Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятларни
Download 0.51 Mb.
|
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири
Кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятларни
ҳисобга олувчи счётларнинг (7200) боғланиши Мазкур гуруҳ счётлари корхонанинг узоқ муддатга кечиктирилган мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади: 7210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар"; 7220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар"; 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар"; 7240 "Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар"; 7250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар"; 7290 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар". 7210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг дисконт (чегирмаси) ва устамаси бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. 7220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигациялар мукофоти (устамаси) бўйича корхонанинг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти товарлар, ишлар ва хизматлар учун пул маблағларини олиш ва товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш муддатлари орасидаги фарқ билан боғлиқ корхона мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш учун мўлжалланган. 7240 "Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар" счётида қонунчиликка мувофиқ ваколатли ҳокимият органларининг қарори бўйича бир неча йилга кечиктириб тўлашга рухсат этилган солиқлар бўйича бюджет олдидаги узоқ муддатли қарзлар ва мажбурий тўловлар акс эттирилади. 7250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар" счётида вақтинчалик фарқлар натижасида юзага келадиган кечиктирилган фойда солиғи суммаси акс эттирилади. Фойда солиғи бўйича харажатлар корхонанинг ҳисоб сиёсатига кўра ҳисобланади. Ушбу харажатлар корхона томонидан даромадни олиш давомида амалга оширилган деб қаралиб, тегишли даромадлар ва харажатлар юзага келган даврда ҳисобланади ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Бунда ҳисоб даромадидан келиб чиқиб ҳисобланган фойда солиғи харажатлари ва солиқ солинадиган даромаддан келиб чиқиб ҳисобланган тўланадиган фойда солиғи ўртасидаги фарқ вақтинчалик фарқ сифатида ҳисобга олинади ва 7250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар" счётининг кредитида акс эттирилади. 7290 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар" счётида 7210-7250 счётларида кўрсатилмаган корхонанинг бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлари акс эттирилади. Ушбу счётларнинг кредитида узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар шакллантирилади, дебетида эса уларнинг жорий қисмга ўтказилиши акс эттирилади.
Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling