Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни
Download 0.51 Mb.
|
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар дебет
- Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришларни ҳисобга олувчи счётларнинг (2300) боғланиши
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни
ҳисобга олувчи счётларнинг (2100) боғланиши 2110 "Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар" счётида ярим тайёр маҳсулотлар ҳисобини алоҳида юритадиган корхоналарда уларнинг мавжудлиги ва силжиши тўғрисидаги ахборот умумлаштирилади. Ярим тайёр маҳсулотлар ҳисобини алоҳида юритмайдиган корхоналарда қайд этилган қийматликлар тугалланмаган ишлаб чиқариш таркибида, яъни бевосита 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" счётида акс эттирилади. Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг келиб тушиши ушбу счётнинг дебетида, сарф-харажати - кредитида акс эттирилади.
Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришларни ҳисобга олувчи счётларнинг (2300) боғланиши Корхонанинг асосий ишлаб чиқаришига ёки асосий фаолиятига ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ҳисобланган ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётида амалга оширилади. Хусусан, ушбу счёт қуйидагиларни таъминлайдиган ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш учун қўлланилади: - энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар) билан хизмат кўрсатиш; - транспорт хизматини кўрсатиш; - асосий воситаларни таъмирлаш; - асбоблар, штамплар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларини тайёрлаш ёки қурилиш материаллари таркибини бойитиш (асосан, қурилиш корхоналарида); - тош, шағал, қум ва бошқа норуда материалларни қазиб олиш; - ёғоч материалларини тайёрлаш ва тахта қилиш; - қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тузлаш, қуритиш ва консерва қилиш (асосан, савдо корхоналарида). Мазкур счётнинг дебети бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғри харажатлар, шунингдек ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган билвосита харажатлар ва яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар, асосий воситалар бўйича эскиришни ҳисоблаш, номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ва бошқалар кредитидан акс эттирилади. Ишлаб чиқариши тугалланган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи суммалари 2010 "Асосий ишлаб чиқариш", 2510 "Умумишлаб чиқариш харажатлари", 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар", 9130 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи", 9420 "Маъмурий харажатлар" ва бошқалар билан боғланган ҳолда 2310 счётнинг кредитида акс эттирилади.
Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling