Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий
Download 0.51 Mb.
|
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар дебет
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий
воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0300) боғланиши Корхона томонидан молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида маълумотни умумлаштириш 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётида амалга оширилади. Ушбу счётдан ижарага олувчи корхоналар фойдаланадилар. Корхонага молиявий ижара шартларига мувофиқ келиб тушган асосий воситалар 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг дебети ва 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" ва 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счётларининг кредити бўйича кирим қилинади. Молиявий ижара шартномасининг шартларига мувофиқ (ёки ижарага берувчи ва ижарачининг қўшимча келишуви асосида) ижарага олинган асосий воситалар объекти ижарачининг мулкига ўтганда, ҳисобда асосий воситаларни ҳисобга олувчи (0100) счётларнинг дебети ва 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредитида асосий воситалар турлари бўйича ёзувлар амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида ушбу объект бўйича 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётида қайд этиб борилган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи (0200) счётларга ўтказилади.
Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling