Боб. Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш асослари


Download 331.53 Kb.
bet1/8
Sana25.10.2023
Hajmi331.53 Kb.
#1720436
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 mavzu (3)


1-боб. Қурилишни ташкил этиш ВА РЕЖАЛАШТИРИШ асослари


1.1. “Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари

Маълумки, қурилишда халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида бўлганидек, ишлаб чиқаришни маълум режа асосида тўғри ташкил қилиш, ишчи кучидан умумли фойдаланиш, моддий- техник ресурсларни тежаб-тергаб ишлатиш муҳим аҳамиятга эгадир. Буларсиз қурилиш ишлаб чиқаришининг асосий мақсадига, яъни бино ва иншоотларни ўз вақтида ва талаб қилинувчи сифат даражасида қуриб битириш ва фойдаланишга топширишга, уларга сарфланувчи капитал маблағларнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга эришиб бўлмайди.


Қурилиш тажрибасидан шулар маълумки, қурилиш ишлаб чиқаришини режасиз ёки нотўғри ташкил қилиш кўзда тутилмаган ортиқча сарф-харажатлар қилишга, қурилишнинг меъёрий муддатларининг бузилишига, яратилган маҳсулот сифатининг пасайишига ва маҳсулот таннархининг асоссиз ортиб кетишига олиб келади. Айрим холларда бу ишчи-ходимларнинг ҳаётига хавф солувчи ҳолатларни ҳам юзага келтириб чиқариши мумкин.
“Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш” фанининг предмети айрим объектлар ва уларнинг мажмуалари қурилишини ташкил қилиш ва бошқаришнинг усуллари ва воситаларини, ҳамда қурилиш-монтаж ташкилотларининг ташкилий структураси ва ишлаб чиқариш фаолиятини ўрганишдан иборатдир.
Шундай қилиб, “Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш” фани алоҳида олинган бино ва иншоотларни ёки уларнинг мажмуаси қурилишини олдидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ оқилона ташкил қилиш усулларини, қурилиш-монтаж ташкилотларининг қурилишни ташкил қилиш ва олиб боришидаги фаолиятини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Айрим объектнинг ёки объектлар мажмуасининг барпо қилинишини ташкил этиш, айрим ишларнинг бажаришлишини ва шунга мос равишда айрим ихтисослашган ташкилотлар фаолиятини вақт ва фазода ўзаро боғлаш масалалари курснинг тақвимий режалаштиришга бағишланган бўлимларида кўриб чиқилади. Аммо, бунинг учун зарур бўлган айрим ишларнинг турларини бажариш усуллари ва уларни бажаришда ишлатиладиган машина ва механизмларнинг жамланмалари ҳақидаги билимларни талаба “Қурилиш жараёнлари технологияси” фанини ўрганиши давомида эгалланган бўлиши лозим.
Ушбу курс, шунингдек, қурилиш материалари ва буюмлари, архитектура, қурилиш машиналари, қурилиш конструкциялари, қурилишда менеджмент ва бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси каби фанлар билан ҳам бевосита боғлиқ ҳисобланади.
“Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш” фанининг асосий вазифалари унинг мақсадларидан бевосита келиб чиқади. Бу вазифалар қаторига капитал қурилиш соҳасида фаолият кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бўлажак ёш мутаҳассисларга қурилиш ишлаб чиқаришини тўғри ташкил қилишни, қурилишда меҳнат унумдорлигини ва қурилиш маҳсулоти сифатини ошириш йўлларини, қурилишдаги ишчи-хизматчилар меҳнатини муҳофаза қилиш талабларини чуқур ва атрофича ўргатиш вазифалари киради. Ушбу фан бўйича талабаларнинг олган билимлари уларни қурилиш ишлаб чиқаришининг фаол иштирокчилари қаторидан ўрин олишларига ёрдам беради. Фақат чуқур билимга эга бўлган мутахассисларгина капитал қуриш соҳасида ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш билан бирга ишлаб чиқаришни ривожлантириш, капитал қўйилмалар самарадорлигини ошириш имкониятларидан умумли фойдалана оладилар.



Download 331.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling