Бумеранг технологияси. Бумеранг услуби бир машғулот давомида ўқув материалини чуқур ва яхлит ҳолатда ўрганиш, ижодий тушуниб етиш, эркин эгаллашга йўналтирилган. У турли мазмунга (муаммоли, мунозарали ва ҳоказо) эга бўлган мавзуларни ўрганишга яроқли бўлиб, ўз ичига оғзаки ва ёзма иш шаклларини қамраб олади ҳамда бир машғулот давомида ҳар бир иштирокчининг турли топшириқларни бажариши, навбат билан талаба ёки ўқитувчи ролида чиқиши мумкин. Отилган буюмнинг отувчига қайтиб келишини таъминловчи ўроқсимон отиш қуролига бумеранг дейилади. Таълимда бумеранг методининг маъноси педагог томонидан ташланган муаммоли масала ёки мавзунинг ўқувчи-талабалар томонидан ўзлаштирилган ҳолда ўқитувчига оғзаки ёки ёзма шаклда қайтишидан иборат.
Мазкур технология бир машғулот давомида ўқув материалини чуқур ва яхлит ҳолатда ўрганиш, ижодий тушуниб етиш, эркин эгаллашга йўналтирилган. У турли мазмун ва ҳарактерга (муаммоли, мунозарали, турли мазмунли) эга бўлган мавзуларни ўрганишга яроқли бўлиб, ўз ичига оғзаки ва ёзма иш шаклларини қамраб олади ҳамда бир машғулот давомида ҳар бир иштирокчининг турли топшириқларни бажариши, навбат билан ўқувчи-талаба ёки ўқитувчи ролида бўлиши, керақли баллни тўплашига имконият беради, ўқувчи-талабаларни дарс жараёнида, дарсдан ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган материални ёдида сақлаб қолиш, сўзлаб бера олиш, фикрини эркин баён эта олиш ҳамда бир дарс давомида барча ўқувчи–талабаларни баҳолай олишга қаратилган.
Скарабей технологияси. Скарабей услуби интерактив технология бўлиб, у ўқувчиларда фикрий боғлиқлик, мантиқ, хотиранинг ривожланишига имконият яратади, қандайдир муаммони ҳал қилишда ўз фикрини очиқ ва эркин ифодалаш маҳоратини шакллантиради. Ушбу технология ўқувчиларга мустақил равишда билимнинг сифати ва савиясини холис баҳолаш, ўрганилаётган мавзу ҳақида тушунча ва тасаввурларни аниқлаш имконини беради. Скарабей технологияси талабалар тажрибасидан фойдаланишни кўзда тутади, рефлектив кузатишларни амалга оширади, фаол ижодий излаш ва фикрий тажриба ўтказиш имкониятларига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |