Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар


Download 0.51 Mb.
bet68/124
Sana05.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1429305
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   124
Bog'liq
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири

Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар
бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётларнинг (6500) боғланиши

Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар корхона мулки ва ходимларини суғурта қилиш, давлат ижтимоий суғуртаси, корхона ходимларининг пенсия таъминоти ва тиббий суғуртаси, мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар, шунингдек учинчи шахслар мулкий манфаатларига келтирилган зарарлар учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.


Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6510 "Суғурта бўйича тўловлар";
6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар".
Мазкур счётларнинг кредитида ягона ижтимоий тўлов бўйича суғурта тўловлари ва мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммалари харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Суғурта тўловлари ва мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммаларининг тўланиши суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Т/р

Хўжалик операциясининг
мазмуни



Боғланувчи счётлар



Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар



дебет



кредит



1

Капитал қурилишга оид суғурта тўловлари бўйича қарз суммалари акс эттирилган



0810

6510

Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, суғурта шартномаси



2

Харид қилинган асосий воситаларга оид суғурта тўловлари бўйича қарз суммалари акс эттирилган



0820

6510

Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, суғурта шартномаси



3

Харид қилинган номоддий активларга оид суғурта тўловлари бўйича қарз суммалари акс эттирилган



0830

6510

Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, суғурта шартномаси



4

Асосий подани шакллантиришга оид суғурта тўловлари бўйича қарз суммалари акс эттирилган



0840

6510

Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, суғурта шартномаси



5

Материалларни харид қилиш билан боғлиқ суғурта тўловлари бўйича қарз суммалари акс эттирилган



1010-1090

6510

Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, суғурта шартномаси



6

Ҳайвонларни ўстириш ва бўрдоқига боқиш учун харид қилиш билан боғлиқ суғурта тўловлари ҳисобга олинган



1110, 1120

6510

Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, суғурта шартномаси



7

1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан фойдаланилган ҳолда материалларни харид қилиш билан боғлиқ суғурта тўловлари ҳисобга олинган



1510

6510

Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, суғурта шартномаси



8

Асосий ишлаб чиқариш харажатлари билан боғлиқ суғурта тўловлари ҳисобга олинган



2010

6510

Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, суғурта шартномаси



9

Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари билан боғлиқ суғурта тўловлари ҳисобга олинган



2310

6510

Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, суғурта шартномаси



10

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг мол-мулки ва ходимлари суғуртаси бўйича қарз ҳисобга олинган



2710

6510

Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, суғурта шартномаси



11

Товарларни харид қилишда суғурта бўйича қарз акс эттирилган



2910

6510

Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, суғурта шартномаси



12

Ходимларнинг шахсий мол-мулки суғуртаси учун уларнинг меҳнат ҳақидан суммалар ушлаб қолинган



6710

6510

Бўлинмалар бўйича меҳнат ҳақидан ушлаб қолишни ҳисобга олувчи қайднома



13

Суғурта шартномаси бўйича корхона ходимларига тегишли суғурта бўйича қоплаш суммаси акс эттирилган



6510

6710

Банк счётларидан кўчирмалар, суғурта тўловлари суммаси кўрсатилган ҳолда суғурта ҳолатлари бўйича хабарнома



14

Тижорат фаолиятида ёки савдо корхоналарида банд бўлган ходимларга ва мол-мулкига тааллуқли суғурта тўловлари бўйича қарз акс эттирилган



9410

6510

Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларини ҳисоблаш жадвали, суғурта шартномаси



15

Мол-мулк ҳамда маъмурий ходимларга тааллуқли суғурта тўловлари бўйича қарз акс эттирилган



9420

6510

Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларини ҳисоблаш жадвали, суғурта шартномаси



16

Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан корхонанинг чет эл валютасида ифодаланган суғурта муассасалари олдидаги қарзи бўйича манфий валюта курс фарқи акс эттирилган



3290

6510

Банк счётларидан кўчирмалар, ЎзР МБ томонидан белгиланган валюта курси



17

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан корхонанинг чет эл валютасида ифодаланган суғурта муассасалари олдидаги қарзи бўйича манфий валюта курс фарқи акс эттирилган



9620

6510

Банк счётларидан кўчирмалар, ЎзР МБ томонидан белгиланган валюта курси



18

Суғурта ҳолатлари бўйича йўқотишлар (захиралар, тайёр буюмлар, ҳайвонлар, товарлар ва ҳоказоларнинг йўқотилиши ва бузилиши) тегишли счётлардан ҳисобдан чиқарилган



6510

1010-1090,
1100, 2810,
2820, 2910-
2990



Харажатлар ўрни, суғурта тури бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, суғурта шартномаси, инвентарлаш комиссиясининг қарори



19

Мол-мулк ва шахсий суғурта бўйича ҳисобланган суғурта тўловлари суммаси ҳисоб-китоб счётидан ўтказилган



6510

5110

Банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар, тўлов топшириқномаси



20

Мол-мулк ва шахсий суғурта бўйича ҳисобланган суғурта тўловлари суммаси валюта счётидан ўтказилган



6510

5210, 5220

Банк валюта счётларидан кўчирмалар, тўлов топшириқномаси



21

Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан корхонанинг чет эл валютасида ифодаланган суғурта муассасалари олдидаги қарзи бўйича мусбат валюта курс фарқи акс эттирилган



6510

6230

Банк счётларидан кўчирмалар, ЎзР МБ томонидан белгиланган валюта курси



22

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан корхонанинг чет эл валютасида ифодаланган суғурта муассасалари олдидаги қарзи бўйича мусбат валюта курс фарқи акс эттирилган



6510

9540

Банк счётларидан кўчирмалар, ЎзР МБ томонидан белгиланган валюта курси



23

Ўрнатиладиган асбобускунани харид қилиш билан банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинадиган ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



0710-0720

6520

Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



24

Капитал қурилишда банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинадиган ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



0810-0890

6520

Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



25

Материалларни харид қилиш билан банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинадиган ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



1010-1090

6520

Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



26

Ҳайвонларни харид қилиш билан банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинадиган ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



1110-1120

6520

Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



27

1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан фойдаланган ҳолда материалларни харид қилиш билан банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинадиган ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



1510

6520

Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



28

Товарларни харид қилиш билан банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинадиган ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



2910

6520

Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



29

Асосий цехлар ишчиларининг меҳнат ҳақи суммалари бўйича ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



2010

6520

Суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби



30

Ёрдамчи цехлар ишчиларининг меҳнат ҳақи суммалари бўйича ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



2310

6520

Суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби



31

Умумишлаб чиқариш харажатларига киритилган меҳнат ҳақи суммалари бўйича ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



2510

6520

Харажатлар ўрни бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



32

Яроқсизликни тузатиш билан боғлиқ бўлган меҳнат ҳақи суммаларига оид ягона ижтимоий тўлов бўйича қарз акс эттирилган



2610

6520

Харажатлар ўрни бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



33

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақи суммалари бўйича ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



2710

6520

Харажатлар ўрни бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



34

Келгуси давр харажатларига киритиладиган ишларни амалга оширишда банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақи суммалари бўйича ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



3190

6520

Харажатлар ўрни бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



35

Сарф-харажатлари мақсадли молиялаштириш харажатларига киритиладиган ишларни амалга оширишда банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақи суммалари бўйича ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



8810-8890

6520

Харажатлар ўрни бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



36

Маҳсулотни етказиб бериш ва сотиш билан банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақи суммалари бўйича ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



9410

6520

Харажатлар ўрни бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



37

Маъмурий ходимларнинг меҳнат ҳақи суммалари бўйича ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган

9420

6520

Харажатлар ўрни бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



38

Асосий воситалар чиқиб кетишида банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақи суммалари бўйича ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



9210

6520

Харажатлар ўрни бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



39

Бошқа активлар чиқиб кетишида банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақи суммалари бўйича ягона ижтимоий тўлов ҳисобланган



9220

6520

Харажатлар ўрни бўйича суғурта тўловларининг ҳисоб-китоби, меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



40

Тегишли харажатлар ажратмалардан ортиқ бўлган тақдирда суғурта идораларидан банкдаги счётларга тушумлар келиб тушиши акс эттирилган



5110, 5210

6520

Банк счётларидан кўчирмалар, солиштирма далолатнома, ҳисоб-китоблар



41

Корхона ходимлари ҳисобига ижтимоий суғурта бўйича ҳисоблашлар амалга оширилган



6710

6520

Ижтимоий суғурта бўйича ажратмалар ҳисоб-китоби, меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



42

Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви ҳисобига киритилган меҳнат ҳақи суммалари бўйича қарз акс эттирилган (мавсумий соҳаларда, таъмирлаш ишларида ва ҳ.к.)



8910

6520

Ушлаб қолишлар қайдномаси, меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси



43

Ягона ижтимоий тўлов амалда ўтказилганлиги акс эттирилган



6520

5110, 5010

Банк счётларидан кўчирмалар, тўлов топшириқномаси




Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling