Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини


Download 0.51 Mb.
bet100/124
Sana05.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1429305
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   124
Bog'liq
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири

Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини
ҳисобга олувчи счётларнинг (9000) боғланиши

Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар тайёр маҳсулот, товар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шунингдек сотилган товарларнинг қайтарилиши, сотувга оид ва баҳолардан чегирмалар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.


Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар";
9020 "Товарларни сотишдан даромадлар";
9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар";
9040 "Сотилган товарнинг қайтиши";
9050 "Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар".
9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар", 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар", 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счётларининг кредитида корхонанинг асосий фаолияти (тайёр маҳсулотлар, товарларни сотиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)дан даромадлар олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади, бироқ олдинги ҳисобот даврларида олинган, аммо жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммалари 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар)ни сотишда қўшилган қиймат солиғи, акциз ва бошқа тўловлар суммаси олинадиган счётларнинг ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётларнинг (6400) кредитида акс эттирилади. Шу тариқа даромадларни ҳисобга олувчи счётлар кредитида билвосита солиқларсиз соф даромад кўрсатилади.
Ҳисобот даврининг охирида 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар", 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар", 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счётлари 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан ёпилади.
9040 "Сотилган товарларнинг қайтиши" счёти сотилган маҳсулот ва товарларнинг қайтишини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Бу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контрпассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарлар сотишдан даромадни камайтиради. Мазкур счётнинг дебетида қайтарилган товарлар ва маҳсулотлар қиймати, тегишлича: пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан - харидорлар ва буюртмачилар томонидан қайтарилган товарларнинг қиймати; олинадиган счётлар билан - қайтарилган товарлар бўйича бекор қилинган дебиторлик қарзлари суммаси; тўланадиган счётлар билан - мазкур товарлар учун харидорлар ва буюртмачилардан олинган тўловлар ва бўнаклар бўйича вужудга келган қарз суммаси акс эттирилади. Бунда илгари ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи бўйича бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётларнинг кредитида ёзув амалга оширилади. Қайтарилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархи ТМҚларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебетида ҳамда сотилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархини ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг кредитида акс эттирилади.
9050 "Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар" счёти шартнома шартларига мувофиқ берилган сотув чегирмалари, шунингдек сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларда аниқланган яроқсизликлар ва ҳоказолар натижасида берилган нарх чегирмаларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Ушбу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контрпассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарларни сотишдан, иш бажаришдан ва хизмат кўрсатишдан даромадларни камайтиради. Мазкур счётнинг дебетида сотув ва нархлардан берилган чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling