Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Сақланиш керак бўлган нарсалар:
1. Қорин тўйганидан кейин ҳам ўзини зўрлаб овқат ейиш.
2. Овқатни исроф қилиш.
3. Меҳмондорчиликка чақирилмаса ҳам бориш.
4. Ўзгаларнинг насибасини ейиш.
5. Касаллик ва бошқа зарар келтирувчи нарсаларни ейиш.
6. Нима еяётгани ва ичаётганига эътибор бермаслик.
Таом ейишдаги одобсизликлар:
1. Овқатни чап қўли билан ейиш.
2. Овқатни ҳидлаб кўриш.
3. Нонни юмшоқ ё қаттиқлигини билиш учун ушлаш.
4. Овқатни шошилиб, яхши чайнамасдан ютиш.
5. Овқатни ўта иссиқ ҳолида ейиш (шу сабаб нонушта ва 
тушликни мактабга кетишдан олдинроқ қилиб олиш керак. Мак-
табга кетишга 5-10 дақиқа қолганида шошилиб овқатланиш 
ўқувчиларнинг кун тартиби бузилиши ва соғлиғи ёмонлашишига 
сабаб бўлади).


– 44 –
Ҳикоя
ир ўқувчи касал бўлиб қолди ва унинг касали 
оғирлашди. Доктор келиб касалини текшириб кўргач, 
овқат ва ҳолвани ҳаддан зиёд кўп еб қўйгани учун ошқозони 
ишдан чиқиб, соғлиги ёмонлашганини аниқлади. Тасоди-
фан доктор шу ўқувчининг қўлида пул тўла ҳамён борлигини 
кўриб қолиб унга деди:
– Агар сенга яна шунча миқдорда пул берсам, шу ҳамёнга 
сиғдира оласанми?
– Унга ичидагидан ортиқ пул сиғдириш мумкин эмас, – деб 
жавоб берди ўқувчи.
– Зўрлаб сиғдир.
– У қимматбаҳо ҳамён. Йиртилиб кетишидан қўрқаман.
Шунда доктор деди:
– Билгинки, эй ўғлим! Сенинг ошқозонинг ҳам шу ҳамёнга 
ўхшайди. Агар қорнингга сиққанидан ошиғини есанг, ҳар хил 
касалликларга чалинасан.
Фойдали насиҳатлар
1. Кўп ейиш оз ейишдан ҳам маҳрум қилади.
2. Баданнинг қуввати овқат, руҳнинг қув-
вати илмдир.
3. Қорин ейишдан завқ олади, ақл эса ҳик-
матдан.
4. Олимлардан бири Низомиддин шундай дейди: “Қуйидагилар 
ёқимсиз, хунук ва номақбул ишлардандир: ўзгаларни масхара-
лаш, кўп кулиш, аччиқ нарсаларни кўп ейиш, мевалари пишиб 
турган дарахт тагига ётиш ёки унинг остига ҳожат уша-
тиш, сочни бошқа кишилар тароғи билан тараш, қозондан қўл 
билан овқат ейиш, жамоат олдида тупуриш, сичқон еган нарса-
ни ейиш, бозорда кўпчилик назари тушиб турган жойда овқат 
ейиш, қабристонда ўтириб овқатланиш ва у ерда қаҳқаҳа 
отиб кулиш!”


– 45 –

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling