Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


III БЎЛИМ. КЕЛГУСИ ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ


Download 0.51 Mb.
bet37/124
Sana05.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1429305
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   124
Bog'liq
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири

III БЎЛИМ. КЕЛГУСИ ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ
ВА КЕЧИКТИРИЛГАН ХАРАЖАТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ

Келгуси давр харажатларини ҳисобга


олувчи счётларнинг (3100) боғланиши
Кечиктирилган харажатларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (3200) боғланиши
III бўлим счётлари келгуси давр харажатларини ёки кечиктирилган харажатларни акс эттириш учун мўлжалланган. Келгуси давр харажатлари ва кечиктирилган харажатлар товар ёки хизмат учун тўлов улардан фойдаланишдан олдин амалга оширилганда вужудга келади. Олдиндан тўланган ижара ҳақи, суғурта, таълим, обуна ва бошқалар учун олдиндан тўлов ушбу харажатларга тааллуқли.
Бундай харажатларни акс эттириш молиявий ҳисоботни операциялар ва ҳодисалар пул маблағлари тўланганда ёки келиб тушганда эмас, балки улар амалда содир этилган пайтда акс эттиришни талаб қиладиган ҳисоблаш тамойили бўйича тайёрланиши билан боғлиқ.
Ҳисоблаш тамойили пул маблағлари қайси даврда тўланганидан қатъи назар, харажатлар у билан боғлиқ бўлган даромадлар тан олинадиган даврда тан олинишини талаб қиладиган даромадлар ва харажатлар мувофиқлиги тамойили билан келишилган.
Келгуси давр харажатларини ҳисобга
олувчи счётларнинг (3100) боғланиши

Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар ушбу ҳисобот даврида амалга оширилган, аммо бир йил мобайнида келгуси ҳисобот даврларига тааллуқли бўлган харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Улар қуйидаги счётлардан иборат:


3110 "Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи";
3120 "Олдиндан тўланган хизмат ҳақи";
3190 "Бошқа келгуси давр харажатлари".
Ушбу счётларда: матбуотнинг даврий нашрларига йиллик обунанинг жами суммасини олдиндан тўлаш; мулкнинг йиллик суғуртасини тўлаш; ҳисоблаш техникасига йиллик хизмат кўрсатиш ёки дастурини янгилаш учун олдиндан тўлов ва бошқалар; келгуси даврлар учун ижара тўлов бадаллари ва келгусида маҳсулотнинг таннархига киритилиши мумкин бўлган бошқа харажатлар ёки келгуси 12 ой мобайнидаги давр харажатлари билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилиши мумкин.
Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100)да ҳисобга олинган харажатлар ишлаб чиқариш ёки давр харажатлари бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Келгуси давр харажатларини жорий харажатларга ҳисобдан чиқариш ўрнатилган муддат давомида ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ёки миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилади. Келгуси даврлар харажатларини ҳисобдан чиқариш усули корхона ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling