Бодом режа: бодомн
Download 0.58 Mb.
|
Sevara
БОДОМ ЕТИШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Афзалликлари: 1. Ҳосилга эрта кира бошлайди, бошланғич кам ҳосиллиги 2-3 йил бўлиб, 4-йилдан иқтисодий тарафлама фойдага киради. 2. Бошқа мевали дарахтларга қараганда тупроқ шароит-ларига мослашиши ва чидамлилиги яхши. Тупроқ муҳитига талабчан эмас. 3. Гуллаши (чангланиши)га биологик хусусиятларига кўр фойдали навлари мавжуд бўлиб, ҳосил бериш тарафидан муаммо келтириб чиқармайди. 4. Қиммат мева тури ҳисоблангани учун катта фойда келти-ради. 7-8 ёшли дарахтларидан 8-9 кг гача ҳосил олиш мумкин. 5. Бодом бошқа мевали ўсимлик турларига нисбатан ка-саллик ва зараркунандаларга чидамли. 2-расм. Бодом дарахти ва меваси 6. Тоғли ҳудудлардаги суғорилмайдиган (лалми) нишаб-ликдаги майдонлар айниқса, бодом учун жудаям мос келади. 8. Хандон пистага ягона муқобил мева тури бу – бодом. 9. Иҳота дарахтзорлари ташкил этиш, эрозияга қарши курашиш бўйича ўтказилган тажрибаларда, энг яхши мева бодом ҳисобланади. 10. Ҳар 5 гектар майдонда биттадан асалари уясини жой-лаштириб, мева билан биргаликда асал ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин. 11. Қобиғидан очиб, ичидан олинадиган мева бўлгани учун, қобиғи ҳам ёқилғи сифатида аҳамиятга эга. 12. Озуқавийлиги жиҳатидан жуда муҳим моддаларга бойдир. 13. Ортиқча намгарчиликда қуриб қоладиган ўсимлик, зараркунандаларнинг кўпайишига қарши курашиш, бодом дарахтлари эрта уйғонгани сабабли бу зараркунандалар би-лан биологик кураш осон кечади. 14. Ҳимоялаш осон. 15. Баъзи навларидан ташқари, одатда солкашлик куза-тилмайди. Камчиликлари: 1. Баҳорнинг сўнгги совуқлари салбий таъсир этиши мумкин. 2. Юпқа пўчоқли навлар танланган тақдирда, қушлардан катта зарар етиши мумкин. Қушлардан келадиган зарарлар юқори бўлиши мумкин бўлган жойларда қаттиқ пўчоқли нав-лар танланиши керак. Яна бошқа тарафдан омборда сақла-ниш жараёнида ҳам ичи зарар кўрмаслигини таъминлаш учун қаттиқ пўчоқли навларни танлаш керак бўлади. Шулар сабабли тижорат мақсадида етиштиришда самарадорлик 30-35 фоиз дан ортиқ бўлиши мумкин. Бодом - ёнғоқсимон мевалилар туркумига мансуб бўлиб, мамлакатимиз ҳудудида жуда кенг тарқалган қадимдан парваришланиб келинадиган дарахтлардан биридир. Мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторининг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш долзарб бўлиб, бунда озиқ-овқат хавсизлигини таʼминлаш устувор масалалардан бири килиб белгиланган. Маʼлумки боғдорчилик Республикамизнинг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда Республикамизда бодомзорлар барпо этилиб, бодом экиладиган майдонлар кенгайиб бормоқда. Бодом қадим замонлардан бери шифобахш восита сифатида халқ табобатида қўлланилиб келинади. Хусусан, ширин ва аччиқ бодом мағзи, пўчоғи, ёғи, шунингдек, илдизининг пўстлоғи кўп қўлланилган. Бодом мағзи, асосан, дармон берувчи, яллиғланишнинг олдини олувчи, яраларни тузатувчи, юмшатувчи ҳамда заҳарни кесувчи сифатида истеъмолда бўлган. Араб табиби Ибн Массуий қовурилган бодом билан ичаклардаги дардларни даволаган. Яна бир араб табиби Абу Мансур эса бодомни сийдик ажралишининг қийинлашувида, шакар билан аралашганини эса уруғни кўпайтиришда қўллаган. Ибн Синонинг ёзишича, барча турдаги бодомлар, жигардаги ва буйракдаги тиқилмаларни очиб, тозалайди. Бироқ ширин бодомнинг таъсири аччиқ бодомникига қараганд кучсизроқ бўлади.Шундай экан бодом қанчалик фойдали эканлигини ва бозорларимизда бодомнинг доимий арзон ва сифатли бўлишини таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Бунинг учун бодомзорларни кенгайтириш, бодомнинг замонавий етиштириш усулларини қўллаш, бодом дарахтига зарар келтирадиган организмларни(зарарли ҳашаротлар, касалликлар ва б.қ) аниқлаш ва уларга қарши замонавий кураш усулларини татбиқ қилиш долзарб масала ҳисобланади. Олим ва мутахассислари касалликларга чидамли, маҳаллий иқлимга мос, серҳосил дарахт навларини яратиш, мавжудларидан оқилона фойдаланишни асосий мақсад қилиб олган. Бодом (Амйгдалус cаммунис Л.) -раʼнодошлар (аноргуллилар оиласи) га мансуб дарахт ва буталардир. Бодомнинг ҳозирги кунда 40 га яқин тури маʼлум. Осиё шимоли ҳамда Марказий Америкада, Европанинг жанубида, Ўрта Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда 5 тури мавжуд булиб улардан асосан ширин магизли бодом (А.cомминис Л.) экилади, қолганлари ёввойи ҳолда учрайди. Ўзбекистоннинг денгиз сатҳидан 1000— 1200 м баландликгача бўлган тоғли зоналарида (Фарғона водийси, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент вилоятларида) ўстирилади. Биологик хусусиятлари:Бодом 100, ҳатто 130 йилгача яшайди.Кўчати данакмевалилар (шафтоли, олча, Ўрик) ёки аччиқ бодом данагини экиб олинган ниҳолларга ширин бодом. навларини пайванд қилиш йўли билан етиштирилади. Кўчати кузда ёки баҳорда 8×6, 8×8, 10×10 м схемада экилса яхши парвариш қилинади. Соз ва тошлоқи тупроқли, суғориладиган бўз ерларда яхши ўсади. Экилган йили 8— 10-марта, ҳосилга киргач, 4—6-марта суғорилади. Шохшаббасига сийрак ярусли, баʼзан косасимон шакл берилади. Дарахти 4—5 йилдан бошлаб мева беради. 12—15 йили тоʻлиқ ҳосилга киради. Бир тупидан 60–80 кг гача ҳосил олинади. Дарахти 20—25° совуққа бардош беради.Сўнги йилларда об-ҳавонинг ноқулайлиги, қиш фаслининг ўз вақтида бўлмаганлиги сабабли бодом гуллаган вақтда гулини совуқ уриб кетиши кузатилмоқда бунинг натижасида ҳосил бутунлай ёки қисман йўқ бўлишига сабаб бўлмоқда. Меваси пўст (пишганда ёрилиб кетади) билан қопланган қаттиқ қобиқли данак (ёнғоқча) бўлиб, июл, сентабр ойларида пишади. Мағзи таркибида 35— 67% ёг, 30% гача оқсил моддалар, 6% шакар мавжуд, елимсимон моддалар (аччиқ бодом таркибида 2,5% гача амигдалин) бор. Пўчоғи навига қараб юпқа (галвирак), ўртача ва қаттиқ, мағзи ширин ёки аччиқ бўлади. Хўжаликда аҳамияти катта, бодом асосан, ширин мағзи учун етиштирилади. Шу билан бирга ушбу фойдалибўлган бодомнингбир неча турдагизараркунандалари мавжуд бўлиб, уларнинг зарари натижасида ҳосилнинг анчагина қисми йўқотилиши мумкин. Бодом дарахтларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун эрта баҳордан то пишиб етилгунга қадар ўсимликка ҳамда унинг ҳосилига зарар келтирувчи турли хил зараркунанда ҳашаротларининг Республикамиз иқлим шароитида тур таркиби, тарқалиши, зарар келтириш даври, зарарлаш даражаси, биоекологик хусусиятларини аниқлаган ҳолда, юқор биологик ва иқтисодий самара берадиган, уйғунлашган кураш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш ҳозиргикуннингмуҳимвазифаларидан ҳисобланади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда бодомнинг асосий заракунандалари сифатида қуйидаги зараркунандаларни кўрсатиш мумкин. Бодомга 20 тур, жумладан: Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling