Боб керамика ва шишалар кимёвий технологияси
Техника керамикаси буюмлари классификацияси
Download 1.35 Mb.
|
Боб керамика ва шишалар кимёвий технологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимёвий-минералогик таркибга асосланиб ажратиш.
3-жадвал
Техника керамикаси буюмлари классификацияси
Техника шишаларипи шартли равишда куйида1-14 та турга булиш мумкин: кварц шишаси, оптика шишаси, ёруглик техника шишаси, тобланган шиша, тахта, триплекс шиша тахтаси, куйрилган шиша, кимёвий лаборатория шишаси, термометр шишаси, тиббиёт шишаси, шиша электрод, электр пайвандловчи шиша флюслар, электротехника шишалари, шиша тола, атом техникаси шишалари. Техника ситаллари группасига эса куйидаги 11 тур материаллари киради: сподумен таркибли ситаллар, кордиерит таркибли ситаллар, юқори кремнеземли ситаллар, кургошинли ситаллар, ситаллцемент, шаффоф ситалл, нейтрон ютувчи ситаллар, рангли ситаллар, ситаллэмаль, фотоситаллар ва бошқалар. Техника шишалари кейинги вактда атом ва ракета техникаси ҳамда квант электроникасида кўплаб қулланмокда. У атом техникасида нурнинг сочилишидан сакданиш, нурнинг таркалишини дозировка килиш, радиоактив нурдан сакданиш каби муҳим вазифаларни бажармокда. Бундай шишалар олдига юқори температурага чидамлилиқ коррозияга учрамаслик нур таъсирида хоссаларини узгартирмаслик каби талаблар куйилган. Кристалланган шиша ситаллдан тайёрланган бошқарилувчи снарядларнинг конуссимон қисми ҳам кайд этилган ижобий сифатларга эгалиги билан ажралиб туради. Маиший-хужалик материаллари ва буюмлари асосан нафис керамика ва маиший шишадан ташкил топган. Нафис керамика буюмлари икки турга — чинни ва сопол буюмларга, маиший шиша буюмлари эса уч турга шиша идиш (тара) сортли шиша ва бадиий декоратив пшшага булинади. Маиший-хужалик буюмларини яна утга чидамли материаллар ва ситаллар асосида ҳам олиш мумкин. Кимёвий-минералогик таркибга асосланиб ажратиш. Керамика ва шиша маҳсулотлари материалнинг кимёвий ва минералогик таркиби ёхуд ишлатилаётган хомашё турига қараб ҳам классификацияланади. Ўтга чидамли материаллар классификациясининг асосида хомашёнинг физик ва кимёвий табиати асос қилиб олинган. Шунииг асосида юқорида кайд қилиб ўтганимиздек барча моддадар 8 та группага бўлинади. Улар ҳам ўз навбатида композиция ташкил этувчи асосий хомашё минераллари миқдоринииг узаро нисбатан асосида 18 та типга бўлинади. Тайёр маҳсулотнинг кимёвий таркиби, айниқса аморф модда ноорганик шиша классификаииясида муҳим уринни эгаллайдн. Таркиб асосини ташкид этувчи Д.И.Меидлеевиинг кимёвий элементлар даврий системаси жадвали элементининг сони ва номига қараб шишалар кучидаги турларга ажратилади: силикатли, боратли, фосфатли, германатли, теллуритли, селинитли, алюминатли, гадлатли. арсенатди, антимонатли, висмутли. титанатли. вона- датли, молибдатли, вольфраматли, галогенидли ва ҳоказо. Номи қайд к.илинган силикатли ва фосфатли шишалар узининг амалий аҳамияти билан ажралиб туради. Силикатли шишалар асосини кремнезём, яъни SiO2 ташкил қилади. Бундай маҳсулотлар туркумига курилиш шишаси силликланган шиша, архитектура мақсадларида хиз.лмат қилувчи шиша, шиша тара ва шиша идишлар киради. Р асосида олинган фосфатли шишалар техника ва оптика шишалари ҳамда электровакуум саноати шишаларидан иборат. В203 асосида олинган боратли шиша оптика ва термик турғун шишалар олишда қул келади. Таркибида РbО булган шишалар биллур маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кенг қулланилади. Яна бир ҳисобга олинадиган фактор — зурға суюлувчан моддадарнинг нометалл ва металлсимон шаклларга эга эканлигидир. Нометалл моддаларнинг заррачапари ўртасидаги муносабат ковалент, ионли ёхуд ковалент-ионли бўлади. Металлсимон моддаларда эса кимёвий боғланишнинг металлик типи мавжуд. Биринчи группага даврий системанинг III-VI группасида жойлашган бор, азот, карбон. кремний, алюминий, кислород ва бошқаларнинг би- рикмалари киради. Иккинчи группада эса карбидлар, боридлар, нитридлар, силицидлар мавжуд. Юқорида қайд этилган бирикмаларнинг кўпчилигида юкори каттиклик ва термодинамик тургунлик мавжуд. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling