Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Уйқудан эрта туришни ўрганинг
йқудан эрта туриш яхши одат. Эрта туришнинг жуда 
кўп фойдалари бор.
Мактаб ўқувчилари кун чиқмасдан олдин ўрнидан туриб, 
ўз юмушларини бажарадилар. Улар юз-қўлларини ювиб, но-
нушта қилиб, сўнг мактабга боришга тайёргарлик кўрадилар. 
Аммо кичик болалар кечроқ уйғонсалар ҳам зарари йўқ.
Уйқудан эрта туриш учун нима
қилиш керак?
унинг учун учта нарсага эътибор бериш зарур:
– болалар кечқурун ҳаммадан эртароқ ухлашлари 
керак. Чунки эрта ётган бола эрта туриши осон бўлади;
– уйқуга ётаётган бола “эрталаб барвақт уйғонаман”, деб 
ният қилиши керак;
– ухлашдан аввал катталарга: “Мени эрта роқ уйғотинглар”, 
деб тайинлаши лозим. Баъ зи болалар кун чиққунча ўрнидан 


– 24 –
турмасдан ётаверади. Биров уйғотса ҳам туришга эриниб
катталарнинг ундовини кутади. Ундай бола – ялқов ва данга-
са, дейилади.
Эрта туришнинг фойдалари
йқудан эрта туришнинг ақл, бадан ва иймонга фойда-
си бор. Ақлнинг тиниқлашиб, яхши ишлайдиган вақти 
тонг пайтига тўғри келади. Ана шу пайтда уйқудан турган 
боланинг ақли тиниқ ва ўткир бўлиб, мияси яхши ишлайди. 
Бундай боланинг дарсида ҳам, ишларида ҳам унум ва барака 
бўлади. У кечгача ғайратли ва хурсанд бўлиб юради. Ўртоқлари 
билан ҳам хушчақчақ ва қувноқ ҳолда ўйнайди.
Тана доимо соғ бўлиши учун ҳар куни эртароқ туришга 
одатланиш керак. Эрталаб бадантарбия билан шуғулланиш 
соғлиқни мустаҳкамлайди. Уйқудан кеч турган бола ўзини 
ланж ва лоҳас ҳис этади.
Уйғонгандан сўнг
йғонгандан сўнг қилинадиган ишлар мана булардир: 
1. Уйғонгач, Яратганга шукр қилиш;
2. Кийимларни кийиш;
3. Жойни йиғиштириш;
4. Хонани шамоллатиш;
5. Бадантарбия;
6. Атрофдагилар билан сўрашиш.
7. Нонушта;
8. Мактабга тайёргарлик;
9. Ўқишга бориш.
Демак, сиз уйқудан кўзингизни очган заҳоти уйғониш дуо-
сини ўқийсиз. Дуодан сўнг кийимларингизни киясиз. Ўрин-
кўрпаларни чиройли қилиб йиғиб қўясиз. 
Туни билан хона димиқиб қолган бўлади. Шунинг учун де-
разаларни бир оз очиб, ҳавони алмаштириш керак.


– 25 –

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling