Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга


Download 0.51 Mb.
bet69/124
Sana05.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1429305
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   124
Bog'liq
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири

Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга
олувчи счётларнинг (6600) боғланиши

Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар корхонанинг таъсисчилар олдида дивидендлар ва чиқиб кетаётган таъсисчиларнинг улушлари бўйича жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.


Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6610 "Тўланадиган дивидендлар";
6620 "Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз".
Корхона раҳбарияти томонидан дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор эълон қилингандан сўнг, дивиденд суммаси жорий мажбурият сифатида акс эттирилади. Дивидендлар устав бўйича ва қонунчиликка мувофиқ тақсимланади.
6610 "Тўланадиган дивидендлар" счёти ҳисобланган дивиденд суммасига 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счёти билан боғланган ҳолда кредитланади. Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан фойда бўйича солиқ ҳисобланиши тўлов манбаида, 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти билан боғланган ҳолда, 6610 "Тўланадиган дивидендлар" счётининг дебетида акс эттирилади.
Ушбу счётнинг дебетида, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, дивидендларнинг тўланиши акс эттирилади.
6620 "Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз" счётининг кредит томонида корхонанинг чиқиб кетаётган таъсисчиси улушлари бўйича ҳисобланган мажбуриятлари суммаси 8330 "Пай ва улушлар", 8610 "Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий", 8620 "Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли" счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Ушбу счётнинг дебетида, активлар счётлари билан боғланган ҳолда, таъсисчилар олдидаги улушлари бўйича қарзнинг қопланиши акс эттирилади.
Мазкур счётлар бўйича таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади.

Т/р


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling