Бойсуннинг анъанавий хўжалиги сахийликнинг натижаси яхши номлилик, эзгулик берувчи безакдир. Абулбаракот Қодирий


Бойсун кандакари (мисгар, мискар)


Download 251.3 Kb.
bet6/7
Sana18.06.2023
Hajmi251.3 Kb.
#1584076
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
boysun xo\'jaligi

Бойсун кандакари (мисгар, мискар). Кандакорлик (мисгарлик)-амалий санъат тури, ўймакорликнинг метал буюмларини ўйиб, чизиб нақш, тасвир ишлаш соҳаси. Буюмларни безашда кандакори (ўйиб, кесиб) қолипаки (қолип ёрдамида), симкори (симдан фойдаланилиб) шунингдек, буюмларнинг қисмлари (қопқоқ, даста ва бошқа) ва икки қаватли буюмларини безашда шабақа (панжарали қилиб ишлаш) усуллари қўлланилади. Анъанавий ўсимликсимон ва хандасий нақшлардан кандакар яратилган.
Нақш ёки тасвир замини пўлат қалам (асбоб) лар ёрдамида чуқур ёки саёз ўйилади, замин саёз ўйилганда рангли лаклар билан бўялади, пардозланади, чекма, ўйма, катак, параллел кесма чизиқлар билан жило берилади. 1930 йилдан металл сиртига кимёвий моддалар таъсир эттириб нақш, тасвир яратиш усули ҳам қўлланилади. Археологик топилмаларга қараганда милоддан аввал IV-II асрларда топилган металл буюмлар бунинг ёрқин исботидир. Бойсундаги археологик қазишмаларида топилган топилмалар жуда қадимдан мавжудлигидан далолатдир. Араблар истелосидан кейин афсонавий тасвирлар ўрнини хандасий нақшлар, безак даражасига етказиб ишланган араб ёзуви (байт) лари эгаллаган.
XVIII-XIX асрларда Бухоро, Қарши, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларда қандакорлик марказлари бўлган. Бойсундаги кандакорлик (мискарлик) айнан Бухоро кандакорлик мактаби таъсирида вужудга келган. Буюмларни ўртача ҳажмда нафис, байтларни кўп қўллаган ҳолда безаганлар. Х1Х аср охири - ХХ аср бошларида ясалган кандакорлик буюмларидан чойдиш, мис, кўза, коса, лаган, лаъли, кашкул, офтоба, қумғон, дастшўйлар ҳозир ҳам Бойсунлик айрим хонадонларни безаб турибди.
Мискарлик - мисдан қуроллар, уй-рўзғор ашёлари, турли буюмлар ясаш касби. Ҳунармандчиликнинг қадимги турларидан. Қадимда мискарлар соф мисни совуқлайин ишлаганлар, шу туфайли мис буюмлари юмшоқ ва мўрт бўлган. Кейинроқ мискарлар буюмларни мис ва қалай қотишмасидан хосил қилинган бронзадан ясаганлар ва бундай буюмлар бир мунча пишиқроқ бўлган. Нақшкор мис идишлар ясашнинг қадимий маркази Бухоро бўлган. XI-XII асрларда Термиз мискарлари ҳам майда гул солиш санъатида шуҳрат қозонган.
Бойсун мискарлари мис идишларини, асосан икки йўл билан эритиб қуйиб ва болғалаб ясаганлар. XVIII-XIX асрларда - XX аср бошларида Бойсун мискарлари ясаган офтоба, қумғон, лаъли, чойдиш, мис кўза, коса, лаган, кашгул ва дастшуйларга майда гул солиш санъатида шуҳрат қозонганлар. Бойсун мисгарлари (мискар) Бойсундаги мискарларни бобокалони Бобожон Мискар бўлган. У Бойсун бекининг таклифига асосан Х1Х асрнинг охирларида Қаршидан келиб, шу ерда муқим яшаб мискарлик қилган. Унинг ўғли Аъзам Мискар (Аъзам Бобожонов 1888-1976) кўплаб шогирдлар етиштирган. Бойсуннинг «Оби» маҳалласида яшаб ўтган Саттор мискар (Жабборов Саттор 1907-1970), «Пойгабоши» маҳалласида яшаб ўтган Нормамат мискар, Шерободлик Қурбон мискар шулар жумласидандир. Бундан ташқари Бойсунда, Дўстмурод мискар, Маматқул мискар, Жаббор мискар (Жаббор Рамазонов 1900-1986) яшаб ўтган ва улар томонидан ясалган кўза, лаган, чойгўш, қумғон, лаъли, офтоба, коса, кашкул, дастшуйлар айрим хонадонларда сақланган.
Бойсун мискарларидан яна бири Дўстмурод мискар бойсуннинг чорчинор мавзесида яшаб ўтган. Дўстмурод томонидан ясалган мис офтоба, мис лаган, мис чойгўш, мис кўза, пичоқ, чанқовузлар ҳаммани мафтун этган. Сулоланинг давомчиси бўлган Маматқул мискар асосан темирчилик устаси бўлиб, Бойсун музофотининг тоғли қишлоқларида қайроқ, Дуғоба, Қўрғонча, Дехиболо, Хауз, Сила ва Хонжизда каби қишлоқларида биринчи уста бўлиб хизмат қилган.

Download 251.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling