Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Download 0.51 Mb.
bet70/124
Sana05.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1429305
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   124
Bog'liq
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири

Хўжалик операциясининг
мазмуни



Боғланувчи счётлар



Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар



дебет



кредит



1

Акциядорларга дивидендлар ҳисобланган

8710

6610

Бошқарув мажлиси баённомасидан кўчирма ёки корхона бўйича фармойиш, дивидендлар ҳисоб-китоби



2

Дивидендлардан солиқ ҳисобланган



6610

6410

Дивидендлардан солиқ ҳисоб-китоби



3

Курс фарқини ҳисобдан чиқаришнинг жамлаш усули билан валютада ҳисобланган дивидендлар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган



3290

6610

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси



4

Курс фарқини ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усули билан валютада ҳисобланган дивидендлар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган



9620

6610

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси



5

Ҳисобланган дивидендларнинг нақд пул билан тўланиши акс эттирилган



6610

5010

Касса ҳисоботлари, банк счётларидан кўчирмалар



6

Ҳисобланган дивидендларнинг ҳисоб-китоб счёти орқали тўланиши акс эттирилган



6610

5110

Банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар



7

Ҳисобланган дивидендларнинг валюта счёти орқали тўланиши акс эттирилган



6610

5210, 5220

Банк валюта счётларидан кўчирмалар



8

Курс фарқини ҳисобдан чиқаришнинг жамлаш усули билан валютада ҳисобланган дивидендлар бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган



6610

6230

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси



9

Курс фарқини ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усули билан валютада ҳисобланган дивидендлар бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган



6610

9540

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси



10

Устав капиталини ошириш учун йўналтирилган дивидендлар ҳисобланган



6610

8310-8330

Таъсисчилар мажлисининг баённомаси



11

Тайёр маҳсулот билан тўланадиган дивидендлар ҳисобланган



6610

9010

Таъсисчилар мажлисининг баённомаси, ҳисобварақ-фактуралар



12

Кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар билан тўланадиган дивидендлар ҳисобланган



6610

9030

Таъсисчилар мажлисининг баённомаси, ҳисобварақ-фактуралар



13

Товарлар билан тўланадиган дивидендлар ҳисобланган



6610

9020

Таъсисчилар мажлисининг баённомаси, ҳисобварақ-фактуралар



14

Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз ҳисобланган



8310-8330,
8720

6620

Таъсисчилар мажлиси баённомасидан кўчирма, корхона раҳбарининг фармойиши



15

Корхона таъсисчиларига улушлари қайтарилиши акс эттирилган



8310-8330

6620

Таъсисчилар мажлиси баённомасидан кўчирма, корхона раҳбарининг фармойиши



16

Чиқиб кетаётган таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи асосий воситаларни бериш йўли билан қопланган



6620

9210

Таъсисчилар мажлиси баённомасидан кўчирма, корхона раҳбарининг фармойиши, юкхатлар



17

Чиқиб кетаётган таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи бошқа активларни бериш йўли билан қопланган



6620

9220

Таъсисчилар мажлиси баённомасидан кўчирма, корхона раҳбарининг фармойиши, юкхатлар



18

Чиқиб кетаётган таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи нақд пул маблағларини бериш йўли билан қопланган



6620

5010

Касса ҳисоботлари, банк счётларидан кўчирмалар



19

Чиқиб кетаётган таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи ҳисоб-китоб счёти орқали қопланган



6620

5110

Банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар



20

Чиқиб кетаётган таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи валюта счёти орқали қопланган



6620

5210, 5220

Банк валюта счётларидан кўчирмалар



Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни
ҳисобга олувчи счётларнинг (6700) боғланиши

Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар корхона рўйхатида бўлган ва рўйхатда турмаган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш (меҳнат ҳақининг ҳамма турлари, мукофотлар, нафақалар, ишлайдиган пенсия олувчиларга ҳисобланган пенсия ва бошқа тўловлар) бўйича жорий қарзлар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.


Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар";
6720 "Депонентланган меҳнат ҳақи".
6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар" счётининг кредит томонида, харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, меҳнат ҳақи бўйича ҳисоблашишлар; 4520 "Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари" счёти билан боғланган ҳолда, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар, пенсиялар ва ҳоказо суммалар; 8910 "Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари" счёти билан боғланган ҳолда, ходимларнинг меҳнат таътилига ҳақ тўлаш, корхонада кўп йил хизмат қилганлигига тақдирлаш учун белгиланган тартибда ташкил этилган резервлар ҳисобидан ҳисобланган ҳақ ва таъмирлаш резерви ҳисобидан ҳисоблашлар суммалари акс эттирилади.
6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар" счётининг дебет томонида, ҳисобланган суммадан даромад солиғини ушлаб қолиш, ижро варақалари бўйича тўловлар ва бошқа ушлаб қолишлар, шунингдек меҳнат ҳақини, меҳнат таътили бўйича тўловларни, мукофотларни, пенсияларни, нафақаларни ва ҳоказоларни тўлаш ва улардан ушланмалар акс эттирилади.
Ҳисобланган, бироқ белгиланган муддатларда тўланмаган меҳнат ҳақи, меҳнат таътили бўйича тўловлар, мукофотлар, пенсиялар, нафақалар ва ҳоказо суммалар 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар" счётининг дебетида, 6720 "Депонентланган меҳнат ҳақи" счётининг кредитида акс эттирилади.
Мазкур счётлар бўйича таҳлилий ҳисоб корхонанинг ҳар бир ходими бўйича алоҳида юритилади.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling