Боғот туманлараро иқтисодий судига Даъвогар: Янгиариқ туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши “Амру Даврон”


Download 1.11 Mb.
bet1/2
Sana04.02.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1157682
  1   2
Bog'liq
Хақиқий Даъво ариза Амру Даврон (2)





Боғот туманлараро иқтисодий судига

Даъвогар: Янгиариқ туман фермер, дехқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши “Амру Даврон” фермер
хўжалиги манфаатини кўзлаб,
Х/Р: 2020 8000 9043 7311 2001
ИНН: 205341714 МФО 00563
Агробанк АТБ Янгиариқ филиали
Манзил:Хоразм вилояти Янгиариқ туман
Гулланбоғ қишлоғи.
Жавобгар: “YANGI ARIQ TEX” МЧЖга
Манзили: Хоразм вилояти Янгиариқ
тумани Мустақиллик 74-уй
Банк реквизитлари:
“Ўз саноатқурилишбанк” Хоразм
вилоят филиали
Х/Р:2020 8000 9052 7064 4001
ИНН: 307 516 712 МФО:00853

ДАЪВО АРИЗАСИ
(қарздорликни ундириш тўғрисида)
Янгиариқ туман, фермер деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари Кенгаши азоси “Амру Даврон” фермер хўжалиги кенгашга мурожаат қилиб, жавобгар “YANGI ARIQ TEX” МЧЖдан қарздорликни ундириш масаласида судга даъво аризаси киритишда амалий ёрдам сўраган.
Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Гулланбоғ” қишлоғида пахта-ғалла йўналишида фаолият юритаётган “Амру Даврон” фермер хўжалиги ва “YANGI ARIQ TEX” МЧЖ томонидан 2022 йил 16-мартда №47-сонли Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш хамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, бир томондан “YANGI ARIQ TEX” МЧЖ номидан низом (устав) асосида иш юритувчи раҳбари Б.Режапов (бундан буён-“Буюртмачи”) ва иккинчи томондан “Амру Даврон” фермер хўжалиги номидан устав асосида иш юритувчи раҳбари М.Қурёзов (бундан буён-“Хўжалик”) биргаликда “тарафлар” ушбу битимни тузган бўлиб.
Ушбу шартнома шартларига асосан “Амру Даврон” фермер хўжалиги томонидан 2022 йил хосилидан 49,6 гектар ер майдонидан 165 тонна пахта хом ашёсини белгиланган режага асосан ўз муддатида топширилган ва “YANGI ARIQ TEX” МЧЖга топширилган пахта хом ашёсидан 1 январ холатига жами 790 272 177 (тўрт юз қирқ етти миллион тўққиз юз ўттиз беш минг тўрт юз ўн бир) сўм олғидорлиги мавжуд бўлиб, бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огохлантиришга қарамасдан хозхирги кунга қадар “Амру Даврон” фермер хўжалигига тўланиши керак бўлган 334 056 411(уч юз ўттиз тўрт миллион элликолти минг тўрт юз ўн бир) сўм пул маблағларини хисоб рақамига ўтказилмаган.

Натижада фермер хўжалиги молиявий ахволига салбий таъсир кўрсатиб, ажратилган кредит маблағларини қайтаришда, ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш учун агротеҳник тадбирларни бажаришда қийинчилик туғдирмоқда. Шу масалани ечишда амалий ёрдам беришни сўраб Янгиариқ туман, фермер деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари Кенгаши азоси “Амру Даврон” фермер хўжалиги кенгашга мурожаат қилиб, жавобгар “YANGI ARIQ TEX” МЧЖдан қарздорликни ундириш масаласида судга даъво аризаси киритишда амалий ёрдам сўраган.


Шартноманинг 4.4-бандида “Буюртмачи” томонидан “Хўжаликнинг”нинг етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг якуний хисоб-китоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа ҳаражатлар чегирилганидан қолган қисми ҳосил йилининг 31 декабрь санасига қадар, уруғлик пахтанинг 1-босқичда топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоиз миқдорида уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсининг “Буюртмачи”га топширган вақтда тўловлар амалга оширилади деб кўрсатилган.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling