Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга
Download 0.51 Mb.
|
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар дебет
- Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётларнинг (4300) боғланиши
Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (4200) боғланиши Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётларда корхона ходимларига меҳнат ҳақи бўйича, операцион ва маъмурий-хўжалик харажатлари учун ҳисобдорлик асосида, шунингдек хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотлар умумлаштирилади. Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади: 4210 "Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар"; 4220 "Хизмат сафарларига берилган бўнаклар"; 4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар"; 4290 "Ходимларга берилган бошқа бўнаклар". Мазкур счётларнинг дебетида ҳисобдорликка берилган сумма, ходимларга меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнакларга доир дебиторлик қарзи пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан, жумладан, 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари", 5020 "Чет эл валютасидаги пул маблағлари" счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ушбу счётларнинг кредитида қарзнинг қопланиши, харажатлар ва харид қилинган қийматликларни ҳисобга олувчи счётлар ёки амалга оширилган сарф-харажатларнинг тавсифидан келиб чиқиб бошқа счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётларнинг (4300) боғланиши Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётларда товар-моддий захиралар ва бошқа активларни етказиб бериш, шунингдек ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш учун берилган бўнакларга доир ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборот умумлаштирилади. Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади: 4310 "Товар-моддий қийматликлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар"; 4320 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар"; 4330 "Бошқа берилган бўнаклар". Мазкур счётларнинг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, берилган бўнаклар суммаси, шунингдек мол етказиб берувчи ва корхона ўртасида тузилган шартномага асосан товарлар, ишлар ва хизматлар қисман тайёр бўлганда амалга оширилган тўлов акс эттирилади. Ушбу счётларнинг кредитида мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар билан боғланган ҳолда, аввал берилган бўнакларнинг ўзаро қопланиши ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда бўнакларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling