Диссертация иши бўйича қуйидаги камчиликлар ва тавсияларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
Диссертациянинг биринчи бобида таҳлил этган боғ қатор ораларига ишлов берувчи ва комбинaциялашган чизел-култиваторларнинг камчиликлари бўйича маълумотлар тўлалигича баён этилмаган.
2. Эгат очгичлар ва уларнинг параметрлари деб номланган 3.12-расмнинг белгиланишларининг изохлари келдирилмаган,
3. Одатда тупроққа ишлов бериб экин экишга тайёрловчи машиналар асосан 2,4 ва 3,6 м камров кенгликка эга бўлади, лекин 5.1-жадвал техник тавсифида комбинaциялашган машинанинг қамров кенглиги 3,0 м бўлиш кераклиги тушунарсиз.
4. Лаборатория-дала қурилмасининг тарировкалашнинг конструктив схемаси 4.3-расмда (90-бет) 5-ўқёй панжани тензометрлаш жиҳози тупроқ ичида бўлиб қолган.
5. 5.2-5.3 расмларда комбинaциялашган машина ёрдамида боғ қатор ораларида учбурчак ва трапеция кўринишидаги пушталарни ҳосил қилиш жараёнилари бўйича олинган натижаларини жадвал кўринишида келтирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
6. Ўтказилган кўп омилли экспериментал тадқиқотларда олинган натижалари бўйича маълумотлар тўлалигича баён этилмаган.
Умумий камчиликлар.
7. Матнда айрим орфографик ва стилистик хатоликлар мавжуд.
3. Тадқиқотчи томонидан бажарилган ишларнинг илмий ва амалий аҳамияти
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти боғ қатор оралари тупроғини экин экишга тайёрловчи комбинaциялашган машинанинг тиғли юмшатгич ҳамда эгат олгич иш органларининг сифат ва энергетик кўрсаткичлари унинг параметрларига боғлиқлигини ифодаловчи аналитик боғланишлар олинганлиги ва улардан шунга ўхшаш қурилма ва иш органларини тадқиқ этишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Олинган натижаларни амалий аҳамияти ишлаб чиқилган тиғли юмшатгич ҳамда эгат очгич иш органлари билан жиҳозланган комбинaциялашган машина қўлланилганда боғ қатор оралари тупроғини экин экишга тайёрлашда ёнилғи ва моддий харажатлар ҳамда меҳнат сарфини камайиши ва иш унумини ошишига эришилганлиги билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |