Т/р
|
Хўжалик операциясининг
мазмуни
|
Боғланувчи счётлар
|
Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар
|
дебет
|
кредит
|
1
|
Қатъий ҳисобот варақлари ҳисобга олинган
|
006
|
|
Юкхат
|
2
|
Ишлатилган қатъий ҳисобот варақлари ҳисобдан чиқарилган
|
|
006
|
Юкхат
|
007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга
ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" счёти
007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" счёти қарздорларнинг тўлашга қобилиятсизлиги туфайли зарарга ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Бундай қарз ҳисобдан чиқарилган пайтидан бошлаб беш йил давомида қарздорларнинг мулкий ҳолати ўзгарган вақтда қарзни ундириб олиш имкониятини кузатиб бориш учун балансдан ташқари счётда ҳисобга олиниши лозим.
Илгари зарарга ҳисобдан чиқарилган қарзни ундириб олиш натижасида келиб тушган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Бир вақтнинг ўзида кўрсатилган суммага 007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" балансдан ташқари счёти кредитланади. Тўлашга қобилиятсиз кредиторларнинг зарарга ўтказилган қарзи балансдан ташқари счётда беш йил давомида ҳисобга олиниши лозим.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |