Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Кечиктирилган харажатларни ҳисобга
Download 0.83 Mb.
|
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ ЎТКАЗМАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар дебет
- IV БЎЛИМ. ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ
Кечиктирилган харажатларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (3200) боғланиши Кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи ва кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми бўйича ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Улар қуйидаги счётлардан иборат: 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи"; 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар"; 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар". Кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми ҳисобга олинади. Ушбу харажатлар жорий харажатларга киритиладиган пайт келганда, улар кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан ушбу харажатларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебетига ўтказилади.
IV БЎЛИМ. ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ Олинадиган счётларнинг (4000) боғланиши Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларнинг (4100) боғланиши Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётларнинг (4200) боғланиши Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётларнинг (4300) боғланиши Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётларнинг (4400) боғланиши Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётларнинг (4500) боғланиши Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётларнинг (4600) боғланиши Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётларнинг (4700) боғланиши Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётларнинг (4800) боғланиши Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётларнинг (4900) боғланиши IV бўлимга тааллуқли счётлар қайтариш муддати 12 ойдан ошмаган дебиторлик қарзи тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Жорий дебиторлик қарзининг таркиби: харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзлари; олинган векселлар бўйича қарз; ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзлари; мол етказиб берувчиларнинг турли юридик ва жисмоний шахсларга берган бўнаклари бўйича қарзлари; бюджетнинг бўнак тўловлари бўйича қарзи; таъсисчиларнинг қарзлари; ходимларнинг берилган бўнаклар ва бошқа операциялар бўйича қарзлари, шунингдек турли дебиторларнинг қарзларидан иборат. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling