Бойсуннинг анъанавий хўжалиги сахийликнинг натижаси яхши номлилик, эзгулик берувчи безакдир. Абулбаракот Қодирий
Download 251.3 Kb.
|
boysun xo\'jaligi
БОЙСУННИНГ АНЪАНАВИЙ ХЎЖАЛИГИ Сахийликнинг натижаси яхши номлилик, эзгулик берувчи безакдир. Абулбаракот Қодирий XIX аср Шарқий Бухоро беклиги бўлган Бойсунда қишлоқ хўжалиги маълум маънода ривожланиб, қадимий деҳқончилик анъаналари сақланиб қолган эди Бойсунда донли экинлар: буғдой, арпа, жўхори, беда экинларидан пиёз, шолғом, сабзи, ловия, полиз экинларидан: қовун, тарвуз экилган. Боғбонлар шафтоли, ўрик, олча, нок, ёнғоқ, бодом, анор, анжир, тут, узум етиштирганлар. Қуритилган мевалар амирликнинг ташқи бозорга чиқарадиган асосий маҳсулотлардан бўлиб, 1887 йилда 20000 пуд қуритилган мева четга сотилган. Бойсун беклигида вақф ерлар қабристон, масжид, мадраса, хонақо каби муассасаларга васият қилиб қолдириш ёки хайр-эҳсон қилиш орқали вужудга келган. Вақф ерлардан келадиган даромад мутавали қарамоғига келиб тушиб, у вақфга боришда томонлар ўртасида тузилган ҳужжат шартларига кўра тақсимланган. Вақф ерларни сотиш, гаровга қўйиш, расман ман қилинган бўлса ҳам, лекин улар турли баҳоналар билан сотилган ва сотиб олинган. Денов қозилик текширишида Бойсун бекликда 35 ботмон ер яширинча вақф ерлари сотилганлиги аниқланди. Бойсун беклигидаги 18,2 фоиз вақф ерларини ташкил этган. Беклар ҳокимият бошқарувида ўз сиёсий мавқеини мустаҳкамлашда, маъмурий-иқтисодий бошқарув тизимидаги йўл қўйган хато-камчиликларни яширишда ва бошқа ишларни амалга оширишда диний уламоларнинг кучидан кенг фойдаланар эди. Шунинг учун қозилар бекларнинг сиёсий ҳокимиятини мустаҳкамлашда, қайта тайинлаш, тафтил ишлари амалга оширилаётганда алоҳида ҳимояни ўз зиммаларига олар эдилар. Бойсун беклигида ерга эгалик ҳақи бошқа бекликлар каби амир ёрлиқларида кўрсатилган ҳужжат асосида олиб борилиш билан бирга, ушбу бекликлардаги ерлар ҳосилдор, географик ҳудуди қулай иқлим шароитига эга бўлганлиги учун ҳам амирнинг назорат вакиллари солиқ олиш жараёнига жиддий эътибор билан қарар эдилар. Амирлик назоратида бўлган танҳо ер эгалиги (ўрта асрларда иқтаъ, суюрғол деб аталган)га карвонсаройлар, тегирмонлардан келадиган даромадлар кирган. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб танҳо маълум бир хизмат учун вақтинчалик бериладиган бўлди. Баъзида у маошга ёки қўшимча равишда берилган. Бойсун карвонсаройлари, тегирмонлари алоҳида нуфузга эга бўлиб, беклар томонидан назорат қилиб турилган. Бойсунда 2 та карвонсарой, 45 та тегирмон мунтазам иш фаолияти солиқ назоратида бўлиб, ўз вақтида амир хазинасига солиқ тўлаб турган. Бекликларда граждан ёки ҳарбий кишилар янги мансабга тайинланганда, улар амирдан танҳо инъом қилишни сўраб мурожаат қилишган. Бойсун беклигида асосий деҳқончилик экинлари бошоқли экинлар бўлиб, дон маҳаллий аҳоли ҳам эҳтиёжини қондириш билан бирга ташқи бозорга ҳам катта миқдорда чиқарилган бу бекликларда лалми деҳқончилик ҳам маълум миқдорда ривожланиб, дончилик алоҳида эътибор беришиб, об-ҳаво қулай келган даврда ҳиссадорлик анча юқори даражада бўлар эди. Бойсун беклигида ўртага бир таноб ерга 2-2,5 пуд ғалла сочиб 33 пудгача, арпанинг 2 пудидан 25 пудгача бир десятина ердан 300 пудгача ҳосил олинган. Маҳаллий ҳунармандлар томонидан тайёрланган тегирмонларда донли экинлардан ун тайёрласалар, техник экинлардан мойжувозлар ёрдамида мой олишган. Ҳунармандлар томонидан тайёрланган тегирмон ва мойжувозлар қарийиб ҳар бир қишлоқда бўлиб, ўша худудда яшайдиган аҳолига хизмат кўрсатган. Ўнта ун тегирмонида бир кеча-кундузда 1500 пудгача ун тайёрланган. Бойсун қишлоқларида аҳоли турли хил касб-ҳунар билан шуғулланиб бориш натижасида темир буюмларга бўлган эҳтиёж кўп бўлганлиги туфайли шаҳарда ўнга яқин темирчилик устахоналари мавжуд бўлган. Шарқий Бухоро бекликларда тоғли ҳудудлар кўп бўлганлиги, бекликни ҳимоя қилишга бўлган талаб натижада қурол-яроқ ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёж кўп бўлган. Қурол-яроқсозлик устахоналар қилич, найза, қолқон, пичоқ, сувлиқ, тақол ва турли хил катта-кичик қуроллар, майда буюмлар ишлаб чиқарилган. Бойсун беклигида мавжуд темир, тошкўмир рудаларидан фойдаланиб, Бойсун беклигида 25 руда эритиш печлари бўлиб, унда 50 киши фаолият кўрсатган. Оддий босқон кучи билан тайёрланаётган меҳнат буюмлари оғир меҳнат эвазига яратилсада, ташқаридан келтирилаётган сифатли қурол-яроқсозлик, игнасозлик, михсозлик каби темирчилик буюмлари маҳаллий усталар томонидан тайёрланган меҳнат маҳсулотларини сиқиб чиқара бошлади. Аграр соҳага мослашган Шарқий Бухоро бекликларида кўпроқ қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган меҳнат қуроллари, тепкили бел, кетмон, ўроқ, омоч, сўқа тишли омоч, арра, қайчи, шоха ва бошқа меҳнат қуроллари тайёрланган. Қишлоқдаги усталар ҳам оддий меҳнат қуроллари тайёрлашни ўзлаштириб олганлар. Тоғли ҳудудлар бўлган Бойсун ҳудудида темирчи усталар синчли уйларни қуришда ёғочдан уй қуриш (чўбкор)ни жуда яхши ўзлаштириб олганлар. Усталарнинг доимий иш қуроли бўлган болта, арра, теша, пойтеша, омбир, катта қалпоқли михлар мунтазам тарзда устахоналарда тайёрланган. Уй қурувчи усталар учун тайёрланган болта 60 тийин, омбир 1 сўм 40 тийин, арра 30 тийин, теша 30 тийин, катта қалпоқли михнинг 1 донаси 5 тийиндан сотилган. Бойсун беклигида чўян қуриш корхонаси бўлиб, тошкўмир ёқилғисидан фойдаланилган. Чўян қуйиш устахоналарида ойда икки марта чўян эритилган, чунки бу иш машаққатли бўлиб, оғир меҳнатни талаб этган. Бойсун беклигида қопқоғи очиладиган чиройли туфдонлар тайёрланиб, дастилуй-туфдон деб аталган. Гўзал ва нафис мис буюмлари нақшлигининг мураккблиги ҳамда хилма-хиллиги билан ажралиб туриб, мисгар наққош катталиги 12-24 вершок бўлган, палов ейишга мўлжалланганлаган лаганни тайёрлаш учун бозордан 8 сўмдан 12 сўмгача бўлган материални сотиб олиб, ундан 3-3,5 ҳафта давомида юқорида айтилган лаганни тайёрлай олган ва унинг бозор нархи 30 сўмдан 50 сўмгача бўлган. Мис офтоба тайёрлаш учун мискар 2 сўмлик материал сарфлаб, уни ясашга 2 кун, нақшлашга бир ҳафта вақт сарфланган. Бойсун ҳудудида металлни қайта ишлаш соҳаларидан бири заргарлик санъати кенг ривожланган. Заргарлик устахоналарида хотин-қизлар учун чиройли тақинчоқлар кумуш, мис, тилладан тайёрланиб, рангли тошлар билан безатилган туморлар учун ғилофлар тайёрланган. Уста заргарларни иш қуроллари, тарози, дам даҳандам, ўчоқ, бута, сандон, манқал, дастаманқол, дастакчўб, қайчи, киря, рачкоса, оташчироқ, резак, сувон, болға, болғача, омбир, омбирча, чисток, санчи манак, ҳақиқи сағири, заргар қум, сумба, қолиб, муҳр қалам, масқол, дупоя, босма дамдандан иборат бўлган. Халқимизнинг «Дунёда аёл зоти бор экан, заргар ишсиз қолмайди» деган мақоли заргарларга берилган беқиёс тарафдир. Аёллар учун заргарлик буюмлар ранг-баранг, нафис ва чиройли бўлиб, улар турли хил ўзига хос белгиларга эга бўлган. Заргарлик буюмлари;- «Зеби сина», «тилла баргак», «ақиқ», «қўлтиқ тумор», «заркокил», «халқаи Муҳаммади», «халқаи сепоя», «халқаи-бешоёқ», «тиллақош», «бибишок» каби турли хил номлар билан ажралиб туради. Заргарлик касбини эгаллаган усталар турли хил буюмлар тайёрлашда ўз маҳоратларини кўрсатиб, эл орасига алоҳида нуфузга эга бўлиб, амалдорлар ўз буюртмаларини ана шундай истеъдодли усталарга тақдим этганлар. XIX асрнинг иккинчи ярмида Бойсун беклигида ўтин пули, қамиш пули, сув пули, тўй пули, мактаб пули, амина пули каби турли хилда солиқ турлари бўлган. Бундан ташқари сўйиш пули бўлиб, яъни қассобларга ойига 20 танга миқдорида маош тўланган. Шунингдек, маҳаллий бойлар, оқсоқоллар меҳмонларнинг ҳурмати учун муштак солиғи тўланган, унга кўра ҳар бир деҳқон олган ҳосилидан 1 чора (2 кг) миқдорида солиқ тўлаган. Шарқий Бухоро бекликларида мактаб пули солиғи ҳам мавжуд бўлиб, унга кўра ота-оналар фарзандларининг ўқиши учун ўқитувчиларга (яъни муллаларга) Қушбеги ҳужжатлари асосида 15-20 танга солиқ тўлаши қайд этилган. Бухоро амирлигининг Шарқий бекликларида ва қишлоқларида Х1Х аср охирида даруғона, яъни маҳаллий беклик ва унинг атрофидаги амалдорлар учун йиғиб олинадиган солиқ бўлиб, шу йиғиб олинган солиқлар ҳисобидан закот олинган. Бу солиқ Бойсун беклигида Х1Х асрнинг 2-ярмида ўтин пули, қамиш пули, сув пули, чўп пули, тўй пули, даллол пули, муроб пули, амина пули каби турли хилда солиқ турлари бўлган. Бундан ташқари сўйиш пули, яъни 1 қўй 20 танга, 2 эчки 28 танга ҳажмида белгиланган экан. Шунингдек маҳаллий бой оқсоқоллар меҳмон рамзи учун муштак солиғи ҳар бир деҳқон олган ҳосилдан 1 чора (2 кг) ҳосил солиғи берганлар. Шарқий Бухоро бекликларида мактаб пули алоҳида ажратилиб, ота-оналар фарзандларининг ўқиши учун ўқитувчиларга Қушбеги ҳужжатлари асосида 15-20 танга тўлаши қайд этилган. Халқ ҳунармандлари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларни имконият даражасида таъминлаши талаб даражасида бўлсада, лекин уларнинг турмуш даражаси анча паст ва ачинарли аҳволда бўлган. Чунки маҳаллий бекликлар, иш бошқарувчилар ҳунармандчиликнинг ривожланишига моддий-маънавий жиҳатдан амалий ёрдам бермаганлар. Солиқ ва мажбуриятларни ўз вақтида тўлаб туришга қарамасдан қўшимча солиқларга, ноқонуний мажбуриятларни бажаришга жалб этилган. ХIХ асрнинг 80-90 йилларида Россия мустамлакачилик сиёсатини жанубий Сурхон ҳудудида ўрнатиш натижасида Бойсун беклигида ҳудудларига Россиядан келтирилган арзон ва сифатли маҳсулотларнинг кириб келиши маҳаллий ҳунармандчилик тизимига жиддий салбий таъсир кўрсатди. Маҳаллий ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар анча паст баҳоларда сотиб олиниб, ҳунарманд меҳнати ниҳоятда қадрсизланган эди. Фақатгина бек ихтиёрида бўлган ҳунармандларгина турли хил ортиқча солиқ, йиғим ва ҳашарлардан озод қилинган эди. Бухоро амрилигидаги йирик шаҳарлар ўзларини ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқиши билан алоҳида нуфузга эга бўлиб, айрим маҳсулотлари билан ажралиб турган. Масалан Бойсун беклигидаги ҳунармандлар кулолчилик маҳсулотлари, темир буюмлар ҳамда тери маҳсулотларига қайта ишлов бериш, ҳунармандлар маҳсулоти миллий ифтихоримиз бўлган анъанавий кийимларда алоҳида ўз аксини топиб, миллий каштачилик санъати ниҳоят даражада ривожланиб, ҳар бир ҳудуд ўзининг зардўзлик ва каштачилик анъанаси билан ажралиб турган. Бойсун беклигида кенг тарқалган Бойсун дўпписи ўзининг айлана жиҳози, сочиқ пўпик жилоси, нақшнинг пухта ва қалин нафис иплар билан тўқилиши, намгарчиликка чидамлилиги, жун иплардан мустаҳкам тўқилиши билан ажралиб турган. Бойсун дўппилари асосан бахмал, сатин, сидирға шоҳидан тайёрланган. Бойсун, Кўҳитанг, Ҳисор, Боботоғ тоғ тизмалари ҳамда тоғ олди қишлоқларда Бойсунда тикилган мўйнали ҳамда қўй терисидан тайёрланган ичига бахмал ёки бўз матодан тикилган телпаклар кўплаб тайёрланиб, телпак тикадиган ҳунармандчилик устахоналарининг махсус савдо дўконлари бўлган. Бойсун воҳасида миллий урф-одатларимизга анъанавий жило бериб келган тўқима чопонларини тайёрлаш, тўқиш қадимий тарихга эга бўлиб, деҳқончилик маданиятининг ривожланганлиги, пахта ипларидан, момиқ толасидан тайёрланган чопоннинг инсон танасини совуқдан сақлашдаги хизмати беқиёсдир. Чопонлар одамларнинг ёшига, хизмат вазифаси, лавозимига қараб бичилган. Чопон табиий иқлимга хос тўқилиб, Бойсун чопонлари ўзининг тўқилиши, матоси, астар ҳамда нақш безаги билан ажралиб турган. Download 251.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling