5.4 бандида мазкур шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак(аванс) маблағларини, топширилган(юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси хақини тўлашдан асосиз бўйин товлаганлиги учун “Буюртмачи” “Хўжалик”ка белгиланган устамалар тўланиши инобатга олинмаган холда асоссиз тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 20 фоиз миқдорида жарима тўлайди.
Жаримадан ташқари “Буюртмачи” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пения тўлайди деб кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017-йил 9-октябрдаги ПФ-5199-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 10-октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 1-банди 2-қисмини хамда 2018-йил 26-апрелдаги ПҚ-3680 сонли қарорини ижро этишни қўллаб,
СЎРАЙМАН:
1. Даъвогар “Амру Даврон” фермер хўжалигининг фойдасига, жавобгар “YANGI ARIQ TEX” МЧЖ дан шартнома бандларига асосланиб 1 январ холатига 447 935 411 (тўрт юз қирқ етти миллион тўққиз юз ўттиз беш минг тўрт юз ўн бир) сўм олғидорлиги мавжуд бўлиб шартномада белгиланган мажбуриятларни бўзганлиги учун 5.4 бандини қуллаб 20 фоиз яъни 89 587 082 (саксон тўққиз миллион беш юз саксон етти мин саксон икки) сўм жарима хамда бугунги кунгача тўланмасдан келаётган 334 056 411(уч юз ўттиз тўрт миллион элликолти минг тўрт юз ўн бир) сўм пул маблағини кечиктирилган хар бир кун учун 0,4 фоиз яни 85 134 924(саксон беш миллион бир юз ўттиз тўрт минг тўққиз юз йигирма тўрт) сўм пеня пулларини ва 19 600 (ўн тўққиз минг олти юз) сўм почта харажатини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариб беришингизни.
2. Даъво аризани судда кўриб чиқиш учун тайинланган вақти ва вакил иштирокини таъминлаш мақсадида Янгиариқ туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашини ҳабардор қилишингизни.
ИЛОВА : 1. Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича Фьючерс
шартномаси нусхаси
2. Огохлантириш хати ва квитанция
3. Банк маълумотномаси
4. Даъво ариза нусхаси тарафларга юборилганлиги бўйича квитанция
нусхаси.
5 .Почта харажати тўланганлигини тасдиқловчи хужжат.
Янгиариқ туман фермер, дехқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси: Ж.Машарипов
Do'stlaringiz bilan baham: |