– 46 –
мактабда яхши ўқишлари ва танловсиз истеъмолга хоҳиш бил-
дирмасликлари маълум бўлган. Нонуштада тоза меванинг шар-
бати ёки сут, пишлоқ, тухум, кепаги
олинмаган унли нон истеъ-
мол қилиш жуда фойдали.
Нонушта қилмаган ўқувчиларнинг фикрини жамлашда
қийналишлари, беҳузур бўлишлари ва қондаги қанд миқдори
пасайиб, янада тез чарчашлари кузатилган. Уйқу ҳам
етарли
бўлмаса, стресс (тушкунлик, руҳий босим) гармонлари орта-
ди ва керагидан зиёд калория истеъмолига замин ҳозирлайди.
Тадқиқотлар нонуштанинг имтиҳон баҳоларига ҳам таъсир
кўрсатишини тасдиқлади. Нонушта қилиш
одатини давом
эттириш болаликдаги депрессия ва гиперактивлик борасида
ҳам ҳимояловчи таъсирга эгадир.
Нонушта билан кунни бош-
лаган болаларнинг диққат ва зеҳни ўткир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: