Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал



Бола – одоби 
билан азиз
(Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар)
Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим 
«Наврўз» нашриёти 
Тошкент – 2015 


– 2 –
KBK 82.12(5O`zb)4
UO`K: 515.4.3
M40
Зиёвуддин Раҳим. 
Бола – одоби билан азиз 
(Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) - Т: «Наврўз» нашриёти 
2015 й. 356 б.
“Бола – одоби билан азиз” китобида болалар одоб-ахлоқи ҳақида жуда 
керакли маълумотлар берилган. Мисол учун, уйда ва мактабда ўзини 
қандай тутиш лозимлиги, кўчада юриш одоблари, ота-онага, устозларга, 
қариндошларга қандай муомала қилиш ҳақида муҳим йўл-йўриқлар 
кўрсатилган. Шунингдек, бу китобдан болаларнинг дунёқарашини 
кенгайтирадиган қизиқ мавзулар ва ибратли ҳикоялар ҳам ўрин олган.
Севикли фарзандларимиз бу китобни ўқиб, ҳаётнинг моҳиятини яхшироқ 
англаб етадилар, одоб-ахлоқ қоидаларини ўрганадилар, инсонларга ҳам, 
атроф-муҳит ва ҳайвонот оламига ҳам бирдек яхши муносабатда бўлиш 
нақадар муҳимлигини билиб оладилар.
KBK 
82.12(5O`zb)4
UO`K: 515.4.3
ISBN 978-9943-381-40-7
© «Наврўз» нашриёти 2015 й.
© Зиёвуддин Раҳим.


– 3 –
КИРИШ
ссалому алайкум, азиз болажонлар! Ота-боболаримиз 
болаларга ёшлигидан олим бўлма, одам бўл, инсон бўл, 
деб уқтириб келишган. Бу панд-насиҳат замирида улкан маъ-
но мавжуд. Кўпчилик болалар олим бўлиш қийинлигини яхши 
билишади, аммо одам бўлиш ҳам оғир эканми, деб ўйлаши 
мумкин. Чунки олим бўлиш учун кўп китоб ўқиб, тунларни 
бедор ўтказиш керак. Бунга ҳамманинг ҳам тоқати етмайди. 
Келинглар, инсоний қадр-қиймат нима билан ўлчанади, деган 
саволга жавоб излаб кўрайлик. Бунга бир бола бойлик билан 
ўлчанади, деса, яна бири чиройли, қад-қоматли бўлиш кифоя, 
деб жавоб беради. Яна бир бола либосни ва яна бири бошқа 
нарсани инсоний қадр-қимматга ўлчов деб билади. 
Донишманд зотлар инсоний қадр-қиммат асосида одоб-
ахлоқ, гўзал хулқ ва муомала туради, деб айтиб кетганлар. На-
воий бобомиз инсоний шарафни адаб ва ҳаё белгилайди, дей-
ди. Чунки одоб-ахлоқ бўлмаса, инсонни ҳайвондан фарқлаб 
бўлмайди. Олим бўлиш учун кўп китоб ўқиш кифоя, аммо 
одам бўлиш учун фақат илмнинг ўзи етарли эмас. 
Агар ота-она фарзандига ёшлик пайтидан тўғри таълим-
тарбия бермаса, у дангаса ва ялқовга айланиб, илм олишга 
ҳаракат қилмайди ва касб-ҳунар ўрганмайди. Натижада бу 
бола енгил-елпи ҳаёт кечиришни ўйлайди, етарли таълим-тар-
бия олмагани учун адабсиз ва илмсиз ҳолда вояга етади. Шу 
боис у ҳаёт йўлида кўп қоқилади ва жамиятда ўз ўрнини топа 
олмайди. Шунинг учун сиз азиз болалар билан олиб боради-
ган суҳбатимизни “Бола – одоби билан азиз”, деб номладик. 
Зеро, ҳар бир бола ўз ота-онаси учун азиз. Аммо боланинг 
чиройли одоб-ахлоқи уни ота-онасига ҳам ва бошқаларга ҳам 


– 4 –
суюкли қилади. Шундай экан, суюкли бола бўлиш учун илм 
олиш қаторида одобли ва тарбияли бўлишга интилиш катта 
самара бериб, олинган илм ҳам келажакда катта фойда келти-
ради. 
Қадрли болалар! Мазкур китобимизда одоб-ахлоқ ҳақида 
суҳбатлашсак, бунга ҳамма ўғил-қизлар қўшилса керак. Жум-
ладан, уйда ва мактабда ўзини тутиш одоблари, кўчада юриш 
одоблари, ота-онага муомала қилиш ва бошқа муҳим одоблар 
мавжуд. Буларнинг ҳар бири ҳақида ушбу китобимизда бола-
ларга керакли маълумотларни беришга ҳаракат қиламиз. Сиз 
бу китобни мутолаа қилиш орқали ҳаётнинг моҳияти, ин-
соний одоб-ахлоқ ва одам бир-бири билан қандай муомала 
қилиши лозимлиги ҳақида керакли билимга эга бўласиз, деган 
умиддамиз.


– 5 –

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling