Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Ҳалол ризқ ва ҳалол меҳнат
олалар шуни зинҳор унутманг, ҳалол ризқ еган одам-
нинг тани соғлом, қилган ишлари тўғри бўлади. Ҳаром 
ризқ еган одамнинг қилган иши унумсиз бўлади. Унинг дуоси 
ҳам, ибодати ҳам қабул бўлмайди.
Ҳалол ризқ соғлиқ учун фойдали. Ҳаром овқат ва ичимлик 
инсон танасига зарар етказади ва жамиятни бузади. Таом ва 
ичимлик ҳалол бўлиши учун нималарга эътибор бериш лозим? 
Таом ҳалол бўлиши учун унда учта шарт бўлиши керак:
1. Ҳалол йўл билан пул топиш.
2. Ҳалол ҳайвон ёки зарарсиз ўсимликдан овқат тайёрлаш;
3. Ҳайвонни шаръий йўл билан сўйиш.
Ҳалол ризқ топиш учун, аввало ҳалол меҳнат қилиш лозим. 
Ўғирлик, порахўрлик, қиморбозлик каби йўллар билан пул то-
пиш ҳаром. Бундай пулга озиқ-овқат сотиб олган одам ҳаром 
овқат еган бўлади.
Маълумки, овқат гўшт ва ўсимликлардан тайёрланади. Уй 
ҳайвонларидан туя, мол, қўй, эчки ва отнинг гўшти ҳалол. 
Ёввойи ҳолда яшайдиган баъзи ҳайвонлар ҳам ҳалол. Булар-
га кийик, буғу, тоғ эчкиси, ёввойи мол киради. Ёввойи ҳолда 


– 47 –
кун кечирадиган ҳайвонларнинг гўшти ҳаромдир. Ифлос 
нарсаларни ейдиган жониворлар ҳам ҳаром саналади. Сув 
ҳайвонларидан балиқларнинг ҳамма тури ҳалол. Ўсимлик 
ва донлар ҳам ҳалол саналади. Аммо қайси ўсимлик зарарли 
бўлса, ўшани истеъмол қилиш ҳаром бўлади. Масалан, ақлга 
зарар етказадиган наша ҳаром. Маст қиладиган ичимликлар 
ичиш ҳаром. Шаръий йўл билан сўйилмаган ҳайвон гўштини 
ҳам еб бўлмайди.
Болалар луғати:
Ҳалол – рухсат этилган, қонуний, тўғри, пок 
(шариат томонидан рухсат этилган иш ва сўз).
Ҳаром – ман қилинган, ноқонуний (шариат то-
монидан ман қилинган иш ва сўз).
Ризқ – насиба, улуш, неъмат (таом ва ичимликлар ҳам, ис-
теъдод ва қобилият кабилар ҳам инсонга берилган ризқдир).
Ҳаром луқма 
бу Зафар Мағрибий бир асарида Муҳосибий ёшли-
гидан зукко ва ҳозиржавоблиги билан танилганини 
шундай ҳикоя қилади: «Ҳорис Муҳосибий ёшлигида хурмо 
сотувчи бир кишининг эшиги олдида ўйнаётган болалар ол-
дидан ўтиб қолди. У болалар ўйинини бироз томоша қилиб 
турди. Бир вақт ҳовли эгаси қўлида бир қанча хурмо билан 
уйидан чиқиб, манави хурмолардан егин, дея Ҳорисга хурмо-
ларни узата туриб, ҳозиргина бир кишига хурмо сотганида 
ундан тушиб қолганини айтди. Ҳорис уни танийсизми, деди. 
У танийман, деди. Ҳорис бошқа бир сўз демасдан уйига йўл 
олди. Хурмофуруш унинг орқасидан чопиб бориб, елкасидан 
тутиб шундай деди: «Аллоҳга қасамки, менга ичингдагини 
айтмагунингча, қўйиб юбормайман». Ҳорис унга: «Эй шайх, 
агар мусулмон бўлсангиз, қаттиқ чанқаган вақтда сувни изла-
гандек ҳисобидан қутулиш учун хурмо эгасини изланг. Мусул-
мон болаларига ҳаром луқмани едирасизми?», деди. Шайх: 


– 48 –
«Аллоҳга қасамки, шундан кейин савдо қилганда жуда эҳтиёт 
бўлиб иш тутдим», деди. 

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling