– 28 –
5. Муқаддас каломлар – оят ва ҳадислар бўлса, ташқарида
қолдириш;
6. Ҳожатга киришдан олдин дуо ўқиш;
7. Ҳожатнонага чап оёқ
билан кириб, у ердан ўнг оёқ билан
чиқиш.
Оғизда чайнаб ютилмаган таом бўлаги бўлса, у билан
ҳожатхонага кирилмайди.
Шунингдек, қўл ёғ ёки ифлос бўлса,
олдинига қўлни яхшилаб ювиб олиш керак. Акс ҳолда қўл ки-
йимни ушлаганда кийим ифлос бўлади. Ҳожатхонага кириш-
дан аввал қалинроқ устки кийимлар
нопок сув тегмаслиги
учун ташқарида ечиб қўйилади. Устки кийим деганда пальто,
чопон ва куртка каби қалин кийимлар тушунилади.
Баъзи болалар қисталиб турса ҳам, ўйинни кўзи қиймасдан
ўйнашда
давом этаверади, фақат иложи қолмаган вақтда
ҳожатхонага югуриб қоладилар. Шуни унутмангки, болалар,
ҳожати қистаганда ўзини зўриқтириш соғлиққа зарар.
Чунки
бунақа пайтда сийдик қонга шимилишни бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: