Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Имом Аъзамнинг ўғлига насиҳатлари
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёдда сақланг
Имом Аъзамнинг ўғлига насиҳатлари
Эй ўғлим, сенга айтадиган бир қанча васиятларим бор. Улар- ни жон қулоғинг билан эшитиб, амал қилсанг, икки дунёда бахт- саодат қозонасан: 1. Барча ишларингда ниятни холис қил. Ҳалол луқма ейишга ҳаракат қил. 2. Барча аъзоларингни гуноҳ ва ёмон ишлардан сақла! 3. Нимани билишга муҳтож бўлсанг, уни бил- май қолма! 4. Дунё ва охират йўлида фойдаси тегадиган кишилар билан- гина дўст тутин. – 20 – 5. Мусулмонга ҳам, ғайримусулмонга ҳам душманлик қилма. 6. Аллоҳ берган ризққингга қаноат қил. 7. Бошқаларга муҳтож бўлиб қолмаслик учун қўлингдаги бор имкониятдан тадбиркорлик билан фойдалан. 8. Одамлар сенга паст назар билан қарашларига сабаб бўладиган ёмон ишларни қилма. 9. Ҳожатингдан ортиқча нарсаларга берилишдан сақлан. 10. Одамлар билан кўришганда гапни салом беришдан бош- ла, майин ва мулойим сўзла, яхшиларга ёқимли бўл, ёмонлар би- лан муроса қил. 11. Одамлар орасида низо ва жанжал чиққанида душман- ларингдан кўра дўстларингдан эҳтиёт бўл. Зеро, душманинг дўстингдан фойдаланиши мумкин. 12. Сирингни, пулингни ва борадиган жойингни бировга айт- ма. 13. Яхши қўшничилик қил ва уларнинг азиятларига сабр қил. Ёдда сақланг: Имом Аъзам – Нўъмон ибн Собит (мел. 699-769) ҳанафий мазҳабининг асосчиси ва жуда катта олим. Қизалоқлар одоби из бола оиланинг зийнатидир. Қизи бор ҳовли файз таратиб туради. Қизнинг муомаласи унинг ҳуснидир. Қизнинг ҳаёси гўзаллигидир. Қизнинг ҳаёси билан андишаси бўлса, ясанишнинг ҳожати йўқ. Ҳаёси бор қиз оддий кийим билан ҳам чиройли кўринади. Тарбия топиш ва одобли бўлиш ўғил болаларга қанчалик ло- зим бўлса, қиз учун ундан ҳам кўпроқ лозимдир. Шу сабабдан баъзи ишлар ўғил болаларга айб кўринмаса ҳам, қиз болалар- да катта айб саналади. Масалан, либос ва бош кийим йиртиқ бўлиши ўғил болаларда ҳам айб, лекин қизларда ундан кўпроқ айбдир. Одобли қизлар эркак одам назарини тортмайдиган кийимларни кияди, ярим яланғоч кийим кийишдан уялади, уят – 21 – саналадиган аъзоларини беркитиб юради, кўчада бегона эр- как кишиларга қарамасдан, одобсиз сўзларга қулоқ солмасдан мактабга боради. Мактабдан қайтгандан сўнг сабоқларини такрорлаб бўлиб, қизларга лозим бўлган уй юмушларини қиладилар. Улар кўпроқ кийим ва дўппи тикиш, ҳар хил таомлар пишириш, пишириқ ва ширинликлар тайёрлаш ва ўрганиш билан машғул бўладилар. Одобли қиз ҳамиша онаси ёнида бўлади, кўча-кўйларга чиқиб юрмайди, бирон иш билан кўчага чиқса ҳам, кеч бўлмасдан уйига қайтади ва ўғил болалар билан ўйнамайди. Одобли қиз кир-чир, нопок ва йиртиқ, очиқ-сочиқ кийим- ларни киймайди, бошяланг ва оёқяланг юришдан ийманади. Одобли қиз уст-бошини тоза тутиб, сочларини тараб озода ва ораста бўлиб юради, оғзи ва тишларини тозаловчи воситалар билан поклаб, нохуш ҳид таралишининг олдини олади. Одобли қиз тиззалари ва билакларини очиб, сочларини ёйиб юриш билан ўзини бошқаларга кўз-кўз қилмайди. Қиз бола ўз номусини пок сақлаши ва унга асло гард-ғубор те- гизмаслиги керак. Қиз боланинг сўзи ва қиладиган иши ҳар доим одоб доирасида бўлса, ҳамма уни мақтайди ва ўзига келин қилишни дилига тугиб қўяди. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling