Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Овқатланиш одоби
й фарзанд, овқат ейишнинг ҳам бир қанча одоблари 
бўлиб, ҳар бир бола уларга амал қилиши керак. Шундай 
қилса, соғлиги яхшиланиб, тана бақувват бўлади. Овқатланиш 
одобларига риоя қилган боланинг ақли ва зеҳни ўткирлашиб, 
ҳар хил касаллик ва оғриқлардан саломат бўлади. Боланинг 
қай даражада тарбияли экани унинг дастурхон атрофида 
ўзини қандай тутишидан ҳам кўриниб туради.
Овқатланишдан олдин
ачон овқатланиш керак? Ҳамма яхши биладики, қачон 
қорин очса, овқат ейишга иштаҳа пайдо бўлади. Аммо 
баъзи болалар овқатни кўриб қолса, одоб ва риояни ҳам уну-
тиб дарҳол овқатга ташланади. Бу овқатланиш одоби ва тар-
тибига зиддир. Шуни унутмаслик керакки, фақат қорин оч-
ган вақтда овқатланиш танага фойда келтиради. Тўқ қоринга 
устма-уст овқат ейиш соғлиққа зарар етказади. Қорин оч-
ган пайтда ейилган овқат баданга яхши ҳазм бўлади ва уни 
зўриқтирмайди. Шофеъийнинг: «Ўн йилдан бери тўйиб 
овқат емадим. Чунки тўйиб ейиш баданни оғирлаштиради, фа-
тонатни кеткизади, уйқуни келтиради ва соҳибини ибодатдан 
қолдиради», деган сўзига эътибор беринг. У зот таом етарли 
бўла туриб, нафсини тўйиб овқатланишдан тийганлиги бежиз 
эмас. Кўп овқат ейиш баднафсликни келтириб чиқаради, сабр-
қаноатли бўлишдан узоқлаштиради.
Овқатлaнишга тайёргарлик
вқат пайти бўлди, дейлик. Демак, ўз-ўзидан овқат-
ланишга иштаҳамиз очилади. Айрим беодоб болалар 
дарагини эшитган заҳоти овқат ейишдан олдин бажариш ло-
зим бўлган одобларни унутади. Овқат ейишдан олдин қўлни 
кир бўлса-бўлмаса, дарҳол ювиб олиш керак ва шунга доимо 
одатланиш лозим. Дастурхон ва сочиқлар ҳам озода, овқат 


– 39 –
сузиладиган идишлар ҳам ювилган бўлиши керак. Синиқ, 
дарз кетган ёки чети учган пиёла ёки косаларда овқатланиш 
мутлақо мумкин эмас. Дастурхон солишда кўпроқ қиз бола-
лар катталарга қарашиб, дастурхонда қайси нарса қаерда ту-
ришини ёшлигидан билиб бориши керак. Ўғил болалар ҳам 
дастурхон ёзиш ва овқат келтиришда онаси ва опа-сингилла-
рига ёрдам берса, фойдадан холи эмас. 

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling