ҒЎза қатор ораларига органо-минерал ўҒитларни солиш учун қЎлланиладиган иш органининг тортишга қаршилигини аниқлаш
-расм. Ғўза қатор ораларига органо-минерал ўғитларни соладиган иш органининг схемаси
Download 372.5 Kb.
|
Иш органининг тортишга қаршилиги Q4
1-расм. Ғўза қатор ораларига органо-минерал ўғитларни соладиган иш органининг схемаси
Иш органи искана, олдинги қисми ўткирланган тутқич (устун) ва ўғит ўтказувчи қисмлардан ташкил топган, унинг тортишга кўрсатадиган умумий қаршилигини қуйидагича ифодалаш мумкин [111; 48–56-б, 112; 15-17-б.] (1) бунда Rу – иш органининг тортишга умумий қаршилиги, N; Rи – иш органи исканасининг тортишга қаршилиги, N; RТ – иш органи тутқичининг тортишга қаршилиги, N; Rў – иш органи ўғит ўтказувчи қисмининг тортишга қаршилиги, N. Иш органининг исканаси икки ёнли текис сиртли пона кўринишида ишланган бўлиб, у устида юмшатилган (олдинги култивацияда ) қатлам мавжуд бўлган яхлит тупроққа таъсир кўрсатади. Шуларни ҳисобга олганда унинг тортишга қаршилигини қуйидаги ифода бўйича аниқлаш мумкин [107; 61–65-б., 113; 8–16-б.] (2) бунда Кш – искана тиғининг шаклини ҳисобга олувчи коэффициент; Т – тупроқнинг қаттиқлиги, Pa; tТ, l – искана тиғининг қалинлиги ва узунлиги, m; H1, H2 – искана таъсир кўрсатаётган юмшатилган ва яхлит тупроқ қатламларининг қалинлиги, m; ρ1, ρ2 – искана таъсир кўрсатаётган юмшатилган ва яхлит тупроқ қатламларининг зичлиги, kg/m3; g – эркин тушиш тезланиши, m/s2; W – тупроқнинг намлиги, %; ψё1 , ψё2 – юмшатилган ва яхлит тупроқ қатламларининг ёнбош синиш бурчаги, °. Иш органи тутқичининг ишчи, яъни тупроққа ботиб юрадиган қисми ўткирланган бўлиб, унинг тупроққа таъсирини икки томонлама тик понанинг таъсири каби қараш мумкин. У иш жараёнида юмшатилган (ғўза қатор орасига олдинги ишлов беришда ҳамда иш органининг исканаси томонидан) тупроқ қатламини икки томонга суриб кетади. Ушбу таъкидланганлардан келиб чиққан ҳолда иш органи тутқичининг тортишга қаршилигини у билан ўзаро ҳаракат таъсирида бўлган тупроқ бўлакчаларининг миқдорини ўзгариш теоремасидан фойдаланиб топамиз [114; 126–144-б., 115; 221-263-б.]. Иш органи тутқичининг ўнг ёки чап томони ўзаро таъсирда бўлган тупроқ ҳаракат миқдорининг ўзгаришини ифодаловчи тенглама қуйидаги кўринишда бўлади (3) бунда N – тутқич ишчи юзасида ҳосил бўладиган нормал куч, N; t – вақт, s; m – иш органи тутқичининг ўнг ёки чап томони билан ўзаро таъсирда бўлган тупроқ бўлакларининг массаси, kg; VN – тупроқ бўлаклари абсолют тезлигининг тутқич ишчи юзасига ўтказилган нормал (перпендикуляр)га проекцияси, m/s; VN0 – тупроқ бўлакларининг бошланғич тезлиги, m/s. Тупроқ бўлакларининг бошланғич тезлиги нолга тенглигини ҳисобга олганда (3.43) ифода қуйидаги кўринишга эга бўлади (4) Тутқичнинг ўнг ёки чап томони билан бир бирлик вақт ичида ўзаро таъсирда бўлган тупроқ бўлакларининг массаси (5) бунда bТ – тутқичнинг эни, m. dm/dt нинг (5) бўйича қйиматини (4)га қўйиб ва Vn=V sin γ (бу ерда γ – тутқич олдинги қисми ўткирланиш бурчагининг ярми) эканлигини ҳисобга олиб қуйидагига эга бўламиз (6) Бу куч ва ундан ҳосил бўладиган ишқаланиш кучини ҳисобга олганда тутқичнинг торишга қаршилиги қуйидагича тенг бўлади (7) Иш органи ўғит ўтказувчи қисмининг тортишга қаршилигини юқоридаги тартибда аниқлаб, қуйида ифодани оламиз (8) бунда bў – иш органи ўғит ўтказувчи қисмининг кенглиги (эни), m; γў – иш органи ўғит ўтказувчи қисми кўкрагини ҳаракат йўналишига нисбатан ўрнатилиш бурчаги, gradus. Rи, RТ ва Rў ларни (2), (7) ва (8) ифодалар бўйича қийматларини (1) ифодага қўйиб, иш органининг тортишга умумий қаршилигини аниқлаш учун қуйидаги ифодани оламиз. Бу ифода таҳлилидан кўриниб турибдики, иш органининг тортишга қаршилиги тупроқнинг физик-механик хоссаларига (Т, [τи], φ1, , Н1, Н2, ρ1, ρ2, ё1, ё2), унинг исканаси (b, L, α), тутқичи (bТ, γ) ҳамда ўғит ўтказувчи қисми (bў, γў) параметрларига, ўғит солиш чуқурлиги (h) ва агрегат ҳаракат тезлиги боғлиқ экан. (9) ифодадан фойдаланиб иш органининг тортишига умумий қаршилигини ҳисоблаш ва ҳамда ҳар бир ташкил этувчининг хиссасини аниқлаш мумкин [52; 5–109-б., 82; 42–65-б.] адабиётларда келтирилган маълумотлар бўйича Кш=1; Т=2,5·106 Pa, tТ=0,001 m; bТ=0,02 m; [τи]=2·104Pa, b=0,02; α=30°; γ=γў=30°; φ1=30°; =40°; H2=0,05 m; Н1=0,15 m; ρ1=1100 kg/m3; ρ2=1320 kg/m3; L=0,1 m; g=9,81 m/s2; W=12 %; ё1=60°; ё2=50°; h=0,2 m; bў=0,06 m ва γў=30° қабул қилиниб, (9) (9) ифода бўйича ўтказилган ҳисоблар V=1,5–2,5 m/s тезликлар оралиғида иш органининг тортишга қаршилиги 623,1-884,7 N ни ташкил этишини кўрсатди, шундан 85-87 фоизи исканага, 6-7 фоизи тутқичга ва 7-8 фоизи эса ўғит ўтказувчи қисмга тўғри келади. Download 372.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling