– 19 –
Қароқчилар унинг бу таклифига рози бўлишди ва
бошлиқлари билан маслаҳатлашиб жавоб бермоқчи бўлишди.
Қароқчилар бошлиғи бу гапни эшитганида ўз қулоқларига
ишонмади ва қари кишининг ўғлига ажабланиб шундай деди:
“Ё тавба! Бу дунёда мана шундай жасур ўғлонлар ҳам борми?
Ўзини мана шундай қурбон қиладиган кишилар ҳам
борми бу
оламда?! Мендан одамгарчилик кетдими? Отангни сен туфай-
ли авф этдим. Қани энди кета қолинглар”.
Фақир ота ва унинг учун ўзини қурбон қилмоқчи бўлган
ўғли хурсанд бўлиб уйларига қайтишди.
Одобли бола бўлиш қийинми?
добли бола ғоятда қадрли ва бебаҳодир. Хўш, одоб-
ахлоқ ҳар бир боланинг кўрки ва
бойлиги экан, бунга
қандай қилиб эришиш мумкин?
Бола одобли бўлиш учун кўп машаққат ва риёзат чекиши
шарт эмас. Одобли бола бўлиш учун ҳамма мақталган
сифат-
ларни ўзига сингдириб, ахлоқ қоидаларига амал қилиш керак.
Шунда боланинг билим олиши ҳам, хулқи ҳам жойида бўлади.
Одоб бор жойда билим олиш ҳам осон ва баракали бўлади. Чун-
ки одобли боланинг ҳар бир ишида тартиб ва самара бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: