Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни


Download 0.51 Mb.
bet82/124
Sana05.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1429305
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   124
Bog'liq
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири

Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни
ҳисобга олувчи счётларнинг (7300) боғланиши

Корхонанинг буюртмачиларга қисман тайёр товар-моддий қийматликларни етказиб бериши ёки иш бажариши ва хизматлар кўрсатиши учун олган бўнаклари бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 7310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счётида амалга оширилади. Олинган бўнак суммалари, шунингдек қисман тайёр маҳсулот (иш, хизмат) учун олинган тўловлар суммаси 7310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счётининг кредит томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар дебети билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган узоқ муддатли бўнаклар суммасининг жорий қисмга ўтказилиши 7310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счётининг дебети бўйича 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг
мазмуни



Боғланувчи счётлар



Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар



дебет



кредит



1

Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан чет эл валютасида ифодаланган олинган бўнаклар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган



3290

7310

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси



2

Буюртмачиларга етказиб берилган маҳсулот ва амалга оширилган ишлар учун қисман тўлов бўйича товар-моддий қийматликларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш учун нақд пул билан бўнаклар олинган



5010

7310

Банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар, шартнома, касса ордери



3

Буюртмачиларга етказиб берилган маҳсулот ва амалга оширилган ишлар учун қисман тўлов бўйича товар-моддий қийматликларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш учун ҳисоб-китоб счётига бўнаклар олинган



5110

7310

Банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар, шартнома



4

Буюртмачиларга етказиб берилган маҳсулот ва амалга оширилган ишлар учун қисман тўлов бўйича товар-моддий қийматликларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш учун валюта ҳисоб-китоб счётига бўнаклар олинган



5210, 5220

7310

Банк валюта ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар, шартнома



5

Буюртмачиларга етказиб берилган маҳсулот ва амалга оширилган ишлар учун қисман тўлов бўйича товар-моддий қийматликларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш учун махсус ҳисоб-китоб счётига бўнаклар олинган



5530

7310

Банк махсус ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар, шартнома



6

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан чет эл валютасида ифодаланган олинган бўнаклар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган



9620

7310

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси



7

Харидорларга (буюртмачиларга) тўлиқ ортиб жўнатилган маҳсулот, товарлар, кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар учун счётлар тақдим этилганда, олинган бўнаклар суммаси ўзаро ҳисоб-китоб қилинган



7310

4010

Ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар, бажарилган ишлар далолатномаси



8

Бошқа дебиторларга (буюртмачиларга) тўлиқ ортиб жўнатилган асосий воситалар ва бошқа активлар учун счётлар тақдим этилганда, олинган бўнаклар суммаси ўзаро ҳисоб-китоб қилинган



7310

4890

Ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар, бажарилган ишлар далолатномаси



9

Узоқ муддатли бўнаклар жорий қисмининг ўтказилиши акс эттирилган



7310

6310

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси



10

Харидорларга (буюртмачиларга) 100 % олдиндан тўлов шарти билан ортиб жўнатилган маҳсулот учун счётлар тақдим этилганда, олинган бўнаклар суммаси ўзаро ҳисоб-китоб қилинган



7310

9010

Ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар



11

Харидорларга (буюртмачиларга) 100 % олдиндан тўлов шарти билан ортиб жўнатилган товарлар учун счётлар тақдим этилганда, олинган бўнаклар суммаси ўзаро ҳисоб-китоб қилинган



7310

9020

Ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар



12

Харидорларга (буюртмачиларга) 100 % олдиндан тўлов шарти билан кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар учун счётлар тақдим этилганда, олинган бўнаклар суммаси ўзаро ҳисоб-китоб қилинган



7310

9030

Ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар, бажарилган ишлар далолатномаси



13

Харидорларга (буюртмачиларга) тўлиқ ортиб жўнатилган (берилган) асосий воситалар учун счётлар тақдим этилганда, олинган бўнаклар суммаси ўзаро ҳисоб-китоб қилинган



7310

9210

Бажарилган ишлар далолатномаси



14

Харидорларга (буюртмачиларга) тўлиқ ортиб жўнатилган (берилган) бошқа активлар учун счётлар тақдим этилганда, олинган бўнаклар суммаси ўзаро ҳисоб-китоб қилинган



7310

9220

Ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар, бажарилган ишлар далолатномаси



15

Олинган бўнакларнинг нақд пул билан қайтарилиши акс эттирилган



7310

5010

Чиқим касса ордери, даъво ҳужжатлари



16

Олинган бўнакларнинг ҳисоб-китоб счётидан қайтарилиши акс эттирилган



7310

5110

Тўлов топшириқномаси, банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар, даъво ҳужжатлари



17

Олинган бўнакларнинг валюта ҳисоб-китоб счётидан қайтарилиши акс эттирилган



7310

5210, 5220

Тўлов топшириқномаси, банк валюта счётидан кўчирма, даъво ҳужжатлари



18

Олинган бўнакларнинг махсус ҳисоб-китоб счётидан қайтарилиши акс эттирилган



7310

5530

Тўлов топшириқномаси, банк махсус счётларидан кўчирмалар, даъво ҳужжатлари



19

Олинган бўнакларнинг пул ўтказиш йўли билан қайтарилиши акс эттирилган (бунга қадар суммалар йўлда деб ҳисобланган)



7310

5710

Тўлов топшириқномаси, банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар, даъво ҳужжатлари



20

Олинган бўнакларнинг банкларнинг қисқа муддатли кредитлари ҳисобидан қайтарилиши акс эттирилган



7310

6810

Кредит шартномаси, тўлов топшириқномаси, банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар, даъво ҳужжатлари



21

Олинган бўнакларнинг банкларнинг узоқ муддатли кредитлари ҳисобидан қайтарилиши акс эттирилган



7310

7810

Кредит шартномаси, тўлов топшириқномаси, банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар, даъво ҳужжатлари



22

Олинган бўнакларнинг бошқа корхоналарнинг қисқа муддатли кредитлари ҳисобидан қайтарилиши акс эттирилган



7310

6820

Кредит шартномаси, тўлов топшириқномаси, банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар, даъво ҳужжатлари



23

Олинган бўнакларнинг бошқа корхоналарнинг узоқ муддатли кредитлари ҳисобидан қайтарилиши акс эттирилган



7310

7820

Кредит шартномаси, тўлов топшириқномаси, банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар, даъво ҳужжатлари



24

Фойдаланилмаган бўнаклар даъво тақдим этиш муддатида ҳисобдан чиқарилган (бўнак суммалари 5 йил давомида балансдан ташқари счётда ҳисобда туради)



7310

9390

Инқирозга учраганлиги тўғрисида қарор, тугатиш тўғрисида қарор, инвентарлаш комиссиясининг қарори, буйруқ



25

Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан чет эл валютасида ифодаланган олинган бўнаклар бўйича валютадаги мусбат курс фарқи акс эттирилган



7310

6230

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси



26

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан чет эл валютасида ифодаланган олинган бўнаклар бўйича валютадаги мусбат курс фарқи акс эттирилган



7310

9540

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси




Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling