Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳожатхонада қилиш таъқиқланадиган ишлар
Ҳожатхонага киргандан кейин
ожатхонага киргандан кейин аҳамият бериш керак бўлган ишлар мана булар: 1. Ҳожатхона эшигини қулфлаб олиш; 2. Кийимни нопок нарсалар тегишидан эҳтиёт қилиш; 3. Тана аъзоларини покиза сақлаш; 4. Ҳожатдан сўнг тозаланиш; 5. Тозаланишда чап қўлни ишлатиш. 6. Ҳожат чиқариш вақтида гапирмаслик. Ҳожатга кирган одам ҳеч кимнинг кўзига кўринмаслиги керак. Чунки уят (аврат) жойини бировга кўрсатиш ёки би- ровнинг авратига қараш асло мумкин эмас. Шунинг учун ҳожатхона эшигини қулфлаб олиш даркор. Ҳожат ушатаётган жойда ўзидан бошқа ҳеч ким бўлмаслиги керак. Айрим бола- лар кўчада ўйнаб юрганда ҳожатхонага киришга эриниб, да- рахт таги ёки шунга ўхшаш одамлар ўтадиган жойларга тик туриб чоптиради. Бу ҳолда сийдик кийимига тегиб, уни иф- – 29 – лос қилса, иккинчидан пойабзал ифлос бўлиб, шу ифлос нарса билан уйига кириши мумкин. Мусулмон боланинг кийимлари ҳамда танаси тоза ва беҳид бўлиши лозим. Агар кийимга ёки баданга нажосат тегса, албатта уни тозалаш керак, шунда ҳам кетмаса, уни ювиш керак. Инсон ҳожатхонада бўшаниб бўлгач, нажосат чиққан аъ- зони ювиб, тозаланади. Тозаланишда махсус қоғоз, кесак ёки сувдан фойдаланиш маъқул. Нажосат чиққан жойни олдини- га қоғоз билан артилиб, ундан кейин илиқ сув билан ювила- ди. Бунда совуқ сувдан фойдаланилса, аврат аъзоларини ша- моллатиб қўйиши мумкин. Тозаланишда тезак ва суяк каби нарсаларни ишлатиш асло мумкин эмас. Тозаланиш пайтида чап қўлдан фойдаланиш керак. Чунки ўнг қўлни одамлар билан сўрашиш ва овқат ейиш учун ишлатилади. Ҳожатхонада қилиш таъқиқланадиган ишлар ожат ушатиш пайтида баъзи ишларни қилиш мумкин эмас. Жумладан: 1. Қиблага қараб ёки орқа қилиб ўтириш; 2. Кўп ўтириш ёки мудраш; 3. Биров билан гаплашиш; 4. Бирор нарсани қўлида тутиб ўқиш; 5. Ейишга улгурмаган нарсани олиб кириб у ерда еб-ичиш; 6. Сув ва қоғозни кўп ишлатиш; 7. Тозаланиш пайтида сувни сачратиш; 8. Узрсиз тик туриб ёзилиш; 9. Заруратсиз аврат аъзосига қараш; 10. Ҳожатхонани ифлос қилиб чиқиш. Очиқ ерда ҳожат ушатишга тўғри келиб қолса, қуйидаги ишлар таъқиқланади: 1. Ой ёки қуёшга қараб ўтириш; 2. Шамол эсаётган томонга қарши ўтириш; 3. Оқаётган ёки тўхтаб турган сувга чоптириш; 4. Экинзорга ёки мевали дарахт остига ёзилиш; 5. Қабристонга ҳожат ушатиш; – 30 – 6. Тешик ва ковакка сийиш; 7. Ҳашаротлар устига ҳожат ушатиш. 8. Одамлар ёки ҳайвонлар ўтадиган йўл устида ҳожат ушатиш. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling