Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Бекинмачоқ ўйини
(Ибратли ҳикоя)
окир дўстлари билан бекинмачоқ ўйини 
ўйнаётган эди. Бекиниш учун ҳар томон-
га тарқаб кетганларида Шокир йўл четидаги улкан 
каштан дарахтининг орқасига бекинмоқчи бўлди. Бу 
ўйинда бирор боланинг уни топиб олиши қийин эди.
Шу пайтда оппоқ соқолли мусофир киши шаҳарга келиб, 
Шокир бекиниб турган каштан дарахтига яқинлашиб қолди 
ва унга деди: “Ўғлим, сендан бир манзил ҳақида сўрамоқчи 
эдим”. Шокир бироз шошилиб қолди ва ундан жим бўлишини 
сўраб қўллари билан ишора қилди.
Ҳалиги киши Шокир нима учун жим бўлишини талаб 
қилаётганига тушунмади ва унга ажабланиб қараб деди: “Сен-
дан бир нарса ҳақида сўрагандим. Агар билсанг хабарини 
бер, билмасанг ўзинг жим бўл!” Сўнгра таажжубланиб деди: 
“Шаҳар болалари соғ-саломат экан-ку, аммо уларнинг аҳволи 
кулгили ва қизиқ!”
Ўйиндаги болалар анави ерда бир кекса ёшли киши дарахт 
ортига бекинган ўртоғи билан гаплашиб турганини кўргач, 
ўша бола Шокир эканини билишди. Оёқ учида юриб секин-
аста ўша дарахтга яқинлашишди.
Улардан қаттиқ норози бўлган қария келган томонига 
қайтиб кета бошлади. Шунда Шокир қаттиқ хижолат бўлиб 
ўйинини ташлади, бекинган жойидан чиқди. Нуроний 
қариянинг ортидан югурди ва ундан кечирим сўради. Кейин 
қарияни кетаётган манзилига олиб бориб қўйди.
Болалар учун нонуштанинг фойдаси
(Тиббий маслаҳат)
олаларнинг нонуштаси ҳар кунлик ҳаракатлари ва 
ўқишни қай даражада ўзлаштиришларига таъсир 
қилади. Кунни яхши нонушта билан бошлаган болаларнинг 


– 46 –
мактабда яхши ўқишлари ва танловсиз истеъмолга хоҳиш бил-
дирмасликлари маълум бўлган. Нонуштада тоза меванинг шар-
бати ёки сут, пишлоқ, тухум, кепаги олинмаган унли нон истеъ-
мол қилиш жуда фойдали. 
Нонушта қилмаган ўқувчиларнинг фикрини жамлашда 
қийналишлари, беҳузур бўлишлари ва қондаги қанд миқдори 
пасайиб, янада тез чарчашлари кузатилган. Уйқу ҳам етарли 
бўлмаса, стресс (тушкунлик, руҳий босим) гармонлари орта-
ди ва керагидан зиёд калория истеъмолига замин ҳозирлайди.
Тадқиқотлар нонуштанинг имтиҳон баҳоларига ҳам таъсир 
кўрсатишини тасдиқлади. Нонушта қилиш одатини давом 
эттириш болаликдаги депрессия ва гиперактивлик борасида 
ҳам ҳимояловчи таъсирга эгадир. Нонушта билан кунни бош-
лаган болаларнинг диққат ва зеҳни ўткир бўлади.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling