‘Божхона иши’ фанидан тақдимотлар


Download 1.29 Mb.
bet2/7
Sana28.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1235846
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
бож.иши.

Божхона – божхона ҳуқуқларини қўллаш, давлат божхона чегарасидан олиб ўтилаётган жами юкларни, шу жумладан, багаж ва почта жўнатмаларини назорат қилиш ҳамда божхона тўловларини ундириш, шунингдек уларга оид қонун ва кўрсатмаларнинг қўлланилишига жавобгар бўлган, валюта назоратини амалга оширадиган, фуқароларнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳақ –ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат хизмати органи.

Божхона сиёсати


Ўзбекистон респбликасида мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланувчи ягона божхона сиёсати амалга оширилади. Божхона сиёсатининг асосий мақсадлари, Ўзбекистон республикаси божхона ҳудудида самарали божхона назоратини ҳамда товар айрибошлашнеи тартибга солишни таъминлашдан, иқтисодиётнинг ривожлантиришини рағбатлантиришдан, ички бозорни ҳимоя қилишдан иборат . Ўзбекистон Республикасининг қуруқликдаги ҳудуди, ички ва ҳудудий сувлари ва улар устидаги ҳаво бўшлиқлари божхона ҳудудини ташкил этади.

Божхона сиёсати

Божхона сиёсатининг асосий вазифалари

Божхона иши –Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, бож тўловларини ундириш, божхона расмийлаштирувчи, божхона назоратини амалга ошириш тартиби ва шартларидан ҳамда божхона сиёсатини амалга оширишнинг бошқа воситаларидан иборат.

Божхона режимлари - Ўзбекистон республикасининг божхона чегараси орқали ўтиладиган товарлар ва трнаспорт воситаларининг мақомини божхона мақсадлари учун белгиловчи қоидалар мажмуидир. Қуйидаги божхона режимларининг турлари мавжуд: 1.Эркин муомалага чиқариш (Импорт) 2Реимпорт 3.Экспорт 4.Реэкспорт 5.Транзит 6.Ватинча олиб кириш (олиб чиқиш)- 7.Вақтинча сақлаш 8.Божхона омбори 9.Эркин божхона зонаси 10.Эркин омбор 11.Бож олинмайдиган савдо дўкони 12.Божхона ҳудудуида қайта ишлаш 13.Божхона назорати остида қайта ишлаш 14.Божхона назорати остида қайта ишлаш 15.Йўқ қилиш 16.Давлат фойдасига воз кечиш

Ўзбекистон Республикаси божхона хизматининг ташкил топиши ва ривожланиши

  • Ўзбекистонда дастлабки божхона ўтган асрнинг охирида ташкил этилган эди. Аниқроғи, Туркистон ва Тўрон ўлкаларида азалдан мавжуд бўлиб келган ва чор Россияси босқинидан кейин фаолият кўрсатмай қўйган божхона хизмати шу даврга келиб қайта тикланди. Унинг номи “Паттакесар” божхонаси деб аталиб, у Афғонистон чегарасидан ҳамда Буюк Ипак йўлидан ўтаётган юкларни божхона назоратидан ўтказар эди. Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида “Паттакесар” божхонаси Термиз божхонасига айлантирилди ва у 1959 йилнинг 14 апрелигача Ўзбекистондаги ягона божхона сифатида фаолият кўрсатди. 1958 йилда Тошкент аэропортида Термиз божхонасига бўйсунадиган божхона маскани ташкил этилди. 1988 йилнинг октябрида Тошкент божхонаси Ўзбекистон Республикаси божхонасига айлантирилди ва 1990 йилларгача барча вилоятларда божхона постлари ташкиллаштирилди.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling