Бойсуннинг анъанавий хўжалиги сахийликнинг натижаси яхши номлилик, эзгулик берувчи безакдир. Абулбаракот Қодирий


Download 251.3 Kb.
bet4/7
Sana18.06.2023
Hajmi251.3 Kb.
#1584076
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
boysun xo\'jaligi

Ёғоч ўймакорлиги. Ёғочга нисбатан ашё, бой ранг ва текстурага эга маҳсулот сифатида қаралиши, унинг кенг қўламда ишлатилишига олиб келди. Бойсунда ёғочга ишлов бериш ишлари ўз тарихига эга. Сайробнинг Жума мачитига ўрнатилган Х1Х асрда тайёрланган ўйма нақшли устун бунинг исботидир.
Ёғоч ўймакорлик рўзғордаги кўпгина буюмларни – турли хил тагликлар, сандиқлар, қутичалар, бешиклар, кириш эшиклари, токчаларни безаб туради. Аҳолининг ёғочдан ясалган рўзғор буюмларига бўлган талабни дурадгорлар қондирадилар. Турли хил рўзғор буюмлари, уй жиҳозлари ва мусиқа асбобларига безак беришда Бойсун усталари фақат нақшли ўймакорликни қўллайдилар. Материал сифатида дурадгорлар эса терак, ёнғоқ, қарағай дарахтларини ишлатишган. Рўзғор учун ишлатиладиган ёғоч буюмлар учун қўлланилган оддий сатҳисиз ўймакорлик халқ санъати тушунчаларига хос ва табиий материалнинг гўзаллигини ифодаловчи сифатини кўрсатади.
Қишлоқ аҳолисининг кенг қатламларига мўлжалланган сандиқ, бешик ва бошқа рўзғор буюмларида оддий сатҳисиз ўймакорлик қўлланилган. Сатҳисиз уч қиррали ўйма ва қавсли ўймакорлик нақшларни ёғочда ўйиб олиш йўли билан бажарилган. Бундай нақш қутичаларни, ошхона анжомлари ва озиқ-овқатлар учун ажратилган токчаларни, бешиклар, ёғочоёқлар, эгарлар, баъзида ўқловларни безар эди. Ўйма нақшга – учбурчаклар, тўпбарггуллар, қавсчалар, чизиқлар силлиқ буюмларни ёруғлик ва соя ўйини билан жонлантириш эди. Фақат паст шикафчалар ва жавонларнинг олд қисми тўлалигича нақшдан иборат бўлиб, келиб чиқиши қадимги мавзулардан иборат оддий нақшлардан – ўсимликсимон ва геометрик шакллардан фойдаланилган.
Ёғоч ўймакорлигида ишлатиладиган асосий асбоблар-теша, болта, арра, искана, ранда, омбур ва бошқалардир. Х1Х асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб усталар ишни осонлаштирадиган ва енгиллаштирадиган дурадгорлик дастгоҳларини қўллай бошлашган, шу сабабли оммавий рўзғор буюмларидан илгари нақшлаб ўйилган қисмларни токарли деталлларга алмаштирилган.
Дурадгорлар асосан Бойсун (Изатилла Рўзиев, наслий усталар Норқулов Наби ва унинг ўғиллари Рахматилла ва Умидилла), Боғбола (Абдурасул Қаҳҳоров), Мунчоқ (Бахтиёр Жўраев ва ўтов устаси Абдумўмин Воҳидов) қишлоқларида яшайди. Сайроблик ўтов ясайдиган уста Нурали Тимуров, Мачай қишлоғида усталар Самадов Ойбек ва Омонқулов Эгамлар ишлайди.
Илгари ёғоч усталари рўзғорда қўлланиладиган аниқ буюмларни ишлаб чиқарар эдилар. Масалан, бешикчи, тароқчи, саррочлик дурадгор-усталар мавжуд бўлган. Бугунги кунда ҳамма дурадгорлар кенг мутахассис ҳисобланадилар. Бойсунда ясаладиган бешиклар ўзгача: Фарғона водийси ва Тошкентда ясаладиган турли рангда бўялган (ёғочнинг ёрқин сатҳини сақлаган ҳолда, аввал минерал, кейинчалик анилин бўёқлари қўлланилган) ва хоналарга ўзгача чирой бахш этган бешиклардан фарқли равишда, Бойсун бешиклари фақат нақшларни куйдириш ва ўйма усулида бажарилган. Бойсун усталарининг фикрича, халқ табобати бешикларни бўяшни тақозо етмайди.
Бешиклар конструксияси оддий: улар лола (ҳарротин дастгоҳида кесиб олинади), қуш (лоланинг учларидаги 2 та вертикал ушлагич), ярим ой шаклидаги ийма, уларнинг орасидаги панжара, каптоли, ўрта қисмлардан иборат. Анъанавий тузилмага қўшимча-чақалоқларнинг сўрғичларини сақлаш учун мўлжалланган тортма киритилган. Бешиклар нақшида каштачилик ва сандиқларда учрайдиган нақшлар қўлланилади: ой гул, лола гули, панжара ва ҳоказо.
Ёғоч буюмларидан яна бири – жавондир. Тузилиши жиҳатидан у бир ёки икки табақали бўлиши мумкин, олд қисми ўйма нақшлар билан безатилган (уларнинг рангини янгилаб туриш мақсадида, ҳаммаси мовий бўёқ билан бўялган). Шундай жавонлардан 10 таси қайд қилинди, асосан 1960-1970 йилларда тайёрланган. Жанубий Ўзбекистоннинг кўчманчилик маданиятига тааллуқли турли хил рўзғор буюмлари ҳам ажойибдир. Бу – Мунчоқ қишлоғидан Бахтиёр Жўраевнинг уйида топилган – чинникапгир (пиёлалар учун махсус қути, шуни қайд этиш керакки, чинни идишлар учун чармдан ҳам йўл қутилари тайёрланган). Шунингдек, унинг уйида Х1Х асрнинг охири – ХХ аср бошларида ясалган эгарлар, оёқ-кийим қолиплари, халаджи (пахтани уруғдан тозалайдиган қўл дастгоҳи).
Ўтовларнинг тайёрланиши ҳам Бойсунда қадимги анъаналарга эга наслий усталардан бири 1980 йилда туғилган Воҳидов Абдумўмин ҳунарни отаси Тўралиев Воҳиддан ўрганган. Битта ўтовни тайёрлаш учун 10 кун муддат керак бўлиб, ўтов учун асосий материал – терак бўлиб, битта ўтовда 10-20 та терак кетади. Ходаларни маҳкамлаш учун михларнинг ўрнига чарм ишлатилади. Битта дарахтни битта ўтовда тайёрлаш учун 4 кун вақт кетади. Ходаларни эгадиган тиз дастгоҳи қалин ёғочдан иборат. Унинг бир учи ерга қоқилган ходаларга, иккинчиси махсус мослама ёрдамида ерга киритилган. Ўтовнинг катталиги ходаларнинг сонига боғлиқ – 50, 60, 80 та хода бўлиши мумкин. Сайробда ўтов тайёрлайдиган уста – 1930 йилда туғилган Тимуров Нурали ҳам ўтов тайёрлаб, ўтовнинг ходаларини қуритадиган мослама ва уларни эгадиган дастгоҳ турибди; сўнгги марта улардан 1985 йилда фойдаланган. Умуман олганда, ёғочни қайта ишлаш санъати Бойсунда шу кунгача сақланиб келмоқда. Ўрта аср анъаналарини сақлаган ҳолда у янги турдаги буюмлар билан тўлиб бормоқда.

Download 251.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling