Боб. Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш асослари


Қурилиш ташкилотларининг турлари


Download 331.53 Kb.
bet4/8
Sana25.10.2023
Hajmi331.53 Kb.
#1720436
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 mavzu (3)

1.4. Қурилиш ташкилотларининг турлари
Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат тасарруфидаги аксарият қурилиш ташкилотлари (трестлар, курилиш бошқармалари, кўчма механизациялашган колонналар ва х.к.) аста секин давлат тасарруфидан чиқарилиб, мулкчиликнинг бошқа шаклларида фаолият кўрсатмоқдалар.
Бу ташкилотлар ўзининг катта-кичиклигига қарамай буюртмачи билан ўзаро шартномага мувофиқ қурилишда тўлақонли бош пудратчи сифатида иштирок этиши мумкин. Бу давлатнинг қурилиш ташкилотлари йўқолиб кетади деган сўз эмас. Фақат уларнинг ҳиссаси қурилиш ташкилотларининг умумий таркибида камайиб кетади ҳалос. Чунки хусусий ёки жамоа мулкчилигига асосланган қурилиш фирмалари, ҳиссадорлик жамиятларининг бозорни ўрганган холда ўз фаолиятини ташкил қилиш имкониятлари давлат мулкчилигига асосланган корхона (ташкилот) ларга нисбатан бирмунча кўпроқдир.
Қурилиш соҳасидаги давлат корхона ва ташкилотлари давлат мулки ҳисобланиб, унинг назорати остида фаолият кўрсатади. Бундай корхоналарнинг фойда-зарари давлатникидир. Улар марказий ва маҳаллий ҳокимиятларга қарашли бўлиб ишлаб чиқарищдаги давлат бўлинмаси (сектори) ни ташкил этади, энг муҳим ва маъсулиятли қурилишларда бош пудратчи сифатида иштирок этадилар.
Қурилиш соҳасидаги хусусий фирмалар кўпинча кичик корхоналар кўринишида бўлиб, улар айрим шахсларга ёки оилаларга қарашли бўлади ва якка хусусий мулкдор бошчилигида фаолият кўрсатади. Хусусий фирмалар асосан маълум бир қурилиш йуналиши ёки қурилиш-монтаж ишларига ихтисослашган бўлади ва қурилишда ёрдамчи пудратчи сифатида (майда қурилишлар бундан мустасно) ишти­роқ этадилар. Улар тўлақонли қурилиш иштирокчиси сифатида фаолият кўрсатиши учун ўз уставига эга бўлиши, мавжуд қонун қоидаларга мувофиқ рўйхатдан ўтиши ва махсус ишларни бажариш учун рухсатнома (лицензияга) эга булиши зарурдир. Хусусий фирма эгаси якка бошқарувчи ҳисобланиб, унинг устидан ҳеч ким хўжайинлик қила олмайди, фойда-зарар фақат шу фирмага тегишли бўлади. Бундай фирмалар кичик бизнесда иштироқ этадилар, чунки уларнинг капитал маблағи ва имкониятлари кўпинча чекланган бўлади.
Қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган фирмаларнинг яна бир тури бир неча соҳибларнинг мулкини бирлаштириш ва тадбиркорликдан олинган фойдани баҳам кўришга асосланган шерикчилик (ширкат) фирмаларидир.
Бундай фирмаларни тузиш, биринчидан, кичик миқдордаги маблағларни жамлаб жамоа мулки кўринишидаги йирик маблағни ташкил қилиш ва уни тадбиркорлик ҳаракатига йўналтириш имконини беради, иккинчидан, тадбиркорлик ҳаракатидаги хавф-хатарлар тақсимланиб ҳар бир тадбиркор учун катта зарар кўриш хавфи камаяди.
Бу турдаги фирмалар икки хил бўлади:
а) маъсулияти чекланган фирма;
б) маъсулияти чекланмаган фирма.
Маъсулияти чекланган фирмаларнинг энг кенг тарқалган шакли акционерлик жамиятлари ёки корпорациялардир. Улар томонидан устав капиталига мувофиқ қимматли коғозлар-акциялар чиқарилади. Акциялар ёпиқ жамиятларда фақат ўз ишчиларига, очиқ турдаги жамиятларда эса - барча хоҳловчиларга сотилади. Акция эгалари ҳиссадорларга айланадилар ва фойдадан ўз улушлари - дивидентларини олиб турадилар. Бундай фирмалар номига «лимитед» (ЛТД) яъни «чекланган» деган сўз қўшиб юритилади. Улар ўзининг тўлов мажбурияти фақат устав фонди ҳажмидагина бўлиши билан ҳарактерланади.
Масъулияти чекланмаган фирмаларнинг устав фонди ҳам шерикчилик асосида ташкил топади. Фойда улар ўртасида устав фондидаги ҳиссасига кўра тақсимланади. Бунда ҳиссадорлар тўла хуқуқли ва хуқуқи чекланган шерикларга бўлинади. Мободо фирма банкротликка учраса, унинг зарари қурби етадиган иштирокчилар зиммасида бўлади.
Қурилиш ташкилотларининг бундай турлари ва уларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунларида белгилаб қўйилган. Масалан, «Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида» ёки «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» каби конунларда.



Download 331.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling