланади. Унинг мажбуриятлари ичида ОАВ билан доимий алоқада бўлиш юклатилга. Чунки ОАВ нинг жамиятга тасир кучи.
Зеро юртбошимиз И.А.Каримов айтганларидек ҳаётимиз тараққиётига бу ишлаб чиқариш ёки ижтимоий соҳалар бўладими одамларнинг давлатда жамиятга ва ўзаро муносабатлари бўладими янгилик ва ўзгаришлардан ўз вақтида ҳабардор бўлиш ва қолаверса жамоатчилик фикрини шакиллантириш бўладими буларнинг барчаси ОАВ фаолиятисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Юқоридафи фасилларимизда такидлаб ўтганимиздек В.М. 2006 йил 22 сентябрдаги 203 сонли “Давлат ва Хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожли чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори Ўзбекистонда жамоатчилик билан алоқалар тизимини равнақ топиши ва тараққиётида том манода туб бурулиш ясади. Ушбу қарорга муофиқ барча ташкилотлар ва муассасаларда “Матбуот хизмати,ахборот хизмати ,пресс служба” каби бўлимларни очилишига олиб келди.
Георгий Поченсов айтганидек Ўзбекистонга ҳам пиар тизими матбуот хизмати шаклида кириб келди. Шунинг учун бу борада кўплаб ислоҳатлар ўтказилмоқда ва унинг ҳатто ҳуқуқий базаларига ҳам катта этибор қаритилмоқда. Сўнги йилларда мамлакатимизда қатор вазирлик ,қўмита, бошқарма ва турли ташкилотларда матбуот ҳизматлари ташкил этилган.
Матбуот ҳизмати самарали ишлаши учун ОАВ ни тенг шерик деб билиши ва улар билан самарали ҳамкорликни ёълга қўйиши лозим. ОАВнинг шикоятларини таҳлил қилинг ва боҳоланг, қайси канал танланса аудиторияга мурожат қилишда самарали восита беради. Аслида матбуот хизмати билан ОАВ ҳодимларининг умумий вазифаси битта яни ахборот тарқатиш. Бу жиҳатдан уларни рақобатдош дейиш ҳам мумкин.1 Албатта ҳар бирининг ўз функсиялари бор:
- Матбуот ҳизмати ҳодими ОАВ ҳодимларига этибор билан муносабатда бўлиши зарур. Айтайлик ОАВ ҳодими матбуот ҳизмати ҳодимини бирор жойга таклиф этса кечикмасдан бориши лозим.Шини такидлаб ўтиш лозимки ОАВ билан муносабатда нима қилиш мумкину нима қилмаслик кераклигини аниқ белгилаб олиш жуда муҳимдир. Бу ҳақда АҚШлик мутаҳасис матбуот котиби Маргарет Ҳ. Салливан ҳоним бу ҳақда қуйидагиларни тавсия қилади:
- Матбуот ҳизмати котиби доимо тўғри гапириши ,ҳалол ва аниқ бўлиши лозим. Зеро сизга бўлган ишонч обрў этиборингиз шунга боғлиқ.
- Саволга жавоб билмасангиз буни тан олинг. Кейинроқ жавоб беришни вада қилинг ва бу ишни имкони борича тезроқ бажаринг.
- Ҳатони дарҳол тузатинг. Ноўхшов жавоб берганингизни ва бу англашувмовчиликни тузатмоқчи эканлигингизни айтинг.
- Жаргон сўзлар қўлламанг. Аниқ ва равшан гапиринг.
- Айтганларингизнинг бари матбуотга мўлжанланганини ёдда тутинг.
- ОАВ билан имкон қадар очиқ бўлинг.
- Елон қилинган мақола аниқ бўлмаса бу ҳақда муҳбирларда ҳабар беринг. Нимаси нотўғри бўлганини мулойимлик билан кўрсатинг ва буни асослаб беринг.
- Ютуқлар рўйҳатини тузинг ва тўлдириб беринг. Уни тез тез янгилаб туринг. Воқеалар шунчалик тез рўй берадики ўзингиз сиз вакили бўлган мансабдор шахс сизнинг вазирлигингиз ёки ҳукуматингиз нималарга эришишингизни унитиб қўйишингиз мумкин.
- Муҳбирларга доим қўнғироқ қилиб туринг ёки қўнғироқ қилиб туришини ёрдамчингиздан илтимос қилинг. Бунда уларга ажратиладиган вақт мутдатини ҳисобга олинг.
- Муҳбирларга улар истаган малумотни топиб беришга ҳаракат қилинг. Агар бу қўшимча ишни масалан ишда тутрилиб қолишни ёки материални бевосита қўлига олиб бориб беришни талаб қилса ҳам бажаринг.
- Юмор ҳиссини йўқотманг.
Нима қилмаслик керак:
- Ҳеч қачон ёлғон гапирманг.
- Асоссиз таҳминлар ва фол очиш билан шуғилланманг. Яхши муҳбирлар текширишади. Ноҳақ бўлиб чиқсангиз сизга бўлган ишонч йўқолади.
- Ўз шарҳингизни айтиб бўлганингиздан кейин уни “ёлон қилиш учун эмас” деган тоифага киритманг.
- Барча саволларга жавоб беринг.
- Барча ахборотни олиб бўлмаганингизча ҳеч нима айтманг. Матбуот учун расмий ахборотни ва малумотни тайёрламагунизча ҳеч қандай баёнет берманг. Бу материал матбуот конференцияси учун тайёрланган бўлса у элон қилингач журналистларга изонлаб беришингиз мумкин.2
2 ) Жамоатчилик билан алоқа самарали бўлиши учун жамоатчиликнинг ижтимоий фикрини муттасил ўрганиб боориш керак. Пиар ҳодими ижтимоий фикирнинг ичига кириши зарур. Одамлар нима ҳақида ўйлаяпти унинг фаолияти ҳақида қандай фикирга эга ва бошқалар бу борада ҳаёлпарастлик,паришонҳотирлик қилиш ҳар ҳил ҳис ҳаёжон ва бошқа ҳавоий гаплар кетмайди. Аниқ илмий ёндошув керак. Жамоатчилик фикрига мақсадли тасир қилиш икки ҳил ёъл биланамалга оширилиши мумкин. а ) ҳас пўслаш (манипуляция); б) илмий шакиллантириш;
Жамоатчилик фикрини ҳас пўшлаш – бу долзараб муаммолар бўйича аҳоли онгига нисбатан бирор фикирни зўрланб сингдириш. Ҳас пўшлаш биргина ёлғиз сиёсий гуруҳ тоифа элитанинг манфаатларини ифодалайди ва унинг иқтисодий сиёсий ва мафкуравий ҳукумронлигини сақлаб қолишга қаратилган бўлади. Ҳас пўшалшнинг асосий воситаси дезинформатсия (соҳта ахборот) ҳисобланади. Ҳас пўшлаш асосан тоталитар тузумга ҳосдир.
Жамаоатчилик фикри жамиятнинг бугунги куни унинг качиктириб бўлмас муаммолари билан боғлиқ. Шу маънода жамиятнинг жамоатчилик фикрини аниқлашга бўлган эҳтиёжи ошиб боради. Айниқса жамият бозор шаройитида тобора табақаларга ажралиб бораётган бир шаройитда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва улар билан ҳисоблашиши зарур.
3 ) Аудитория турли тоифадаги кишилардан жумладан мактаб ўқувчилари талабалар зиёлилар ишчилар фермерлар ва бошқа касб эгаларидан иборат бўлишлари мумкин уларнинг савияси тушиниш даражаси ҳар хил. Пиар ҳодими ҳаммага тушунарли оммабоп сўзлар иборалар билан ҳалқона тилда сўзлаши ахборот тарқатиши зарур.1 Чунки матбуот ҳизматининг ахборотига аудитория бирдан тушинмаслиги мумкин. Аудиторияда кимдир эштади кимдир қулоқ сўлмайди кимдир тушинади кимдир тушинишни ҳам истамайди. Шунинг учун пиар ҳодими мулоқотни икки томонлама тшкил этиши керак, яни бирор ахборот тарқатилдими унинг натижаси билан қизиқиши зарур. Ўша ахборотни жамоатчилик тушиниб олдими? Тушинган бўлса қай даражада ҳис этди? Керак бўлса сўров ўтказиш жойларга бориб учрашув ўтказиш одамлар билан юзма юз суҳбатлашиш лозим. Ҳатлар орқали ёки телефон ва бошқа воситалар ёрдамидами барибир атрофлича ўрганилиши лозим. Бунинг учун эса матбуот ҳизмати ҳодими жамоатчилик фикрини ўрганиш илми ва амалиётини матбуот ҳизмати ҳодими яхши билиши тақазо этилади.
4 ) Матбуот котиби ҳар қандай вазиятда маданиятли бўлиши тўғри гапириши зарур. Шу тариқа жамоатчилик фикрини ўргана олади. Шунингдек матбуот ҳизмати ҳодими жамиятдаги ислоҳотлар жараёнини чуқурроқ англаши ва таҳлил этишда сиёсий иқтисодий билимлардан боҳабар бўлиши ҳорижий тиллардан бирини мукаммал билиши замонавий компютер техникалардан фойдаланиши фаолият йўналишларидан тўла ҳабардор бўлиши ахборот ёки малуматни олишда унинг манбаларига этибор бериши ва ахборотни тарқатиш ва таҳлил қилишда тўлиқ ва аниқлик тамойилига амал қилиши фавқулотда онларда ҳам фаолиятни тўхтатмаслик ЖБ муносабатларда аҳлоқ нормаларига риоя этиши талаб этилади. 3
5) Матбуот ҳизмати ҳодими бошқарув тизими функсияларини тегишли ташкилотнинг фаолиятига оид қонунулари муҳим нормативе ҳужжатлари дастур ва режаларини ҳамда бошқа зарур малуботларни мукаммал билиши зарур.
6) Ташкилот ёки бевосита матбуот ҳизмати веб сайтини яратиш ва унга кун тизимидаги янгиликларни илғор тажрибалр амалга оширилаётган ишлар ва ҳакозолар тўғрисидаги ахборотларни жойлаштириб бориши лозим.
Агар матбуот ҳизмати веб сайтини зарурурий ахборот билан тўлдириб борилмаса бошқалар бу ҳақда турли бўҳтонлар тўқиб чиқаришга имкон яратиб бериши лозим.1 Дарвоқе 1864 йилда А+СҲнинг 16 президенти Аврам Линколн “одамларга воқеалардан хабардор бўлиш имлконини берсангиз мамлакат ҳав ҳатардан ҳоли бўлади ” деган эди.2
Бугун замонавий ахборот технологиялари ҳаётимизга жадал кириб келиши ахборотга бўлган эҳтияжнинг заруратга айланиши давлатлараро муносабатларда ахборот урушининг кучайиши баробарида кенг жамоатчиликни воқеа ҳодисалар моҳиятига олиб кириш омилларинг жучая бориши турли соҳа йналиш ва жавҳалардаги ютуқ ҳамда муаммоларни очиқ ойдин кўрсатиш зарурияти вазирлик ташкилот ва муассасаларда матбуот ҳизматини ташкил этишни шарт этиб қўйди.
Демак вазирлик ташкилот муассаса ёки корҳона фаолиятидан кенг жамоатчилик воқиф қилиш муаммо ва таҳликали вазиятларни ўрганиб таҳририятлар билан алоқаларни кучайтириши доимий равишда чиқишлар уюштириши муайян соҳада фаолият кўрдатаётган ҳодимларнинг ижтимоий ҳаёт даражасини ёритиб бериш иқтисодий сиёсий манавий мафкуравиой жавҳадаги ислоҳотларнинг моҳиятини таҳлил этиш Президент фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларини ўз вақтида жамоатчиликга йетгазиш соглом турмиш тарзини шакиллантиришга ҳизмат қилиш матбуот марказларининг асосий вазифасидир – дейди пиар мутаҳасиси Нодиржон Ғаффоров.1
Истиқлолимизнинг даслабки йилларида қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ички ишлар вазирлиги кабиларнинг матбуот ҳизматлари имкон даражасида маскур вазифаларни уддалшга ҳаракат қилди.
Ютбошимизнинг ташаббуслари билан 1998 йилнинг 27 майида фаолиянин бошлага Ўзбекистон миллий матбуот маркази “Ахботот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисига ” ги қонуннинг амалдаги татбиқи жамиятни демократлашиш миллий манавий умум нинсоний қадирятларни қайта тиклаш ва сингдириш меҳанизми сифатида майдонга чиқди.
Матбуот марказининг журналистикага ижобий тасир кўрсатувчи матбуотга яқиндан кўмак берувчи ҳамкор саналади, аммо у сиёсий марказ эмас ва унга сиёсий тус бериш муайян бир мавкурага тўла бўйсундириш яҳуд кичик дафлатлар манфаатларини инкор этиш этиш эвазига уни йирик давлат “сиёсатбози”га айлантириш мантиқсизликдир.
Матбуот ҳизмати ҳодими қайси соҳада бўлгани мақул? Мутаҳасисларнинг фикрича соҳанинг барча қирраларини изчил ўрганиб камчилик ва муаммоларни батафсил тафтиш этиш учун матбуот марказига тажрибали журналистларни ишга қабул қилиш мақсадга муофиқдир чунки мавжуд ташкилот муассаса ёки корҳонанинг бутун бир фаолиятини очиб бериши учун у доимо ҳабар янгилик интервю шарҳ ва ҳакозолар тайёрлаб бориши лозим. Уни эса қўлида қалами борларгина уддалай олиши мумкин.
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки матбуот ҳизматини ривожлантирмасадан бугунги ахборот жамиятида ҳеч қандай ташкилот айниқса вазитлик ва қўмиталар даражасидаги идоралар фаолияти равнақ топиши мушкул. Матбуот ҳизматига ижобий муносабатда бўлмаслик ва унга керакли ҳизматни кўрсатмаслик вазирликнинг эртанги фаолиятини таминлай олмаслик билан тенгдир.

III – БОБ. Тармоқ нашрларида партия фаолиятини ёритиб боришилиши.


3.1. “ХХI” аср газетасида партия фаолиятининг ёритишда матбуот хизмати ҳодимларининг ижтимоий фаолияти.
Бизга малумки, сиёсий партиялар фуқаролик жамиятининг бир институте бўлиб ,уларга тегишли оммавий нашрлар нафақат партиявий мансублиги ,балки сони ,даврийлиги,тиражи,тарқалиш кўламлари турлича экани билан ажралиб туради.1
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – Демократик партиясининг нашри – “ХХI аср”, ”Адолат” сотсиал демократик партияси нашри – “Адолат” газетаси , “Миллий тикланиш” демократик партияси нашри “Миллий тикланиш” газетаси, “Фидокор” газетаси эса Фидокорлар Миллий демократик партиясининг нашри ҳисобланади.
_______ кеча журналистикамизда фақат бирлик шаклида юритиладиган “партия газетаси” деган ибора бор эди. Мустақиллик шарофати билан ўтган муддат ичида партия газеталари сони кўпайтирилди. “Ўзбекистон Овози”сафига ижтимоий сиёсий ёъналишдаги “Адолат”, “Миллий тикланиш”, “Фидокор”, “ХХИ - аср” газеталари қўшилди. Эндиликда кўплик шаклида “партия газеталари” дейишимиз мумкин. Бу миллий журналистикамиз тарихида янги воқеликдир.2
“ХХI - аср” газетаси мустақиллик меваси. У 2003 йил Ўзбекистон Либерал Демократик партияси нашри сифатида дунёга келди. Эндиликда газета ҳафтасига бир маротаба ўз ўқувчилари билан учрашиб келмоқда.
Газета учун энг муҳими, ҳар бир саҳифанинг доимий бериб бориладиган мавзуси бўлишига эришишдир. “ХХI - аср” биринчи саҳифасидан бугунги муҳим ижтимоий – сиёсий , парламент янгиликлари жой олади. Иккинчи саҳифасидан партия ҳаёти , ҳуқуқий мавзуларга ,учинчи саҳифадан ҳалқаро воқеалар, иқтисодиёт каби мавзуларга ўрин берилади. Кейинги саҳифаларда эса асосан ажойиботлар, ғаройиб воқеа ҳодисалар халқ донишмандлиги , маданий – марифий мавзуларга кенг ўрин ажратилади. Энг қизиғи бу газетани барча касбдагилар ҳам мириқиб ўқишади.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари атрофлича ёритилади ва ўқувчиларга этказиб берилади. Айниқса вилоятларгдаги ва жойлардаги партия фаолиятига оид барча ҳодисалар мунтазам ёритишда партиянинг вилоят ,туман кенгашлари матбуот котибларининг роли беқиёсдир.
Ижодий жамоа таҳририятга келаётган хат ва мурожатларга нисбатан этиборсиз ёҳуд назардан четда қолдирмайди.
Буни партиянинг “Ахборотлар ва таҳлил , хатлар ва шикоятлар” бўлими ўз зиммасига олган. Хатларнинг бир қисми жойлардаги партия кенгашлари ёрдамида эчимини топса , бир қисми эсса ваколатли идораларга юборилади ва унинг натижалари ҳусусида ҳам мурожат қилган шахс , ҳам таҳририят хабардор бўлади.
Газета ижтимоий сиёсий ёъналишда бўлганлиги учун муҳбирлардан малака ва тажриба талаб қилади. Зеро Президентимиз журналистларга шундай талаб қўйган эдилар: Биз журналистлар аҳли сиёсий этук масулиятли ҳалол ва виждонли ўз ишини яхши биладиган ,мамлакатимизнинг ватанпарвар кишиларидан бири иборат бўлишга эришишимиз зарур.1 Дарҳақиқат ҳамма нашларда бўлгани каби газетада ҳам малакали кадрлар танқислиги мавжуд. Лекин газета бу малакаси ёъқ экан деб ишдан оломайди балки уларни шу йернинг ўзида пухта пишиқ чидамли ва қалами ва сўзи ўткир қилб тайёрлашади.
Газета 8-10 саҳифада ҳар пайшанба кунлари чап этиб борилади. Мавзулар кўлами турлича боради, асосан партия ҳаётига оид материалларга кўпроқ жой ажратилади. Бу ҳам газетани ўзига хос имиджга эгалигидан далолатдир.
Нашрни қўлга олар экансиз биринчи ўринда унинг ўзига ҳос дизайини кишини тортиши аниқ.
Бугун фотожурналистика журналистиканинг алоҳида соҳаси деб ҳисобланилиши бежиз эмас. Негаки газетҳон турли газетадаги мақолаларни ўқиб янгиликлардан хабардор бўлса фотосуратлар унда газета дизайнининг безак унсири сифатида эстетик туйғу уйғотади. Эстетик дидини бойитишга ҳизмат қилади.1
Фотография матбуотда 19 – асрдан бошлаб қўлланила бошлангач тасвирий журналистика ҳам юзага келди. Бу эса ўз навбатида газета журнал амалиётида фотомуҳбир касбининг пайдо бўлишига ёъл очди. Техника тараққиёти натижасида фотографиянинг такомиллаша борди. Матбуот саҳифаларида фотолавҳа , фоторепортаж ,фотонабор жанрлари юзага чиқди.2
Нашрлар дизайни қатор матбаа бадий воситалар ёрдамида шакилланади. Улар орасида фақат безак воситаси эмас шу билан бирга мустақил мазмунга эга бўлган бадий фотографияни алоҳида такидлаб ўтишимиз керак. Зеро бугун замонавий матбуот нашрларини фотосуратларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Фотографиянинг ҳужжатлилик тасвирланаётган нарсанинг тасвир билан аниқлилиги бевоситалилиги ҳақиқийлиги каби ҳусусиятлари соҳада катта аҳамият касб этади. Улар ёрдамида воқеа ҳодисанинг бирор манзарасини кўришга муаффақ бўламиз. Масалан нашрнинг 2009 йил 7- сонида “Вазиятга назар” саҳифаси ва экоҳақорат рукни остида берилган “Тошкент Москва Сиетлдан ўзиб кетди” сарловҳали материалга тайёрланган фотосурат матн мазмунини бойитишга катта ҳизмат қилган. Ушбу мақолада бугун бутун дунёда кўкаламзорлаштириш бўйича берилган меёр бир кишига 50 квадрат метрни ташкил этса пойтахтимизда бу кўрсаткич 69 квадрат метрни ташкил этганлиги ҳусусида фикр юритилади ва бунинг сабаблари бирма бир кўрсатиб берилади. Матинга мослаб эса пойтахтимизнинг кўринишини тепадан кўрсатиб берилган: Ям яшил манзарали дарахтлар кўркам баланд баланд бинолар сойлар ариқлар …
Яна бир мисол наширнинг 2009- йил 12 сонида берилган “Ҳалқаро ҳаёт ” саҳифаси остида “Турғинлик давом этади” номли таҳлилий корреспонденсияга туширилган фоторепортаж ҳам юқоридаги фикримиз исботидир. Ушбу материалда фото журналис шундай маҳорат билан ёндашганки матни ўқилмасдан туриб ҳам матн мазмунини бироз фаҳимлагандек бўласиз. Унда бир неча расмлар қоришмаси $ расми банкнинг умумий кўриниши ва унда менежерларнинг ҳомуш бошини ушлаб компютер клавишига тикилганича унсиз туришлари ҳамда қашшоқлар ишсизлар ҳолати – буларнинг ҳаммаси суратда акс эттирилган балки ўқувчида тўлиқ тасоввур уйғотган. Чунки фотожурналистика ўз турдош жанрларидан фарқ қилиб унда обйектив ёндашув муҳим ўрин тутади. Инчунун бу суратлар содир бўлган бирор ҳодисани ўзида акс эттиради. Фото журналистиканинг маҳорати шундаки у олган суратларда воқелик ва ҳодиса нафақат акс этиши баён қилиш балики ўқувчиларда тўлиқ тасаввур уйғотиши жоиз. Бунинг учун фотожурналистика ғоят оператив ишлаб воқеликни тасвир орқали баён қилишга шай туриши лозим.
Газетадаги суратларга назар ташлар эканмиз шуни англадикки бунда фофожурналистиканинг фотолавҳада фоторепортаж фотоочерк ҳатто фототанқид ҳам кўп учрайди. Ижтимоий сиёсий саҳифаларда фоторепортаж фототанқид кўпроқ учраса манавият марифат саҳифаларида фотолавҳаларни кўриш мумкин.
Фотосуратларда ҳажм ва жанр муаммоси узвий боғлиқ бўлиб
Ўзаро муофиқликни талаб этади. Масалан анжуманлардан ёритилаётган (ушбу нашрда анжуман фраксия йиғилишлари семинарларга бағишланган фото суратлар жуда кўп учрайди) фото репортажларнинг ҳажми кичик бўлса тасвир қоришиб кетади. Натижада уни қандай сурат қайердан тайёрланган кимлар ва нималар тасвирланган англаб бўлмайди. Демакки у ўз олдига қўйган вазифасини бажара олмайди. Фотосурат эстетик ҳусусиятини ёъқотади ва аксинча портрет жанридаги сурат саҳифанинг катта қисмини эгалласа газетада у ҳақда шарҳ ёритилиши оз имкон қолади. Шунинг учун портрет жанридаги суратларнинг кичик ҳажимда берилиши мақсадга муофиқдир. Наширларда мақола ва фотодсуратлар уйғунлиги газета эстетикасини таминловчи ҳусусиятларидан биридир.1 Шу жиҳатдан донишманд Арастунинг “гўзаллик ҳажм ва тартибдан келиб чиқади. Ҳаддан тшқари кичик бўлган мавжудот гўзаллик эмас чунки сезилар сезилмас оз вақт ичида унинг ҳусусиятлари аралашиб кетади. Ҳаддан ташқари катта нарса ҳам гўзал эмас.Масалан ўн минг стадияли нарсани бир нигоҳда қамраб олиш мумкин эмас. Кўрувчилар учун нарсанинг бутунлиги ва яхлитлиги йўқолади. Шундай қилиб жонли ва жонсиз гҳзал нарсалар бир қарашда сезиб олинадиган хажмга эаг бўлиши керак. ” деган фикри фотожурналистикада хам мухим ахамятга эга2.
Газета дизайнидаги фотосуратларнинг роли хатто жахон матбуот амалиётида хам тасдиқланган. Бундан 2 йил олдин Венада ўтказилган Европа газеталарининг конгересида 26 мамлакатнинг 287 нашри иштирок этиб Белгиянинг “Деморгин” газетаси эстетик жихатдан энг кўркам деб тан олиниши буни яна бир карра тасдиқлайди. 3
21 аср газетасида маълумот ва рақамлар инографика янги турли жадвал рақам диаграмма хариталар ёрдамида берилиб ҳам бориладики ўқувчи учун қулай ва қизиқарлидир. Масалан нашрнинг хар сонида бериб бориладиган бир хафталик об хаво маълумотини мамлакатимиз харитаси орқали етказиб берилиши фикримиз исботидир. Ижтимоий хаётимизда матбуотнинг ўрни ва роли ортиб бораётган бир пайитда уларнинг дизайни, этетик қиёфасини такомиллаштириш мухи ахамят касб этади. Бозор иқтисодиёти жараёнида газеталар ўқувчиларнинг эстетик талабини қондириши, ўз дизайни миллий эстетик қиёфасига эга бўлиши учун жахондаги илғор ананалардан фойдаланиш керак. Ушбу таҳлил қилинаётган нашримиз эса имкон борича илғор тажрибалардан фойдаланиб келмоқдаки, нашрни қулимизга олаганда ўқигинг келади, эстетик завқ оласан. Чунки тахририят ходимлари фотобозорлар газета дизайнини чиройли қизиқарли бўлишида ўрни беқиёслигини англаб ета олганлар.
Маълумки бугунги кунда партия аксарят, вилоят ва туман кенгашларида матбуот ва ахборот хизматлари йўлга қўйилган. Гезетада Ўзбекистон Либирал Демократик партияси фаолияти кенг ёритилишида партиянинг марказ ва жойлардаги ахбарот хамда матбуот хизмати ходимлари, етакчилари аёллар ва ёшлар қнотлари вакиллари, фаоллар ёқиндан ёрдам бериб келади. Партиянинг матбуот хизмати низомида хам таъкидланганидек: “21 аср газетаси сахифаларида ёритилаётган партия фаолияти ва нуқтаи назарига оид рукунларнинг мазмунан бойитиб борилишини, чоп этилаётган материалларнинг ахамяти, долзарблиги ва мазмун мохияти тахлил қилиб боради, уларнинг таъсирчанлигини ошириш, янги рукунлар ташкил этиш, ва қайд этилган камчилик – нуқсонларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар тайёрлайди”1.
“21” аср газетаси тахлил қилганида “ЎзлиДеП матбуот хизмати хабар қилади” рукни остида хар замон хар замонда янгиликлар, (кўпроқ) хабарлар бериб борилади. Масалан нашрнинг 2009 йил 10 сонида 7 бетида берилган худди шу рукун остида берилган материални диққатингизга ховала қиламиз. Хабар Сирдарё вилоятидан тайёрланган бўлиб бунда Гулистон шахри партиянинг марказий кенгашида юртбошимизнинг: “Ватанимизнинг босқичма – босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз” маърузаси юзасидан бўлиб ўтган йиғилиш ёритиб берилган. Газета сахифаларида ора сирада бир учраб қоладиган матбуот хизмати ходими материаллари унчалик хам этиборга арзигулик эмас.
Партиянинг жойлардаги фаолиятини ёритишда матбуот хизмати астойдил харакат қилиши лозим. Чунки амалиёт ўташ натижасида амин бўлдикки, хар бир вилоятда партия миқиёсида бўлиб ўтган воқеа ходисалар жараёнлар факс орқали дархол келади. Манашу келган ахборотларни матбуот котиблари қайта ишлаб янгилик хабар кореспонденция каби публицистик материал холатига келтириб газетанинг хар бир сонида мунтазам бериб бориш жуда мухимдир. (Онг диққатга сазоворларини) керак бўлса нашрлдан матбуот хизмати ходимлари учун алохида ажратишлари лозим. Тўғри тахририят рахбари матбуот хизмати учун алохида сахифа очиб бериши қийин эмас лекин уни материал билан тўлдириш муаммо - далар. Шунинг учун матбуот хизматлари ходимлари сонини кўпайтириш керак. Шу орқали ташкилотнинг кенг жамоатчилигига партия фаолити билан воқеалар ходисалар жараёнларни етказиб беради.
Бироқ матбуот хизматлари бўлмасада, тахририят ходимлари партиявий жараёнларни имкони борича ёритиб келмоқдалар. Хар хил мавзу ва турдаги, жойлардаги материаллар орқали ёритиб келмоқдалар. Зеро “партия матбуот орган” – “21 аср” газетаси тахририятини партия хаётига оид маълумотлар билан мунтазам таминлаб бриши зарур. Газетада журналистиканинг барча жойлардаги материалларни – мақола кореспонденция очиқ хат, хабар, ахборот, храника, сухбат, лавха, очерк, репортаж, матбуот шархи, тақриз, филетон учратиш мумкин. Бош мақолалар ёки тахририят томонидан ёзиладиган мақолаларда кўпинча давлат ва хукумат хужжатлари қарорларига шархлар хамда даврнинг долзарб масалалари ёритилади.1
Бундай мақолаларда ниқ манзил кимларга мурожаат қилиниётгани бажарилиши керак бўлган аниқ режаларнинг масуллари кўрсатилиши лозим. Бош мақолаларнинг 4 хил тури бор. Умумсиёсий тарғибот ва тезкор мақолалар умумсиёсий мақолалар аксарят холда бир сахифада берилади. Бошқа сахифада хам ахамятини йўқотмайди. Чунки бундай мақола тахирят номидан берилади. Назарий ва тарғибот мақолаларида юқори ғоявий илмий тахлил ижодий ёндашув талаб қилинади. Бундай мақала кучи ишонтириш даражасига боғлиқ бўлади2.
Газетанинг 2009 14 сонида берилган “ ижро учун маъсулмиз мақоласини бош мақоланинг биринчи турига ” (умум сиёсий) киритишимиз мумкин. Чунки бу мақолада ёритилаётган мавзу бугуннинг долзарб масаласигши айланиб улгурган. Халқаро инқирозга бағишлангандир.
Мақолада ЎзЛиДеП партияси мутасадди идора вакиллари балан “2009 -20012 йилларга мулжаллаб қабул қилинган инқирозга қарши чаралар дастури: асосий йўналишлар ва уларни хаётга тадбиқ этиш йўллари” мавзуида учрашув ва унда партиянинг иқтисодий инқироз шароитида белгилаб олган вазифалари атрофлича талқин ва тахлил қилинди. Унга кўра маслахат учрашивуда инқирозга қарши чоралар дастурининг тула қонли бажарилиши учун ЎзЛиДеП электроти манфаатларидан келиб чиқиб хусусий тадбиркорлар субектлари фермер хўжаликлар фаолиятини янада ривожлантириш кичик бизнес субектларини қўллаб қуватталш асосий вазифа эканлиги қайд этилди.
Яна бир мисол 2009 йил 7 сонида берилган дарёларни тартибга солувчилар ўйлаб кўришлари керак ёки трансчегаравий гидроэнергетик лойихаларнинг амалга оширилиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин номлиьош мақолада хам даврнинг долзарб муаммоларидан бири хақида сўз юритилади.
Материални бош мақоланинг умумсиёсий турига киритиш мумкин чунки Абдуллаев Сергей муаллифлиги остида чоп этилган мақолада бугунги кунда транс чегаравий жараёнларда кўпроқ сармоя олиш мақсадида гидроэнергетик лойихаларни олиб бораётган мамлакатлар хусусида сўз боради.
Қўшимча доромат илинжи Қирғизистоннинг сув оқимларини фақат ички истемол мақсадлари учун эмас балки экпорпт мақсадлари учун хам энергетик режимга ундамоқда жумладан Қирғизистонда Камбертик Геслар каскади қурилишини режалаштирмоқдалар бу эса Сидарёга қуйиладиган дарё Нориндан (12 -13 млярд мерт куб сув) келадиган сув ёўқ дегани чунки Қирғисисдоннинг биргина Тахтагул сув омморига 19.5 милядр куб сув сиғади хатто Нориндан Сирдарёга қўшиладиган сув сиғимиданха кўпдир.
Шу ўринда Ўзбекистон рес ресурсларидан оқилона ва самарали файдаланиш тарафдори эканини алохида такидлаб унигидроэнергетик иншоатларни қурилишида иштирок этишини хам айтиш мумкин. Бунинг учун эса гидроэнергетик лойихаларда иккита мухим жихат ўз тасдиғини топиши зарур:
Биринчидан Сирдарё оқими хажми ва режими ўзгаришсиз қолиниши ва чегарадош давлатлар суғориш сувни вегетация даврида керакли хажмла олиши лозим.
Иккинчидан янги лойихалар минтақадаги экалогик вазиятни оғирлаштирмаслигига олиб келмаслиги лозим.
Муаллиф сўзини давом эттириб шундай дейди. Ўзбекистоннинг нуқтаи назари аниқ – трансчегаравий дарё хавзаларидаги гидроэнергетик қурилишлар сувдан фойдаланувчи давлатлар билан келишилган холда хал этилиши керак. Бу БМТ нинг тегишли конвенсияларида белгиланган халқаро хуқуқий меёрларда хам белгиланган сўнги сўз ўрнида муаллиф айтадик бу масалаларн марказий осиё минтақасининг нафақат келажагини балки асрлар довомидаги хаётини белгилаб беради.
Бархақиқат мақолода кўтарилган мавзу ўз ахамятига кўра жуда долзарбдир. Чунки бу масаланинг бугун хал этмасак эртага кеч бўлиши табиий. Мавзу нафақат бир гурух ёки саҳо вакилларигагина талуқли бўлиб қолмай балки шу оназаминнинг хар бир фуқаросига тегишлидир. Бу каби материалларни газета сахифаларида кўплаб учратиш мумкин. Сахифалари рукунлари материаллари бир биридан қизиқарли жозибадор бўлган бу газетамизда парламент хаётидан тортиб халқаро хаётда юз бераётган воқеа ходисаларгача манавиятдан тортиб йил дастури ижросига бағишланган материалларгача бериб борилади. Айниқса газетада олий мажлис депутатлари ва сенаторлари билан доимий сухбатлар бериб бориш урфга айланган. Масалан 2009 йил 7 сони “Сиёсат” сахифаси остида берилган “Изчиллик ислохатлар самарасини таминлаб беради” номли интервиюда олий мажлис сенатининг аграр сувхужалиги ва экалогия масалалари қўмитаси раиси Ғофур Алиев билан сухбат берилган. Сухбатда Ғофур Алиев атроф мухитни мухофаза қилиш ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ахоли саломатлигини химоя қилиш ғоят мухимлигини такидларкан у “Фермер хужалиги тўғрисида” ги “Дехқон хужалиги тўғрисида”ги “Сув ва сув хужалиги тўғрисида” ги хамда ер хамда маъмурий жавобгарлик рўғрисидаги кодексларни янади такомиллаштириш кераклигини айтиб ўтган.
Дунёда бирон бир малакат тараққиётини ахборот алмашинувисиз тасаввур этиб бўлмайди. У кишиларни жамиятни турли тарихий босқичларида хам муайян шаклда ривожланиб келган бугунги ахборот асрида эса бу жараён янада фаоллашди. Биргина интертен тизими ер юзини қамраб олганини ортиқча изохлаш шарт бўлмаса керак.
Хеч бир муболағасиз айтиш мумкинки дунёнинг турли минтақаларида яратилаётган илмий кашфиётлар универсиал техналогиялар ахборот тарқатишнинг глобаллашуви яни бутун курраи заминни қамраб олиш жараёни шиддат билан давом этмоқда бу жараёнда албатта “21 аср” хам четда қолгани йўқ.
Фикримизча халқаро мавзуни ёритувчи журналистлар дунёда ва шу жумладан маркзий осиё минтақаси хузурида кечаётган ўзгаришларни чуқур англаб олиб тахлил этиб шундан кейин материални кенг жамоатчиликка этказишлари лозим.1
Газетанинг хар сонида “Халқаро хаёт” сахифасида бериб борилаётган сиёсий иқтисодий сиёсий ижтимоий мавзудаги материаллар диққатга сазовордир. Масалан нашрнинг феврал ойи сонларида берилган “Глобал ишсизлик”, “Қоракун дахшати билан”, “Эрта хозон бўлаётган олам”, “эскича ўйин услуби” номли мақолалар фикримиз исботидир. Ушбу сахифани асосан Абдували Соибназров материаллари эгаллаб келади.чунки бу мавзуда материал тайёрлашда у устаси фаранг бўлиб кетган. Тўғри баъзи камчиликлардан холи бўлмагани холда иложи борича халқаро хаёт маслаларига оид масалаларни ёритиб бормоқда. Мутахасисларни фикрича халқаро мавзуларни ёритишда қуйдаги омилларга хусусан АОВ ёрдамида миллий қадрятларимизни хар хил бегона ва салбий “Маданиятлар”дан асраш муаммоситдир2.
инсонятнинг эртаси бўлмиў болалар хақида ғамхўрлик қилиш уларнинг соғлом ва бахтлироқ яшашлари учун шароит яратиш хаётьий ташвишлардан холи бўлган болалик осмонинг мусаффолигини таминлаш хар қандай даврда хам жамиятнинг муқаддас бурчи бўлган. Аммо афсуски ер юзининг кўплаб қайноқ нуқталарида анашу муқаддас бурч унитиляпди. “Эрта азон қулаётган олам” мақолада муаллиф анашу масалаларга атрофлича тўхталиб ўтади. Муаллиф бир неча статистик рақамларни келтириб ўтади. Масалан Ироқ бевалар ва етимларни химоя қилиш мустақил қўмитасининг маълумотига кўра тахминан 26 млн ахолининг 5 млнга яқин болалари етимдир. Жахон солиқни сақлаш ташкилоти маълумотларида эса 900 минг бола Ироқда ногирон бўлиб қолган. Бу албатта зўравонлик урушлари туйиб овқатланмаслик тоза ичмлик сувининг тахчиллиги каби салбий оқибатлар натижасидир. Шу каби бошқа бир қанча мамлакатланинг болаларга этиборсизлиги ЮНИСЕВ халқаро жамғармасидан олинган маълумотлар тахлил ва талқин қилиб берилади. Мақола ўқувчини этини увиштириши билан бирга юртимиздаги болажонлик қадрятимизга шукрона келтиради. Бугунги ёш авлод вакилларининг юзидаги қувонч ва шодликни кўриб яратганга шункора айтади. Муаллифнинг мақсади хам шу эди аслида. Чунки юртбошимизнинг болаларга ёш авлодга ва оналарга кўрсатаётган ғамхўрликлари дилдан хис этишимиз қадрига етишимиз учун шу каби мақолалар материаллар кўпроқ бериб борилиши лозим. Лекин бугунги кунда глобал ва минтақавий жараёнларнинг шиддатли тус олиши журналистларни шошириб қўймаслиги шу боис ташқи сиёсат ва халқаро хаёт мавзусини ёритаётган журналистлар ўз билим кўникмаларини мунтазам ошириб бориб халқ олдидаги маъсулятини бир зум унитмасликлари лозим. Қолаверса ОАВ вакилларининг сиёсатшунос олимлар халқаро экспертлар бюилан узвий хамкорлиги бу борада мухим ахамият касб этади 1.
Газетада партия хаётига оид мавзуларни ёритилишида репортажларнинг хам ўрни беқиёс маълумки репортажнинг асосий хусусияти бу воқеа ходиса жараён вазиятни репартиётнинг шахсан иштирокида аниқлик хужжатлилик воқейликни қандай бўлса шундайликча ёритилиши билан белгиланади2.
Мисол учун газетанинг 2009 13 сонида берилган “3 – секторга этибор кчайтирилиши керак” номли репортажни 21 аср мухбири томонидан ёзилган бўлиб бунда ЎзЛиДеП партияси сиёсий кенгаши ижроя қумитасининг 19 март куни бўлиб ўтган мажлисида “Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП пракциясининг 2009 йилга мўлжалланган қонун ижодкорлиги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида” хамда “Партиянинг Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий асоциясиси билан хамкорликлари доирасида 2009 йилга режалаштирилган тадбирлар тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилган тадбир очиб берилган.
Репортаж ёзиш техникаси хақида гап кетганда қуйидаги жихатларга этибор қаратиш лозим:

  1. Репортпж ёзиш техникасини яхши ўзлаштириш

  2. Кузатиш қобилятини ривожлантириш

  3. Репортажда мавзу танлай билиш

  4. Воқеанинг мазмун мохиятини йўналишини тўғри тушиниш

  5. Журналист аниқликка этибор бериши лозим.

  6. Ахборотни биринчи манбадан олишга интилиш

  7. Воқеанинг асосийц деталларга нисбатан сезгирлик жуда мухим

  8. Репортажга муаллиф иштироки мухим эмас деган фикрдан қочиш керак1.

Биз юқорида келтириб ўтган репортажни мавзули репортажга киритишимиз мумкин. Чунки унда муайян мавзу яни ЎзЛиДеП фракциясининг 2009 йилга мулжалланган қонун ижодкорлигининг асосий йўналишлари ва партиянинг нотижорат нодавлат асоцияси билан хамкорлигида жорий йилда режалаштирилган тадбирлар хусусидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилади хамда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинади. Шунингдек газетада воқебанд репортажлар муаммоли репортажлар хам бериб борилади. Чунки репортаж орқали хаётнинг бир парчасини (юқорида тахлил қилиб ўтган репортажда партия фаолиятининг бир томони очиб берилган) кўрсатиш у хақда ўқувчига имкон қадар тўғри холис хабар бериш ахолининг журналистга бўган ишончини ортиришга хизмат қилади.
21 аср глобализация асри сифатида кўз ўнгимизда номоён бўляпди. Бу эса табийки ижтимоий иқтисодий жараёнланларга хам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Айниқса ахборот тизимига бозор иқтисодиётининг таъсири унга бўлган ананавий ва айни пайтда замонавий талабларни хам ўзгартириб юборди. Эндиликда жамоатчиликнинг аудиторянинг ОАВ да тушадиган асосий ахборот етказиб бериш функциясига хам муносабат ўзгарди. Олдин етказилган ахборот мухим хисобланса энди уни қандай тақдим этишнинг таъсирига этибор қаратилмоқда. Айниқса бозор иқтисодиётининг асосий қонунятларидан бўлган рақобат деган беллашув аудиторянинг ўзига жалб этиш ахборотни етказиб бериш хар бир ахборот етказувчи воситаларнинг асосий мақсадига айлантирилмоғи лозим. Шу нуқтаи назардан “21 аср” газетаси хам бошқа партия газеталаридан ўзига хос услуби билан ажралиб туради газетанинг ранг баранглиги таъминлаш мақолаларнинг ўқишлилигини ва қизиқарлилигини ошириш бевосита жамоатчилик билан ишлашга боғлиқ1.
Download 169.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling