Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тоза тутиш керак бўлган нарсалар
- Тана аъзоларини тоза тутиш
Кўчада ҳолва еган бола
(Ҳикоя) ир кичкина бола кўчада ўйнаб ўтирганда ҳолва со- тувчи ўтиб қолди. У сотиб юрган ҳолвасини паш- ша ва чанглардан эҳтиёт қилмас эди. Бола бир танга бериб, ҳолвасидан сотиб олди. Бир неча кундан кейин қаттиқ касал бўлиб ётиб қолди ва отаси уйга табиб чақириб келди. Кўп са- вол-жавоблардан кейин табиб унинг касали ҳолва ейишдан ке- либ чиққанини аниқлади. Уни даволаш учун безгак касаллик- лари шифохонасига олиб боришга буюрди. Оиласи изтироб чекиб, отаси уни даволашга кўп пул сарфлади. У касалхонада бир ой ётиб, тузалиб чиқди. Тоза тутиш керак бўлган нарсалар из ўзимизни ҳам, атрофдаги нарсаларни ҳам доим озо- да сақлашимиз лозим. Ҳар биримиз беш хил нарсани тоза сақлашни ўрганишимиз керак. Озода сақланиши шарт бўлган беш хил нарса мана булар: – 34 – 1) Тана аъзолари; 2) Кийимлар; 3) Шахсий буюмлар; 4) Уй ва хоналар; 5) Атроф-муҳит. Тана аъзоларини тоза тутиш арбияли бола ўз танасини озода ва пок тутади. Аммо баъзи аъзоларни бошқасига қараганда кўпроқ ювиб туриш керак. Тез-тез ювиб туриш лозим бўлган тана аъзолари қуйидаги- лар: 1) Қўл; 2) Юз; 3) Тиш; 4) Бурун; 5) Бош; 6) Оёқ. 1) Қўл. Қўл жуда кўп фойдали хизматларни бажаради. Биз қўлимиз билан юзимизни ва танамизнинг барча аъзоларини ювамиз. Қўлда овқат еймиз, бир-биримиз билан қўл бериб cўрашамиз. Қўлда бир нарсани оламиз ёки берамиз. Шунинг учун қўлларимиз доимо тоза бўлиши шарт. Тирноқларни ўстириб юбормасдан олиб туриш ҳам қўлнинг тозалигини таъминлайди. Бола тирноғини ўзи ололмаса, катталарга айтиб олдиради. 2) Юз. Юз ҳаммага кўриниб турадиган аъзодир. Тананинг бошқа аъзолари кўпинча кийим ёпиб туради. Аммо юзни кийим ёпмайди. Чанг ва кирлар юзга тез ёпишади. Шунинг учун юзни бошқа аъзоларга қараганда кўпроқ ва тез-тез ювиб туриш зарур. Одамлар бир-бирлари билан гаплашганда юзга қараб гаплашадилар. Юзи кир бўлган ҳолда бошқаларнинг кўзига кўриниш уят саналади. 3) Тиш. Аллоҳ тишларни чиройли қилиб яратган. Уларни авайлаб асраш керак. Тишлар соғлом ва оппоқ бўлса қандай яхши! Оппоқ тишлар инсонга чирой бағишлайди. Тишлар овқатни чайнаб, майдалаб беради. Агар улар тоза бўлса, овқат ҳам қоринга покиза ҳолатда киради. Тишларни тез-тез ювиб турилмаса, улар орасида кир тўпланади ёки ҳидланади. Бу кирлик овқатга қўшилиб, қоринга тушса, одам касал бўлиб қолади. – 35 – Тишини яхши ювмайдиган боланинг тиши кўп оғрийди. Тиш оғриғи жуда ёмон. Тишга эътибор берилмаса, у сарғайиб, хунук тус олади. Тиши ҳунук бўлиб юриш ҳам дуруст эмас. Овқатланиб бўлгандан сўнг тишларни яхшилаб ювиш зарур. Акс ҳолда оғизда ёқимсиз ҳид пайдо бўлиб, ёнидаги одамга озор беради. Тишни ҳар куни икки марта мисвок ёки пас та (маъжун) би- лан ювиш керак. Пайғамбаримиз таҳорат олаётганда тишини мисвок билан ювганларни мақтаганлар. Одамларнинг олдида тишни кавлаш хунук одат. Бу беодобликдир. Агар кавламоқчи бўлса, қўли билан оғзини тўсиб кавлашнинг зарари йўқ. 4) Бурун. Аллоҳ бурунни ҳам муҳим вазифа учун яратган. У нафас олишимизга ёрдам беради. Агар бурун тоза бўлса, ин- сон ютаётган ҳаво ичкарига соф ва безарар ҳолатда киради. Одобли бола ҳеч кимнинг кўзи тушмайдиган жойда бурунла- рини қоқиб, тозалаб олади. Бировнинг олдида асло бурнини тортмайди ва кавламайди. Баъзи болалар эса ҳадеб бурнини тортаверади. Бунақа одат ҳеч кимга ёқмайди. Инсон аксирганда ёки йўталганда юзини четга буриши ке- рак. Оғзи ва бурнини дастрўмол ёки енги билан тўсиши ло- зим. Чунки бундай пайтда бурун ва оғиздан зарарли моддалар отилиб чиқади. 5) Бош. Инсон ҳаёти учун жуда зарур ҳисобланган аъзо- лар – мия, қулоқ, кўз, бурун ва оғиз бошда жойлашган. Демак, бошга яхши аҳамият бериш лозим. Уни тез-тез ювиб туриш талаб этилади. Қизлар сочларини ҳафтада камида бир марта ювиб туриши керак. Ўғил болалар сочларини кўп ўстириб юборишлари дуруст эмас. Сочни бир ойда бир марта олинади ёки қисқартирилади. Бош, кўз, қулоқ, бурун ва оғизни ойнага қараб тозалигини текшириб туриш керак. 6) Оёқ. Оёқ кўпинча пайпоқ ичида бўлгани учун кўзга таш- ланмайди. Аммо уни ҳам вақтида ювиб турилмаса, ундан ёмон ҳид тарқала бошлайди. Шунинг учун таҳорат пайтида оёқнинг панжалари орасини бармоқ билан ишқалаб ювилади. Шунда улар покиза ва соғлом бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling