Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Download 0.51 Mb.
|
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар дебет
- V БЎЛИМ. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ, ҚИСҚА МУДДАТЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА БОШҚА ЖОРИЙ АКТИВЛАР
V БЎЛИМ. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ, ҚИСҚА МУДДАТЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА БОШҚА ЖОРИЙ АКТИВЛАР Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000) боғланиши Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5100) боғланиши Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5200) боғланиши Банкда махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5500) боғланиши Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5600) боғланиши Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалари)ни ҳисобга олувчи счётларнинг (5700) боғланиши Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларнинг (5800) боғланиши Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг (5900) боғланиши Ушбу бўлимнинг счётлари корхонага тегишли бўлган кассадаги мавжуд миллий ва чет эл валютасидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хориждаги банклар счётларидаги пул маблағлари, пул эквивалентлари, қимматли қоғозларга қилинган қисқа муддатли қўйилмалар, шунингдек камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу бўлимдаги счётларда чет эл валютасидаги пул маблағлари ва уларга тегишли операциялар миллий валютада (сўмда), чет эл валютасининг пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолаш орқали ҳисобга олинади. Ҳисобот ойининг сўнгги кунидаги пул маблағлари қолдиқларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ҳар ойда қайта баҳолаш натижасидаги курс фарқлари қонунчилик билан белгиланган тартибда ҳисобга олинади. Пул маблағлари ҳисобини тартибга солувчи асосий қонун ва меъёрий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат: - Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби" (молия вазирининг 2004 йил 23 мартдаги 51-сон буйруғи билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган); - Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисида низом (молия вазирининг 2003 йил 23 декабрдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган); - Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари (ЎзР МБ томонидан 1998 йил 24 январда 376-сон билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 1998 йил 17 декабрда 565-сон билан рўйхатдан ўтказилган); - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартиби (ЎзР МБ томонидан 1998 йил 28 мартда 35-сон билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 1999 йил 22 январда 611-сон билан рўйхатдан ўтказилган); - Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низом (ЎзР МБ Бошқарувининг 2002 йил 12 апрелдаги 60 (1/4)-сон қарори билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2002 йил 15 апрелда 1122-сон билан рўйхатдан ўтказилган); - Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тўғрисида низом (2004 йил 2 сентябрдаги ЎзР МВнинг 98-сон, ЎзР ИВнинг 41-сон, ЎзР ДСҚнинг 2004-57-сон, ЎзР МББнинг 257-В-сон, ЎзР Давстатқўмнинг 8-сон қарори билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2004 йил 17 сентябрда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling