Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нега инсон азиз ва мукаррам
Одоб нима?
урматли болалар, биласизларми, одоб сўзи қандай маъно беради? Яратган Парвардигорга ҳам, одам- ларга ҳам маъқул ва мақбул одатларга “одоб-ахлоқ” дейилади. Одоб яхши ишлар ва чиройли сўзлардан иборат. Ҳар бир ин- сон яхши одамга айланиши учун одоб-ахлоқни бошқалардан ўрганиб, ўзи ҳам уни бошқаларга етказади. Маълумки, инсон яшаши учун ҳар куни турли ишларни бажариши керак. Ма- салан, уйқудан уйғониш, ювиниш, кийиниш, овқатланишнинг ҳар бири учун алоҳида қоидалар бор. Мана шу қоидаларни одоб, деб айтилади. Бунга кийиниш одоби, овқатланиш одоби, ухлаш одоби ва ҳоказо одоблар мисол бўлади. Болажонлар, шуни билингки, танамиз ҳаракати бевосита руҳимизга боғлиқ. Агар табиатимизга гўзал феъллар ва яхши одатлар ўрнашса, аъзоларимиз ҳаракати ҳам шунга қараб яхши томонга ўзгаради. Бунга “яхши ахлоқ”, дейилади. Агар таби- атимизга ёмон одатлар ўрнашса, аъзоларимиз ҳаракати ҳам шунга қараб ёмонлашади. Бунга “ёмон ахлоқ” дейилади. Сўз, ҳаракат ва хулқимиз яхши ва гўзал бўлиши учун руҳимизни ёмон хулқлардан поклаб, уни яхши феъл ва гўзал одатлар билан зийнатлаш керак. Дунёда oдамлар бир-бирлари билан салом- лашиб, мулоқот қилади, бир-бири билан борди-келди қилиб, ўзаро муносабат ўрнатадилар. Бу ишларни муомала, дейила- ди. Ҳаётда муомала турлари жуда кўп. Муомала турларидан ҳар бири учун муайян тартиб ва қоидалар бор. Бу қоидалар ҳам одобга киради. Масалан, саломлашиш одоби, сўзлаш одо- би, меҳмон кутиш одоби ва ҳоказо. Демак, oдоб қоидалари ик- кига бўлинади: 1) Шахсий одоблар; 2) Муомала қоидалари. – 6 – Шахсий одоблар ҳар бир инсон ёлғиз ўзи бажарадиган қоидалардир. Муомала қоидалари – бошқалар билан бирга- ликда бажариладиган одоблар. Нега инсон азиз ва мукаррам? олажонлар, кузатган бўлсангиз, ҳайвонлар ҳам овқат ейди, сув ичади, ухлайди, тўғрими? Одамлар ҳам худ- ди шундай. У ҳолда, инсон билан ҳайвон ўртасида қандай фарқ бор? Бу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисизлар? Агар инсон билан ҳайвон ўртасидаги фарқни билмоқчи бўлсак, шу икко- ви ҳаётини кузатиш кифоя. Инсон ҳар бир ишни ақл, одоб ва тартиб асосида бажаради. Ҳайвонда ақл йўқлиги учун на одоб ва на қоидага риоя этмай яшайверади. У бундай хусусиятдан маҳрум этилган. Шунинг учун адабсиз болага танбеҳ берил- ганда ҳайвонга ўхшама, деб айтилади. Ҳайвон кир-чир ҳолда юраверади, уят ва андишани билмайди. Шу боис у ҳеч қандай одоб-ахлоққа риоя қилмайди. Шундан ҳам биламизки, Аллоҳ инсонни ҳайвондан фарқлаб, улуғ мақомга кўтарди, унга ақл неъматини ато этиб, ҳар бир ишни шу орқали бажариш ке- раклигини буюрди. Агар инсон ўз ақлини ишлатса, бирин- чи навбатда нима учун яратилганини англайди, Аллоҳнинг мавжудлигига иймон келтиради ва унда яхши амаллар қилиб, ёмон амаллардан тийилиш ҳисси пайдо бўлади. Айниқса, ақлли бола ўз ақлига суяниб, бу олам ва борлиқ қандай яратил- гани, ой, қуёш ва юлдузлар осмонда ўз-ўзича ва беҳуда сузиб юрмаслиги ҳақида фикрлайди. Шу тариқа у инсон ҳаёти ҳам муайян тартиб ва қоидага бўйсунишини билиб олади. Шун- дан кейин одоб, камтарлик ва ҳаё каби хулқ-атворлар инсон- га жуда зарурлигини тушуниб етади. Демак, одоб ақлнинг меваси ва ҳосиласидир. Одобсизлик ақл камлиги ёки ақлни тўғри ишлатмаслик оқибатида юзага келади. Шунинг учун одамлар одобсиз болани ҳайвон деб атайди, бир ножўя ишни қилса, дарров дакки-дашном бериб, ақлни ишлат, деб койи- шади. Одобли болани мақтаб, ақлли бола экан, одобли бола экан, деб алқайдилар. Демак, эй азиз фарзанд, сен ота-онанг ва – 7 – қариндошларинг суйиб, эркалайдиган одобли бола бўлишни истасанг, дастлаб яхши хулқ ва гўзал одоблар нималигини ях- шилаб билиб олишинг керак. Аксинча, буларни билиб олма- санг, уларни ранжитиб қўйишинг ҳеч гап эмас. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling