Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи
Download 0.83 Mb.
|
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ ЎТКАЗМАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар дебет
- Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалари)ни ҳисобга олувчи счётларнинг (5700) боғланиши
Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи
счётларнинг (5600) боғланиши 5610 "Пул эквивалентлари (турлари бўйича)" счётининг корхона кассасидаги пул эквивалентлари (почта маркалари, чипталар ва бошқаларнинг номинал қиймати бўйича) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Мазкур счётнинг дебетида, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, пул эквивалентларининг харид қилиниши, кредити бўйича - харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, уларнинг сарф-харажат қилиниши акс эттирилади.
Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалари)ни ҳисобга олувчи счётларнинг (5700) боғланиши 5710 "Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалари)" счётида йўлдаги Ўзбекистоннинг миллий валютасидаги ва чет эл валютасидаги пул маблағлари, яъни кредит ташкилотларининг кассаларига, жамғарма кассаларга ёки почта бўлимларининг кассаларига корхонанинг ҳисоб-китоб счётига ёки бошқа счётига ўтказиш учун киритилган, бироқ ҳали мақсади бўйича уларга тушмаган пул суммаларининг (асосан маҳсулотлар ва товарлар сотилишидан, хизматлар кўрсатилишидан, ишларни бажаришдан нақд пул тушуми ва пул ўтказмалари) ҳаракати тўғрисидаги ахборот умумлаштирилади. Ушбу счёт бўйича суммаларни ҳисобга олиш учун кредит ташкилотининг, жамғарма кассасининг, почта бўлимининг квитанциялари, инкассаторларга тушум топширилганлиги тўғрисида илова ҳужжатларининг нусхалари, банкларнинг кўчирмалари ва мемориал ордерлари асос бўлиб ҳисобланади. Мазкур счёт дебетида кассадаги ва бошқа пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда пул ўтказмалари, кредитида - йўлдаги пулларнинг ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларга киритилиши акс эттирилади.
Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling