– 15 –
ва қарашларга эргашиб кетиш хавфи бўлади.
Инсон қалбидаги эътиқодни ҳеч
нарса кетказа олмайди, уни
на пул, на мансаб ва на қўрқув ва на дўқ-пўписа билан кетказиб
бўлмайди. Эътиқоди мустаҳкам одам улкан тоғдек бақувват,
дарёдек тошқин ва серғайрат бўлади. Шунинг учун эътиқод ва у
билан боғлиқ нарсаларни пухта ўрганиб олиш керак.
Бадан тарбияси.
Инсон модда ва руҳдан иборат. Шундай экан, унинг руҳий
соғлом бўлиши билан бирга моддий соғломлиги ҳам муҳим
омиллардан ҳисобланади. Бадан тарбияси баданни соғлом ва
кучли ҳамда аъзоларни мукаммал даражага етказишдан иборат.
Фикр (ақл) тарбияси.
Инсон боласини дунё ва охират саодатига бошловчи нар-
са, албатта Аллоҳнинг энг буюк неъмати бўлган ақлдир. Ақл
орқали инсон яхшини ёмондан, оқни қорадан ажрата олади.
Мана шу нарса унинг саодатга
эришишида восита вазифасини
бажаради.
Болалар луғати:
Феъл-атвор – инсоннинг ўзига хос хусусияти,
характери ва
табиати.
Эътиқод – ишонч, қалб билан тасдиқлаш ва имон.
Фикр – ўйлаш, хаёл, мулоҳаза ва ғоя.
Do'stlaringiz bilan baham: