4. Илмий нашрларда диссертациянинг асосий натижаларини чоп қилинганлигининг тасдиғи
Диссертация материаллари юзасидан 13 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестaция комиссиясининг фалсафа доктори (PhD) диссертaциялари асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 5 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигдан 2 та фойдали моделга патент олинган.
Нашр этилган илмий ишлар диссертация материалларига тўла мос бўлиб, уларда диссертация натижалари етарли даражада баён этилган
Хулоса
1. А.М.Абдуманноповнинг диссертация иши долзарб масалани ечишга бағишланган бўлиб, боғ қатор ораларига сабзавот, полиз экинларини экиш учун тупроқни бир ўтишда экишга тайёрланишини таъминлайдиган комбинациялашган машина конструкцияси ишлаб чиқилган ва унга ўрнатилган тиғли юмшатгич ва ўқёйсимон панжа ҳамда эгат очгич иш органлари кам энергия сарфлаган холда юқори иш сифатини таъминловчи параметрларини асосланган, ўтказилган назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида унинг технологик жараёнини ишончли ва сифатли бажарилишини таъминлайдиган тажриба нусҳаси тайёрланган ва дала синовлари ўтказилган, иқтисодий кўрсаткичлари ҳисобланган ва баҳоланган. Иш тугалланган бўлиб илмий ва амалий аҳамиятга эгадир.
2. Тақризда кўрсатилган камчиликлар бажарилган диссертация ишининг қиймати ва аҳамиятини пасайтирмайди.
3. Абдуманнопов Абдулло Махамадсоли ўғлининг «Боғ қатор ораларини экин экишга тайёрловчи комбинациялашган машинанинг асосий параметрларини асослаш» мавзусидаги диссертация иши тузилиши ва мазмуни жиҳатидан 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш ихтисослигига мос келади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссиясининг “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом” талабларига жавоб беради, унинг муаллифи А.М.Абдуманнопов техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ.
Андижон машинасозлик институти
“Транспорт логистикаси”
кафедраси мудири т.ф.н., доцент
|
И.З.Насиров
|
И.З. Насировнинг имзосини тасдиқлайман ходимлар бўлимининг бошлиғи
|
С.Байназарова
|
Do'stlaringiz bilan baham: |