003 "Қайта ишловга қабул қилинган материаллар" счёти
003 "Қайта ишловга қабул қилинган материаллар" счёти ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан тўланмайдиган ва қайта ишлаш учун олинган (берилган хом ашё) буюртмачининг хом ашё ва материалларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Хом ашё ва материалларни қайта ишлаш ёки қўшимча ишлов бериш (буюртмачининг хом ашё ва материалларининг қийматидан ташқари) харажатларининг ҳисоби шу билан боғлиқ харажатларни (буюртмачининг хом ашё ва материалларининг қийматидан ташқари) ишлаб чиқаришга харажатларни ҳисобга олувчи счётларда юритилади. Қайта ишловга қабул қилинган буюртмачининг хом ашё ва материаллари 003 "Қайта ишловга қабул қилинган материаллар" счётида шартномада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади.
Қайта ишлов бериш учун материаллар қабул қилинишида мазкур счёт дебетланади, қайта ишлов берилиб ва буюртмачига топширилгандан кейин эса кредитланади.
Таҳлилий ҳисоб буюртмачилар, хом ашё ва материалларнинг турлари, навлари ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
Т/р
|
Хўжалик операциясининг
мазмуни
|
Боғланувчи счётлар
|
Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар
|
дебет
|
кредит
|
1
|
Қайта ишлов бериш учун қабул қилинган товар-моддий қийматликлар акс эттирилган
|
003
|
|
Юкхат
|
2
|
Қайта ишлов бериш бўйича харажатлар акс эттирилган
|
2010, 2310,
2510, 9400
|
1010, 6710,
6520
|
Шартнома, ҳисобварақ-фактура, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби
|
3
|
Маҳсулотнинг буюртмачига берилиши акс эттирилган
|
9130
|
2010, 2310
|
Бажарилган ишлар далолатномаси
|
4
|
Қайта ишлов бериш учун қабул қилинган товар-моддий қийматликлар ҳисобдан чиқарилган
|
|
003
|
Юкхат
|
Do'stlaringiz bilan baham: |