Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга


Download 0.51 Mb.
bet49/120
Sana04.09.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1672619
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   120
Bog'liq
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ

Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга
олувчи счётларнинг (4900) боғланиши

4910 "Даргумон қарзлар бўйича резерв" счёти даргумон қарзлар бўйича резервнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.


Белгиланган муддатда қопланмаган ва тегишли кафолатлар билан таъминланмаган корхонанинг дебиторлик қарзи даргумон қарз сифатида тан олинади. Даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобот йили охирида корхона дебиторлик қарзларининг инвентарлаш натижалари асосида ташкил этилади. Резерв ҳажми ҳар бир даргумон қарз бўйича алоҳида, қарздорнинг молиявий аҳволи (тўлов қобилияти) ва қарз суммасини тўлиқ ёки қисман тўлаш эҳтимолини баҳолаш асосида аниқланади.
Ташкил этилган резерв суммасига 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счётининг дебети ва 4910 "Даргумон қарзлар бўйича резерв" счётининг кредитида ёзувлар берилади.
Агар шубҳали қарз бўйича резерв ташкил этилган йилдан кейинги йилнинг охиригача ушбу резервнинг маълум бир қисми ишлатилмаса, у ҳолда ишлатилмаган сумма тегишли йилнинг фойдасига қўшилади ва фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базага қўшилмайди.
Илгари корхона томонидан даргумон қарз сифатида тан олинган қарзларни балансдан чиқариш 4910 "Даргумон қарзлар бўйича резерв" счётининг дебетида тегишли дебиторлар билан ҳисоб-китоблар (олинадиган счётлар)ни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ишлатилмаган даргумон қарзлар бўйича резерв суммасининг у ташкил этилган йилдан кейинги йил фойдасига қўшилиши 4910 "Даргумон қарзлар бўйича резерв" счётининг дебетида ва 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счётининг кредитида акс эттирилади.
Қайд этиш зарурки, қонунчилик билан даргумон дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришнинг икки усулига рухсат берилган: бевосита (тўғри), яъни даргумон қарзлар бўйича резерв ташкил этилмасдан ҳисобдан чиқариш усули ҳамда резерв ташкил этиш орқали ҳисобдан чиқариш усули. Корхона мазкур усуллардан бирини танлаши ва уни ҳисоб сиёсатида акс эттириши мумкин.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling