Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Сочиқ, тиш чўтка ва кўрпа-ёстиқлар
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техник жиҳозлар ва ўйинчоқлар
Сочиқ, тиш чўтка ва кўрпа-ёстиқлар
1. Сочиқ, тиш чўтка. Ҳар бир боланинг сочиқ ва тиш чўткаси алоҳида бўлади. Буларни ҳаммомнинг ичида тайинли жойга қўйилади. Яхши бола юз-қўлларини ва тишларини ҳар куни бир неча марта ювади. Тиш чўткани ишлатиб бўлиб, яна ювиб қўйиш керак. Сочиқни ҳам тез-тез ювиш лозим. Агар тез-тез ювиб турилмаса, у ҳидланиб қолади. 2. Кўрпа-ёстиқ ва чойшаб. Уйқуга ётилганда юз кўрпа-ёстиқ ва чойшабларга тегиб туради. Чойшабни ва ёстиқ жилдларини ўз вақтида ювиб турилади. Агар улар тоза бўлса, нафас олган- да ҳаво ичга тоза ҳолда киради. Китоб ва ўйинчоқларни кўрпа, ёстиқ ва чойшаблар орасига қўйиш дуруст эмас. Кийимлар ҳам улардан алоҳида туриши керак. Одобли бола уйқудан турган- дан кейин кўрпа-тўшакларини йиғиштириб, уларни чиройли қилиб тахлаб қўяди. 3. Каравот, стол-стуллар. Ҳар бир бола ўзи ётадиган каравот чангларини артиб туришга одатлани-ши керак. Кўп болаларга уйда дарс қилишлари учун алоҳида стол-стуллар ажратиб бе- рилган. Яхши болалар ўз стол-стулларини артиб туради, улар – 59 – устига ҳар хил бўёқлар билан чизмайдилар. Столнинг устини доимо тартибли тутадилар. Унинг устига чиқиб ўйнамайдилар. Дарс тайёрлайдиган столда овқат емайдилар. Техник жиҳозлар ва ўйинчоқлар 1. Компьютер, диск, магнитофон, плейер, телефонлар. Баъ- зи болаларнинг оталари “болам тезроқ ва кўпроқ илм олсин” деб қиммат турадиган замонавий аппаратларни олиб бериша- ди. Бундай аппаратларни эҳтиёт қилинмаса, тезда бузилиб, ишдан чиқиб қолиши мумкин. Шунинг учун уларни қадрлаш керак. Компьютер каби техника асбобларни ишлатиб бўлгач, албатта токдан ўчирилади. Эртасига ёққанда яхши ишлай- ди. Аппаратлар устини тез-тез артиб туриш керак. Артганда спирт ёки махсус модда ишлатилади. Шунда уларга чанг туш- майди. Аппаратда чанглар йиғилиб қолса, у бузилиб қолиши мумкин. 2. Ўйинчоқлар. Бошланғич синфда ўқиётган баъзи бола- ларга ота-онаси ўйинчоқ олиб беради. Шу ўйинчоқларни уйда қўйиладиган алоҳида жой бўлиши керак. Баъзи болалар ўйинчоқларини кийимлари ичига ташлаб қўяди ёки китоб- дафтарлар билан аралаш-қуралаш қилиб ташлайди. Бунақада ўйинчоқлар кирланади ёки синади. Китоб дафтарлар ҳам ўйинчоқ тегиб титилиб қолади. Ўйинчоқларни ҳам тез-тез ар- тиб туриш керак. Уларни отиб юбориш ва синдириш дуруст эмас. Чунки ота-онаси унга пешана тери билан топадиган иш ҳақи ҳисобидан сотиб олган. Шунинг учун уни қадрлаб, авайлаб фойдаланиш керак. Дарс пайтида ўйинчоқ ўйнаш нотўғри. Балки дарсини тўлиқ тайёрлаб бўлгач, бироз оз ўйнаб, чарчоғини кетказиш бола учун фойдалидир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling