ҒЎза қатор ораларига органо-минерал ўҒитларни солиш учун қЎлланиладиган иш органининг тортишга қаршилигини аниқлаш
Download 372.5 Kb.
|
Иш органининг тортишга қаршилиги Q4
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
ҒЎЗА ҚАТОР ОРАЛАРИГА ОРГАНО-МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИ СОЛИШ УЧУН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИШ ОРГАНИНИНГ ТОРТИШГА ҚАРШИЛИГИНИ АНИҚЛАШ Аннотация. Мақолада ғўза қатор ораларига органо-минерал ўғитларни солиш учун қўлланиладиган иш органи ўғит йўналтиргичининг параметрларини тузилиши, ишчи қисмлари ва параметрлари келтирилган. Бундан ташқари назарий асослашда ғўза қатор ораларига ўғит соладиган иш органи тортишга бўлган умуий қаршили тўғрисида баён этилган. Ўтказилган назарий тадқиқот натижаларига кўра ишчи орган белгиланган технологик жараённи ишончли бажаради ва унинг иш кўрсаткичлари унга қўйилган талабларга мос келади. Калит сўзлар: искана, тутқич, ўғит ўтказувчи қисм, тупроқ қатлами, органо-минерал ўғит, ўғит йўналтиргич, ўғит ўтказувчи бўғиз. Жаҳонда ўсимликларни озиқлантириш учун ўғит солишнинг ресурстежамкор технологиялари ва уларни амалга оширадиган техника воситаларининг янги илмий-техникавий асосларини ишлаб чиқишга йўналтирилган мақсадли илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу йўналишда органик ва минерал ўғитлар аралашмасини соладиган иш органларининг конструктив схемасини ишлаб чиқиш ва технологик жараёнларини асослаш, уларнинг ўғит ва тупроқ билан таъсирлашиш жараёнларида ресурстежамкорликни таъминлашга доир илмий изланишларни амалга ошириш долзарб ва ечилиши зарур масалалардан ҳисобланади. Дунё амалиётида ўсимликларни озиқлантириш ва қатор ораларига ишлов бериш жараёнларини сифатли бажарилишини таъминлайдиган турли машина ва ишчи қисмлар ишлаб чиқилган. Улар конструкторлик ташкилотларига янги машиналарни яратиш учун тавсия этилган. ЎзПИТИ ўтказилган (С.А.Кудрин, Ф.Н.Скрябин) тажрибаларда ғўзага органик ва маъдан ўғитлар берилганда ўсимликнинг азотдан фойдаланиши 51 ва 49 %, фосфордан фойдаланиши 36 % бўлган бўлса, органик ўғитсиз азотнинг ўзлаштирилиши 43 ва 48 %, фосфорники -14-15 % бўлган холос [21; 296–331-б.]. А.Султанов органик ва минерал ўғитлар аралашмасини бўз тупроққа экилган пахталарга солинган ҳолатни ўрганиб аниқлашича, органо-минерал ўғитлар бирга солинганда фақат минерал ўғитлар солинганига нисбатан гуллар ва ғунчаларни тўкилиши 3-11 % га камайган [27; 17-20-б.]. Шу билан бирга ҳосилдорлик 1,7 ц/га дан 3,8 ц/га ча ошган. Т.П. Пирохуновнинг таъқидлашича, органик ўғитларни фосфор билан биргаликда солиш ғўза илдизларининг массасини 21,4-37 % га ошишини таъминлаган [28; 121-134-б.]. Қаторлар оралари тупроғининг турли қатламларига ўғит соладиган иш органлари ва машиналарнинг конструкцияларини ишлаб чиқиш, синаш ва ишчи қисмларини асослаш бўйича бир қатор олимлар, жумладан Л.С.Голышев, Г.М.Рудаков, А.Х.Хаджиев, Г.М.Киселев, Т.Хидиров, С.Хусаинов, М.Мамадалиев, И.Атажанов, А.Шадиев, З.Ботиров, Н.М.Комилов ва бошқалар томонидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Ғўза қатор ораларига ишлов беришда органоминерал ўғитлар аралашмасини солувчи иш органи кулф 1, грядил 2, тутқич 3, искана 4, ўғит йўналтиргич 5, ўғит ўтказувчи бўғиз 6, тупроқ тўсқич 7 ва ростлаш қурилмаси 8 дан ташкил топган. Унинг технологик иш жараёни қуйидагича кечади: ўғит ўтказгичдан тушаётган ўғитлар ўғит ўтказувчи бўғиз 6 дан ўтиб, ўғит йўналтиргич 5 га ва ундан эса иш органининг исканаси очаётган эгат тубига келиб тушади. Ғўза қатор ораларига органик ва минерал ўғитлар аралашмасини соладиган иш органининг сифат ва энергетик иш кўрсаткичларига таъсир этувчи асосий параметрлари қуйидагилар: b – иш органи исканасининг эни, m; l – иш органи исканасининг узунлиги, m; β – иш органи исканасининг тупроққа кириш бурчаги, ; γТ – иш органи тутқичининг ўткирланиш бурчаги, ; γу – иш органи ўғит ўтказувчи қисми носимметрик томонининг ҳаракат йўналишига нисбатан ўрнатилиш бурчаги, ; ε – ўғит йўналтиргичнинг тикка нисбатан ўрнатилиш бурчаги, . (1-расмга қаранг). 1-грядил; 2-кулф; 3-тутқич; 4-искана; 5 – ўғит йўналтиргич; 6- ўғит ўтказувчи бўғзи; 7-тупроқ тўсқич; 8-ростлаш қурилмаси Download 372.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling